Давр нафаси      Бош саҳифа

Китобларнинг чексиз дунёси

Бу халқаро кўргазма-ярмаркани дарровгина ёки бир-икки соатда, шунчаки бир айланиб томоша қилишнинг сира иложи йўқ. Унда китобларнинг мўъжизакор уммонига шўнғиб кетиш, миллий адабиётимиз дарғаларининг ажойиб суҳбатидан баҳра олиш, ноширлар, матбаачилар, кутубхоначилар фаолиятидан тўлақонли хабардор бўлиш учун кенг имкониятлар яратилган.

Китобларнинг чексиз дунёси

Пойтахтимизда Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти Админис­трацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ташкил этил­ган «Tashkent Book Fest – 2019» биринчи халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси стендларини айланган ҳар бир инсонда шундай таассуротлар пайдо бўлиши шубҳасиз.

Давлатимиз раҳбари томонидан ҳаётга изчил жорий этилаётган Ҳаракатлар стратегияси ҳамда ёш авлод маънавий-ахлоқий тарбиясига доир бешта муҳим ташаббусга мувофиқ китоб тарғиботига оид ишларни замон талаблари асосида йўлга қўйиш, шу орқали халқимиз маънавиятини юксалтириш, электрон ва аудио китоблар яратиш, китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга ижтимоий аҳамиятга эга бўлган нашрларнинг чоп этилиши бўйича мақсадли дастурларни тайёрлаш ва ижросини таъминлаш, хорижда ўзбек тили ва адабиётини кенг тарғиб қилиш, нашриётларга кўмаклашиш, ноширлик ва матбаачилик йўналишидаги техник-технологик базани ривожлантириш, уларни замонавий жиҳатдан янгилаш, тегишли минтақавий, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

«Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалари мажмуасининг муҳташам павильонида бошланган «Tashkent Book Fest – 2019» биринчи халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилиш мумкин. Маҳобатли бу маскандаги кўргазма-ярмарка ғоят ранг-баранг, қизиқарли, турфа стендларга бой, ҳар бир томошабинни шошириб қўйиши билан диққатга сазовордир.

Кўргазма-ярмарка китоб ва мутолаани тарғиб этиш, жаҳон босма саноати тажрибасини ўрганиш, нашриётлар, китоб тарқатувчилар, ахборот-кутубхона масканлари, китоб-мутолаа масалаларига масъул ташкилотлар ўртасида халқаро алоқаларни ўрнатиш каби мақсадларни кўзлайди. Бу ерда юртимизнинг наш­риётлари, кутубхоналари, китоб тарқатишга масъул ташкилотлари билан бирга Буюк Британия, Россия, Германия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Қирғизистон, Туркия каби давлатларнинг наш­риётлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишиш мумкин. Айни пайтда Хитой, Эрон, Индонезия, Озарбайжон ва бошқа бир қатор хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги элчихоналари, маданият марказлари, маърифий масканлари томонидан тақдим этилган илмий-оммабоп адабиётлар, қизиқарли нашрлар билан танишиш имконияти бор.

– Тошкентда бундай халқаро китоб кўргазма-ярмаркасининг биринчи марта ташкил этилаётгани жуда ажойиб ғоя, – деди Россия китоб ноширлари ассоциацияси президенти Константин Чеченов. – Бу кўргазма-ярмарка китоб-ноширлик ишига масъул бўлган ташкилотлар, нашриётлар билан кенгроқ танишиш, уларнинг фаолиятини ўрганиш, соҳадаги ҳамкорликни тобора мустаҳкам йўлга қўйишда жуда аҳамиятлидир.

Қирғизистоннинг «Аркус» нашриёти мактаб таълими учун ўқув адабиётлари, услубий қўлланмаларни чоп этиш бўйича ихтисослашган. Мазкур нашриёт кўргазма-ярмаркада юздан ортиқ ўқув адабиёти билан иштирок этмоқда.

– Ўзбекистон кейинги уч йил мобайнида очиқ мамлакатга айланди, – деди «Аркус» нашриётининг раҳбари Иван Фадин. – Биз мамлакатингизнинг ноширлик бозорини атрофлича таҳлил этиб, уни пухта ўрганмоқчимиз. Назаримда, юртингиз полиграфик бозори ғоят катта ва ранг-баранг. Айнан бу жиҳати биз учун ғоят қизиқарлидир.

Дарҳақиқат, ноширлик, китоб тарғиботи ишининг нечоғли пухта йўлга қўйилгани ушбу кўргазма-ярмарка орқали ҳам яққол намоён бўлмоқда. Бу ерда мамлакатимиздаги турли наш­риётларнинг, кутубхоналарнинг фаолиятига батафсилроқ назар ташлаш мумкин.

Кўргазма-ярмарка экспозиция­сидаги яп-янги китоб савдоси ва тарғиботини жойларда амалга оширувчи автобус – библиобус ҳеч кимни бефарқ қолдирмаяпти. Уни кўчма кутубхона, деб ҳам аташ мумкин. Библиобусдаги бадиий, маърифий адабиётлардан кўз қувнайди. «Ўздавкитобсавдотаъминот» масъулияти чекланган жамияти менежери Рухсорой Маҳамметованинг айтишича, жорий йилнинг апрель ойида илк сафарни Наманган вилоятига амалга ошириб, янги-янги китоблар тарғиб этилган. Ҳозирга қадар 110 нашриётнинг мингдан ортиқ китоби халққа етказилган.

Кўргазма-ярмарканинг биринчи кунида қизиқарли тақдимотлар, ёзувчи-шоирлар, адабиётшунос олимлар билан учрашувлар, ўқувчи-ёшлар учун викториналар, ижодий танловлар, бадиий ижодиёт бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Мазкур кўргазма 4 октябрга қадар давом этади.

 

Назокат УСМОНОВА,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔7

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔69

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔194

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар