Давр нафаси      Бош саҳифа

ДИЛКАШ СУҲБАТЛАР

Самарқанд вилояти шаҳар ва қишлоқларида Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан

ДИЛКАШ СУҲБАТЛАР

«Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Президентимизнинг шу йил 2 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилаётган ушбу  учрашувларда таниқли адиблар, рассомлар, олимлар, маданият ва санъат намоёндалари иштирок этмоқда.

Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида ўтказилган шундай тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Ўктам Мирзаёров ва бошқалар ­Президентимиз­ раҳнамолигида барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Давлатимизнинг йилдан-йилга халқаро майдонда обрў-эътибори ошиб, шаҳар ва қишлоқларимиз тобора обод бўлаётгани, халқимиз турмуш фаровонлиги юксалиб бораётгани Ватанимиз мустақиллиги билан боғлиқ, бинобарин, жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилган тараққиётнинг «ўзбек модели» самараси экани қайд этилди.

— Бугун дунёдаги мураккаб сиёсий-иқтисодий вазият кўплаб давлатлар иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда, — дейди Тошкент молия институти профессори Азамат Мухторов. — Ривожланган давлатларда ҳам ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми пасайиши кузатилаётган бир пайтда Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли мамлакатимизда кейинги ўн бир йил давомида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 8 фоиздан юқори бўлиб келмоқда. 

Тадбирда истиқлол йилларида маънавият, адабиётга алоҳида эътибор қаратилаётгани, ижод аҳли ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани алоҳида таъкидланди.

Самарқанд шаҳридаги «Китоб олами» мажмуасида ўтган  адабий-бадиий учрашувда китоб ва китобхонлик, истиқлол берган имкониятлар, навқирон авлод камолотига қаратилаётган алоҳида эътибор, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самараси ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.

Ғолиб ҲАСАНОВ,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔116

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар