Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЎСМИР РУҲИЯТИДАГИ ҒАЛАЁНЛАР

Буни эшитяпсизми? Фарзандингиз қандай хавфга қўл урмоқчи эканидан хабарингиз борми?

ЎСМИР РУҲИЯТИДАГИ ҒАЛАЁНЛАР

Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида янги-янги буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, бу глобаллашув одамларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда.

Бундай кескин ва таҳликали шароитда ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада ошириши керак. Таълим тизимида ижтимоий-психологик муҳитни, пси­хологик хавфсизлик тизимини яратиш нима учун долзарб эканини биласизми? Чунки бугунги кенг қамровли таълим бир пайт­нинг ўзида ўқувчи шахсининг муаммоларини ечишга ёрдам бериши лозим. Кучли тайёргарликка эга ўқитувчи, айниқса мактаб психологи, боланинг хулқи бузилиши олдини олишда асосий ролга эга бўлиши мумкин. Буни вақтида англамаслик эса ёшлар, айниқса ўсмирлар руҳиятидаги ўзгаришларнинг хавфли жиҳатлари билан намоён бўлади. Ўсмирнинг ўз жонига қасд қилиши ана шу хавфнинг энг чўққиси, дейиш мумкин.

Хўш, ўсмир нега ўз жонига қасд қилади? Бунга асосий сабаблар нима ва айбдори ким? Ёшларга шунча эътибор қаратилишига қарамай нега ҳамон ёшлар, ўсмирлар орасида суицид (ўз жонига қасд қилиш) ҳолатлари учрамоқда?

Мамлакатимизда ўсмирлар бўйича олиб борилган психологик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, педагоглар, ота-оналар ва бошқа мутахассислар суицидиал хулқ-атвор шакллари ҳақида етарли маълумотга эга эмас. Аслида ўз вақтидаги кўрсатиладиган психологик ёрдам, ўсмирларни ҳаётнинг ҳар қандай вазиятларига астойдил тайёрлаш – бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиши шубҳасиз.

Таълим тизимидаги суицид муаммосининг олдини олишнинг ечими кадрлар масаласига боғлиқ. Биринчи галда мактаб психологи, ўқитувчи ва тарбия­чини тайёрлаш лозим. Педагогика, психология, медицинага доир қўшимча тайёргарликлар ўқувчи руҳиятидаги бундай салбий хатти-ҳаракатлар ол­дини олишга ва муаммони моҳирлик билан ечишга ёрдам беради.

Болалар ва ўсмирларда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари катталарникидан фарқ қилади. Ўсмирлар ўртасидаги ўлим сабабларининг 90 фоизи – бу ёрдамга муҳтожлик, нимадандир қаттиқ «ҳайиқиш» бўлса, фақат 10 фоизи ихтиёрий жонига қасд қилиш ҳолатидир. Ўсмир ёшидигилар кўп ҳолларда «Кимни йўқотиб қўйишлари мумкинлигини билиб қўйишсин» қабилида катталар ёки севган инсонларининг диққатини ўзларига қаратишга уринишади. Бу оддий «уриниш» эса аянчли якун топади. Мисол учун бир ҳолатда бола ўз ота-онасини жазоламоқчи бўлиб, уларни дераза ойнасидан ишдан қайтаётганларини кўриб, ўзини осиб қўрқитмоқчи бўлади, аммо ота-она уйга киргунча қўшнига дуч келиб ушланиб қолади. Яна бир ҳолатда қизалоқ ўз томирларини қирқиб, йигити билан «хайрлашиш» учун унга қўнғироқ қилади, аммо йигит унга ишонмайди ва ёрдам бериш кечикади...

Унутмаслик керак, боланинг ўз жонига қасд қилиш ҳаракатига аввало катталар жавобгардир! Ахир, ўсмирнинг қийин ҳаётий давридаги ўз вақтидаги қўллаб-қувватлашлар, самимий муносабат ҳар қандай фожианинг олдини олишга ёрдам беради.

Бо­лалар ўз ихтиёри билан ўлимни танлашгани жуда қўрқинчлидир. Ёнида бўлиб ёрдам беролмаганимиз, уларни тўхтата олмаганимизни эса кейин англаб етамиз. Кўпинча болага масъул бўлган нафақат устоз-мураббийлар, балки ота-она ҳам унинг ноумидлик чегарасига бориб қолганини билмай қолади. Ота-онанинг кейинги ҳар қанча чексиз изтироби эса беҳуда. Статистикага кўра, 77 фоиз оилада бола ўз жонига қасд қилиш остонасида турганлигини ота-оналар ҳаттоки сезишмаган ҳам. Бундай болаларни қандай тушуниш мумкин? Уларга қандай ёрдам берса бўлади?

Бундай ишга қўл ураётганлар одатда руҳан кучли азоб­ланаётган ва стресс ҳолатида бўлиб, ўз муаммоларини мустақил еча олмайдилар. Ўз жонига қасд қилиш, кўплаб руҳиятшуносларнинг таъкидлашича, атрофдагиларнинг тушунмаслиги, ёлғизлик, меҳр-муҳаббат етишмаслиги каби сабабларга бориб тақалади.

Суицидга олиб келувчи сабабларга яна бир қараш мавжуд бўлиб, мутахассисларнинг таъкидлашларича, яхши моддий таъминотга эга аҳоли ўртасида бундай ҳолатлар кўпроқ содир этилмоқда.

Бундай воқеалар бизнинг жамиятда ҳам учраётганлиги сабаби нима? Бу иллатнинг олдини олиш мумкинми?

Аввало, ўсмирларда ҳаётий позициянинг сусайиши суицидал хулқ-атворга замин яратмоқда. Ҳаётий позициянинг сусайиши дезадаптация (нотўғри мослашиш), зўриқиш, оилавий низоларнинг кескинлашуви, кекса авлоднинг ёш авлодга бўлган муносабати ва ҳоказолар билан боғлиқ. Иккинчидан, психологик сабаблар. Тан олиш керакки, ҳаётий инстинктлар бугунги авлодда анча сусайиб қолган. Яъни, бугунги замонавий киши ижтимоий муҳитга кўпроқ тобе бўлиб қолмоқда. Ижтимоий муҳит маълум бир ҳаётий омиллар бўлиб, матбуот, телевидения, интернет орқали инсон­ларга сингдирилмоқда. Бунга мос келмаслик эса ўз ҳаётидан қониқмаслик ҳиссини вужудга келтирмоқда.

Оддий мисол. Ҳозир ота-оналар фарзандига дакки бериш жараёнида англаб-англамай «ўл», «туришинг қурсин», «бу кунни кўргандан кўра, ўлганим яхши» каби сўзларни ишлатади. Бу эса бола психикасига муҳрланиб, маълум бир дастурни сингдиради. Иккинчи томондан, телевидения орқали берилаётган, турли диск ва электрон шаклда тарқатилаётган кинофильмлар,  интернет орқали тарқатилаётган чексиз маълумотларда ўлимга нисбатан лоқайдлик, баъзан эса хайрихоҳлик (энг даҳшатлиси, айрим ўринларда қувонч ҳиссини шакллантирувчи) ҳолатига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Ўсмирларда суицидга ҳаракат доимий равишдаги камситиш, яқинлар томонидан тан олинмаслик, эркинликни чеклаш, ичкилик ва гиёҳванд моддаларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган низоли вазиятлар, жинсий муаммолар туфайли вужудга келиши илмий исботланган. Вояга етмаганлар ўртасида содир этилган суицид ҳолатларининг 62 фоизи оиладаги низолар ва носоғлом муҳит, катталарнинг тазйиқи, айрим педагогларнинг лоқайдлиги сабаб бўлган.

Ўсмирларда тушкунликнинг олдини олиш суицид профилактикасини  таъминлайди. Боладаги тушкунликни йўқотишнинг асосий масъулияти ота-она зиммасига тушади. Бола билан суҳбатлашиш, унинг аҳволи билан қизиқиш, келажак ҳақида гапириб, ҳамкорликда режалар тузиш даркор. Болани қўллаб-қувватлаб, ўзига, келажагига ишончни шакллантириш зарур, ўз мақсадига эриша олишига умид бериш керак. Кайфияти тушкунлигида болани ҳеч қачон айблаб бўлмайди. Ундан кўра, унинг шахсий фазилатларини янада орттириб кўрсатиш яхши натижа беради.

Фарзандингизни чаққон, аълочи, омадли тенгдошлари билан ҳеч қачон таққосламанг. Бундай ҳолат болада ўз-ўзини қадрлаш ҳиссини янада пасайтириб юборади. Ундан кўра, кечаги ҳолати билан бугунги ҳолатини солиштирингда, катта ўзгаришларга эришаётганига унда ишонч уйғотинг. Иккинчидан, бола билан астойдил шуғулланинг, янгиликка интилинг, у билан янги машғулотлар, аввал қилмаган ишларни биргаликда бажаришга уриниб кўринг. Бола ўзининг кераклигини, сизнинг меҳрингизни туйиши зарур.

Агарда ўспиринда ўз жонига қасд қилишга мойиллик сезсангиз, аввало уни диққат билан тингланг. Қалбимиз азият чекаётганда ҳар биримизга бизни эшитишга тайёр одам керак бўлади ахир. Барча имкониятингизни ишга солиб, сўзлар ортида яшириниб ётган муаммони аниқлашга уриниб кўринг, ўзини кераксиз, ортиқча ҳис этаётган одам учун биров унга далда бўлиши ва тушунишга ҳаракат қилиши уни сақлаб қолишда катта руҳлантирувчи куч бўла олади. Айнан, далда бериш орқали ёлғизланиб қолган қалбга йўл топиш мумкин.

Балки ўспирин жиддий руҳий қийинчиликларни бошдан кечираётган бўлиши мумкин. Унинг шикоят ва нолишларини диққат билан тингланг. Айтганларининг бирор-бир деталини назардан четда қолдирманг. У ўзининг ҳисларига эрк бермаслиги ва муаммолари борлигини сизга ошкор этмаслиги билан бирга ўта туш­кунлик ҳолатида бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда ўспирин ўз муаммоларини очиқ-ойдин айта олганидан хурсанд бўлади.

Бундан ташқари, боланинг ўзини ҳис қилиш ҳолатлари ҳақида сўраб туриш, келажаги ҳақидаги фикрларини билиш ва келгуси режаларини тузиши кераклиги ҳақида эслатиб туриш керак.

 

Сардор ҲАМДАМОВ,

Ургут туманидаги 118-умумтаълим мактаби амалиётчи психологи




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔67

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔175

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔186

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 67    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 175    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 186    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 271    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 473    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар