Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ГУЛХАН ЁҚИШ АНЪАНАСИ

Болаларимиз оромгоҳларда хавфсизми? 

Фарзандларим билан ёзги таътилни сермазмун ўтказиш борасида ким қайси оромгоҳга бориши ва унга тайёргарлик ҳақида мириқиб суҳбатлашдик. Болалар шу баҳонада ўтган йили «легар»да кунлари қандай қувноқ ўтгани-ю, шўхликлари тўғрисида тўлиб-тошиб, бир-бирига навбат бермай гапириб кетишди. Уларнинг суҳбатларини тинглар эканман, лагерда қоронғу тушганда катта гулхан ёқиб, олов атрофида ўтиришгани, кейин барча чўп учига олов олиб, қувлашмачоқ ўйнашгани тўғрисидаги гаплари мени бирдан ҳушёр торттирди. Дарҳақиқат, оромгоҳларда тунда гулхан ёқиш бор гап. Бунинг ҳам гашти ўзгача. Аммо гулхан ёқиш тадбирида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиладими? Барчамиз фарзандларимизни диққинафас «дом»дан озгина бўлса-да кўнгиллари ёзилсин, қувнаб келсин, дея оромгоҳларга юборамиз. Шундай экан, оромгоҳлар мутасаддилари фарзандларимиз хавфсиз ҳордиқ чиқариши учун барча чора-тадбирларни кўрганми?
Ёнғин борасидаги статистика доимо қўрқинчлидир. 2019 йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида республикамизда 2862 та ёнғин қайд этилиб, уларнинг 80,1 фоизи — аҳоли яшаш жойларида, 12 фоизи —  тадбиркорлик субъектлари объектларида, 5,1 фоизи — транспорт воситаларида ва 1,8 фоизи — давлат тасарруфидаги объектларда юзага келган. Бунга оддийгина ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик сабаб бўлмоқда. Эътибор беринг, ёнғинларнинг 80 фоиздан зиёди аҳоли хонадонларига, яъни ўзимиз, ота-онамиз, жондек фарзандларимиз яшаётган уйимизга тўғри  келмоқда. Уларни олов ичида бир тасаввур қилиб кўринг? Афсуски бу реал воқелик.
Ёнғинларнинг 32,7 фоизи — электр ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши, 25,8 фоизи — очиқ оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, 23,5 фоизи — иситиш печларининг носозлиги ёки улардан нотўғри фойдаланиш, 3,9 фоизи — транспорт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиш қоидалари бузилиши, 8,2 фоизи — болалар шўхлиги оқибатида содир бўлган.
Оромгоҳларда ҳам ёнғин хавфсизлигининг қатор қоидалари мавжуд.  Жумладан, ёнғинга қарши ҳовузлар, ташқи ва ички қувурлар доимий равишда сув билан таъминланган бўлиши, ҳудуд тез ёнувчи чиқиндилар ҳамда қуриган ўтлардан мунтазам тозаланиб туриши лозим. Шунингдек, меъёр талаблари асосида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланиши ва улар соз ҳолда туриши шарт.
Оромгоҳ барча бино ва иншоотларига, сув манбалари, ёнғин ўчириш асбоб-анжомларига олиб борувчи йўллар ҳаракатланиш учун очиқ, марказий электр ўчиргичлари эса бинонинг ташқарисига қўйилиши керак.
Ётоқхоналар ёнғин ёки фавқулодда ҳодисалар содир бўлганда инсонлар ва моддий бойликларни қутқариш режалари билан жиҳозланиши, ётоқхоналарнинг захира чиқиш йўлаклари, эшиклари стол, ўриндиқ ва шкафлар билан тўсиб қўйилмаслиги мақсадга мувофиқ.
Хоналарни тозалашда енгил алангаланувчи суюқликларни қўллаш, ётоқхоналарда, маъмурий бино, кутубхонада носоз электр мосламаларни назоратсиз қолдириш ёки вақтинчалик электр симлардан фойдаланиш тақиқланади.
Айниқса байрам кечаларида доимо йўл қўйиладиган хатоликлар мавжуд. Жумладан, хонани чиройли безаш мақсадида электр симлари устидан гулқоғозлар ёпиштириш, электр лампаларини қоғоз, мато ва бошқа ёнувчан материаллар билан ўраш умуман мумкин эмас.
Гулхан ёқиш тадбири учун ҳам алоҳида қоидалар белгиланган. Гулхан ёқишга махсус тайёрланган ва бинолардан юз метр узоқликда жойлашган майдончаларда рухсат этилади. Унинг атрофи бир ярим метр кенгликда чопилиши ва йигирма беш метр радиусда қуриган ўтлардан тозаланиши керак. Ушбу майдонча ҳам бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланади. Олов ёқиш учун тез ёнувчи суюқликларни ишлатиш тақиқланади. Дарахтзорлар яқинида ҳамда шамол эсаётганда гулхан ёқиш мумкин эмас.
Байрам кечалари болаларга олам-олам завқ бағишлайди. Аммо, бунда ҳам чегарадан чиқмаслик лозим. Махсус майдончада концерт ўтказиш чоғида мушакбозлик уюштириш, пиротехника воситаларини қўллаш, биноларда электр чироқларини тўлиқ, ўчириб қўйиш тақиқланади.
Одатда болаларга 17-20 ёшли етакчилар (вожатый) бириктирилади. Уларга дам олувчиларга кўз-қулоқ бўлишдан ташқари, ёнғин содир бўлган ҳолда қутқариш режасига асосан болаларни хавфсиз жойга қандай олиб чиқишни жиддий ўргатиш лозим.
Яна бир гап. Аксар ҳолларда ота-оналар ҳам оддийгина хавфсизлик қоидаларига бўйсунмасликка ҳаракат қилишади. Жумладан, айримлар фарзандларини кўргани борганда оромгоҳ ҳудудига шахсий автомобиллари билан киришга ҳаракат қилади. Бу умуман мумкин эмас.

Шавкат ИБРАГИМОВ,
Юнусобод тумани 
ЁХБ бошлиғи, подполковник




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔38

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔223

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔219

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 38    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 223    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 219    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 347    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 518    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар