Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Одам савдосининг оғир оқибатлари

Одам савдоси – инсон ҳаётига хавф соладиган оғир жиноят, энг аянчли иллатлардан бири. Унинг салбий оқбатларидан ҳар куни қанча-қанча инсон жабр кўрмоқда. Дунё бўйлаб тарқалган бу хавфли иллат таъсири, минг афсуски, юртимиз фуқароларини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ.

Одам савдосининг оғир оқибатлари

Бу оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга. Бу нафақат дунёвий, ҳуқуқий жиҳатдан оғир жиноят, балки ислом динимизда ҳам қаттиқ қораланган иллат саналади.
Ислом – қулликка барҳам бериш ва унга қарши курашишга тарғиб қилади. Қулни озод қилиш ибодат даражасига кўтарилган. Яратганга беҳисоб шукрки, бутун дунёда қуллик даври тугатилган. Ҳар бир инсон ҳур, унинг ҳурлигини чеклашга ҳеч ким ҳақли эмас.
Одам савдосига қарши курашиш мақсадида кўплаб конвенциялар, қонун, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Ижроси юзасидан тегишли ташкилотлар назорат олиб бормоқда. Аммо кун сайин авж олиб бораётган одам савдоси ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётанидан бу одатий тусга айланиб қолаётгандек, гўё.
Ислом динида одам савдоси билан боғлиқ масалалар фуқаҳоларимиз томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилган. «Аҳли сунна вал жамоа»га эътиқод қилувчи барча уламолар, жумладан, тўрт мазҳаб фуқаҳоларининг барчаси одам савдоси ҳаром тижорат эканлигига иттифоқ қилганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
«Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ қилиб бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик» (Исро сураси, 70-оят).
Аввало, одамнинг шакли, барча ­аъзоларининг тузилиши азизу мукаррамликдан далолат бериб туради. Бошқа махлуқотларда бу шакл, бу мутаносиб­лик ва бу каби аъзолар йўқ. Сўнгра Аллоҳ таоло одамни Ўз қўли билан яратиб мукаррам қилди. Ўз руҳидан жон пуфлаб улуғлади. Бундай шарафга ҳеч бир махлуқот муяссар бўлган эмас. Шу боисдан ҳам, инсон азизу мукаррамдир. Аллоҳ таоло яна одам боласини Ўзи берган ақл билан мукаррам қилиб қўйди. Ақли билан инсон бошқа ҳамма махлуқотлардан устун туради.
Одам боласи бошқа махлуқотлардан мутлақо афзал саналади. Афзалликда унга яқин кела оладиган махлуқот оламда йўқдир. Барча махлуқотлар одам боласи учун беминнат хизматкордир.
Буларнинг ҳаммаси инсонни Аллоҳ азизу мукаррам қилиб қўйганининг намуналаридир.
Барча фуқаҳолар юқоридаги ояти каримага асосан одам боласини сотиш, уни тасарруф қилиш, унга қиймат белгилаш ва ҳадя, садақа қилиш ҳаром деганлар. Чунки бу каби олди-сотди ва бошқа муомалалар инсон эгалик қилиши мумкин бўлган нарсаларда жоиз бўлади. Одам боласи эса, инсон эгалик қилиши мумкин бўлмаган нарсалар сирасига киради. Шунингдек, одам боласини бошқа махлуқотлар каби қийматини белгилаш ва уни сотиш унга нисбатан хорлик ­эълон қилиш билан баробардир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло: «Уч киши борки, мен уларга қиёмат куни хусуматчиман. Менинг номимдан (аҳд) берадиган ва кейин хиёнат қиладиган киши. Ҳур кишини сотиб пулини ейдиган киши. Мардикор ёллаб, уни ишлатиб ва ҳаққини бермаган киши», деди», деб айтдилар (Имом Бухорий ривояти).
Мазкур ҳадисга асосланиб уламоларимиз: одам боласини сотиш ҳаромдир. Чунки ер юзидаги барча инсонлар бир ота ва бир онанинг фарзандларидир. Бир-бириларига меҳр-шафқатли, бир-бирларини ҳимоячиси  бўлиши лозим. Шунингдек, одам савдоси билан шуғулланиш ва ундан тушган даромадни ейиш ҳаромдир, дедилар.
Уламоларимиздан бирлари, ер юзидаги барча инсонлар ҳурдир. Ким унга нисбатан жиноят содир этса, қиёмат куни Жаноби Ҳақ таолонинг ўзи унга рақиб бўлур, дедилар.
Ҳозирги кунда одам савдоси жабр­ланувчиларининг аксарини аёллар ва ёшлар ташкил этаётгани кишини ташвишга солади. Уларнинг бу қисматга рози бўлишига турли омиллар сабаб бўлмоқда. Хорижий давлатга таълим олиш, ишлаб пул топиш мақсадида бориб одам савдоси қурбонига айланиб қолмоқда. Шунингдек, одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар алдовига учиб осон йўл билан мўмай даромад қилиш учун чет элларда сарсон-саргардон бўлиб қолаётганлар қанча?!
Хўш, одам савдосига қарши курашишнинг энг самарали йўли нима?

Одам савдосига қарши курашишда инсонларда Аллоҳга ва охират кунига ишончнинг сустлиги сабаб қилиб кўрсатилади. Чунки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар ва киёмат куни ҳисоб-китоб қилинишини англаган ҳар бир мусулмон бундай катта гуноҳга қўл урмайди. 

Демак, аввало ўзимизда ва ён атрофимиздаги инсонларда Аллоҳга ва охират кунига бўлган эътиқодни тўғри шакллантириш орқали одам савдосига қарши курашиш мумкин.
Юқоридаги ҳадисда одам савдосидан тушган даромадни ейиш ҳаромлиги айтилди. Аллоҳ таоло ва унинг Ҳақ пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни ҳалол касб қилишга тарғиб қилган. Ислом динида ҳалол ва ҳаром қилинган нарсалар очиқ-ойдин баён қилинган. Одам савдоси билан шуғулланишни ўзига касб қилганлар Аллоҳнинг буйруқларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига номувофиқ ҳаром касб билан шуғулланаётган инсонлардир.
Хўш, уларнинг мана шундай касб билан шуғулланишларига нима сабаб бўлмоқда?
«Тирикчилик» – тирикчилик қонунчиликда жиноят деб белгиланган ва муқаддас ислом динида гуноҳ деб очиқ-ойдин айтилган ишлар билан шуғулланишга олиб келмаслиги керак. Чунки Аллоҳ берган ризқ насибага сабр қилиш, қаноатли бўлиш мўминнинг гўзал сифатларидандир.
Сабрсизлик қилиб жиноятга қўл уриш мўмин кишига хос хислатлардан эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
«Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам уни кўрар». (Залзала сураси, 8-оят)
Мусулмон киши инсонлар, жамият ва бошқа махлуқотлар, ҳатто, жонсиз нарсалар билан бўлган муносабатларда шафқатсизлик ва зулм қилиши қиёмат кунида бу гуноҳи учун ҳисоб-китоб қилинишига олиб келади.
Одам савдоси билан шуғулланиш нафақат мазкур «тижорат»нинг қурбонига айланган инсоннинг ўзига, балки унинг оила аъзолари, яқинларига қилинган шафқатсизлик ва зулмдир. Зулм шунчалик ёмон гуноҳки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бу гуноҳнинг жазосини охиратга сақлаб қўймайди, балки дунёнинг ўзида бериб бошлайди. Золим жазосини олмай бу дунёдан ўтмайди.
Ортиқча орзу-хавасларга берилиш. Аслида орзу хавас айб эмас. Аммо орзу ҳаваснинг ҳам меъёри бўлиши лозим. Акс ҳолда, бу исрофгарчиликка олиб келиб, боз устига инсонни тоқатидан ортиқча ҳаракат қилишга мажбур қилади. Бу эса одам савдосига қўл уришга олиб келиши ҳеч гап эмас. Чунки осон пул топиш, мўмай даромад оҳанрабодек одамларни ўзига тортади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
«Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрлик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир» (Иброҳим сураси, 7-оят).
Аллоҳнинг берган неъматига шукр қилиш, инсоннинг ўзига фойда бериши билан бирга турли гуноҳ ишларнинг олдини олади. Гуноҳ ишларни қилмаслик оилада соғлом турмуш тарзи шаклланишига олиб келса, жамиятда тартиб-интизом пайдо бўлади. Аксинча, ношукрлик инсонда сабрсизлик, қаноатсизлик каби иллатларни келтириб чиқаради.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир биродарига зулм қилган бўлса ёки бирор ҳақи бўлса, динор ва дирҳам бўлмайдиган кун келишидан олдин зулмни тарк қилсин ва даъвосини тўхтатсин. Агар зулм қилувчининг яхши амаллари бўлса, қилган зулми миқдорича ундан олинади. Агар яхши амаллари бўлмаса, мазлумнинг гуноҳ амалларидан олиб унга юкланади», дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Одатда одам савдоси жабрланувчилари кўп зарар кўрадилар ҳамда соғлиғини ҳам йўқотадилар. Шундай экан, одам савдоси билан шуғулланган «савдогарлар» жабрланувчидан узр сўраш баробарида унга ва унинг оиласига етказилган зарарни қоплашда кўмаклашиши адолатдан бўлади. Шундай қилсалар, ўзаро меҳр-оқибат ришталари боғланишига, ўртадаги норозилик кайфияти йўқолишига сабаб бўлади ва бир-бириларидан рози бўладилар. 

Маъмуржон ЭРКАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔40

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔223

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔219

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 40    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 223    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 219    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 347    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 518    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар