Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ҳафсаласи пир бўлган болалар

Сиз бунга нима дейсиз, жаноб мутасадди?

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни юртимизда кенг нишонланди. Буни телевидение орқали мириқиб томоша қилдик. Айниқса, жажжи болажонларнинг ота-оналари, буви ва боболари билан биргаликда шаҳарларнинг чиройли истироҳат боғларида, аттракционларда маза қилиб учишларини кўриб, юртимизда фарзандларимизга яратилаётган бундай шарт-шароитлардан бошимиз осмонга етди. 

Ҳафсаласи пир бўлган болалар

Аммо... 
Нега энди бу каби шароитлардан қишлоқ болалари баҳраманд бўлмас экан, деб ўйланиб қоласан киши. Баъзи бир туман марказларидаги истироҳат боғларининг аҳволини кўриб ачиниб кетасан.
...Неваралари Шомурод акани эрталабдан ҳоли-жонига қўйишмади.
— Бобо, бизни қачон паркка олиб борасиз. Ана, Шодликни бобоси аллақачон кетиб бўлди. Сиз бўлса, ҳалиям юрибсиз. Олиб бора қолинг, бобо, жон бобожон!..
Невараларининг ялиниб туришларини кўрган бувиси Шодмоной ая гапга аралашди:
— Бобоси, невараларингизнинг сазасини ўлдирманг, олиб бора қолинг, маза қилиб ўйнаб келишсин. Дарров машинангизни ўт олдиринг. Бола пошшо бўлади-я, — деди.
Шомурод муаллим кичкинтойларга ваъда бериб қўйганидан ўзини койиди. Нима, шу туман марказидаги истироҳат боғига олиб бораманми? У ерда нима бор? Ҳеч бир аттракциони, арғимчоқлари ишламаса. Унинг нимасини айланишади? Боргани билан ҳафсаласи пир бўлгани қолади буларнинг, деб хаёлидан ўтказди. Аммо болалар буни қайдан билишсин. Уларга буни қани энди тушунтириб бўлса. «Ҳа, майли, нима бўлса бўлар, мутассаддилар байрам баҳона балки ишлатган бўлишса ажаб эмас», деб машинасига невараларини миндириб, йўлга тушди.
Қишлоқчилик-да, кимда улов бор, кимда йўқ. Кимда имкон бор, кимда йўқ. Имкони борлар вилоят марказига, Шомурод муаллимга ўхшаганлар туман марказига, жуда имкон тополмаганлар эса қишлоқ ёки маҳалла марказидаги дўконларга чиқиб фарзандларига биттадан музқаймоқ олиб бериб, байрамни нишонлашади-қўяди. Шу билан байрам тамом.
Шомурод бирпасда туман марказидаги истироҳат боғига етиб борди. Машинасини чеккага қўйиб невараларининг қўлидан тутиб хиёбонга кирди. Тумонат одам. Гўё ҳамма шу ерга кўчиб келгандай. Айниқса, истироҳат боғида музқаймоқ, салқин ичимликлар савдоси қизиган. Савдогарларнинг бу мусабақасида кабобпазлар улоқни эгаллашган чоғи. Кичкинагина боғда йигирмадан зиёдроқ жойда кабоб савдоси. Йўлаклар торлигидан зўрға юрасан. Кабоб қўраларининг тутунини-ку айтмасаям бўлади. Истироҳат боғининг амфитеатрида болажонлар учун куй ва қўшиқлар авжида. Шомурод муаллим неваралари билан бирпас ашула ва рақс томоша қилишган бўлди. Кенжа невара арғимчоқда учайлик, деб хархашани бошлади. Шундоқ юриб чархпалак ва арғимчоқлар турган жойга яқинлашишди. Афсус, минг афсус, хиёбондаги бу нарсалар ишламасдан турганини кўриб, Шомурод муаллим ерга қаради. Неваралари:
— Эҳ, ишламас экан, — дейишди.
Бир томонда фақат шиширилган батут ишлаётган экан, неваралар ўша ёққа чопишди. У ердаги болаларнинг навбати катталигидан капалаги учиб кетди. Ҳамма ҳам фарзандларини қувонтиргиси келади-да. Нима қилишсин. У ердан ҳам ҳафсаласи пир бўлган болажонлар ахийри кичик бир учиш мосламасини қўли билан ҳаракатга келтираётган иккита йигитнинг олдига бориб, минг сўм беришиб икки дақиқа учишди. Шунинг билан невараларнинг истироҳат боғидаги сайру томошаси якунига етди.
Бу манзара Қўшкўпир туман марказидаги Замахшарий номидаги маданият ва истироҳат боғида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунидан бир парча. Бунга ўзим шахсан гувоҳ бўлдим, суратга ҳам олдим. Ахир, туман мутасаддилари боғда болалар байрами бўлиб ўтишини яхши билишади-ку! Нега мавжуд аттракцион ва арғимчоқларни таъмирлаб, болажонларга шароит яратишмади? Ёки боғнинг эгаси йўқми? Шунча гектарлаган майдон ким учун, нима учун хизмат қилиши керак? Мана сизга масъулиятсизлик, мана сизга хўжасизлик...
Истироҳат боғи ўз номи билан ҳамма сайр этадиган жой. Унда ёш ҳам, қария ҳам, болалар ҳам бирдай дам олмоққа, ҳордиқ чиқармоққа ҳақли. Боғдаги бу анжомларнинг элга хайри тегмаса, бундан на фойда. Мутасадди ташкилотлар ушбу воқеликка аниқлик киритишни сўраб қоламиз.
Болтабой 
МУҲАММАД ҚУРБОН,
Хоразм вилояти




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔38

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔223

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔219

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 38    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 223    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 219    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 347    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 518    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар