Давр нафаси      Бош саҳифа

МУАЛЛИМ – КЕЛАЖАКНИНГ БУНЁДКОРИ

Инсон дунёқарашининг шаклланиши, унинг келажаги мактаб партасида ўтирган пайтидан қатъий бир йўсинга туша боради. Ўрганилган билим ҳаётнинг келгусидаги паллалари учун нечоғли аҳамиятли экани, болага нималар бера олиши, унинг тақдирига қанчалик дахлдорлиги жуда муҳим хусусиятдир. Буни устоз-муаллимлар тўғри англаб етсагина таълимдан кўзда тутилган мақсадга эришиш имкони бор.

МУАЛЛИМ – КЕЛАЖАКНИНГ  БУНЁДКОРИ

Баъзан ўнлаб фанлар орасида биргина ўқитув­чининг саъй-ҳаракати бола дунёқараши кескин ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси Алевтина Люкшина худди шундай фидойи ўқитувчилар сирасига киради. Унинг фанни бола онггига муносиб тарзда етказиб бера олиши, ўз касбига ҳамда ўқувчиларга муносабати чинакам тажрибали ва билимдон устоз эканини кўрсатиб туради.
Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича ҳар ким ўз ҳиссасини қўшишга интиляпти. Жумладан, ўқитувчилар ҳам ўқувчилар билим-салоҳиятини ошириш учун турли интеллектуал тадбирлар, илмий беллашувлар ташкил этмоқда. Сабаби, ўқувчилар бундай машғулотларда дарсдагидан ҳам кўра кўпроқ рағбат билан иштирок этишади.
Ўттиз йиллик педагогик тажрибага эга ўқитув­чи Алевтина Люкшина болалардаги бу рағбатни тўғри илғай олган моҳир педагогдир. Унинг дарсларни замонавий методлар асосида ўтиши, ахборот технологияларидан фойдаланиб ўқув машғулотларини олиб бориши, фидойи ва касб­га бўлган жонкуярлигидан барча ўқитувчилар ўрнак олса арзийди. Албатта, мактаб директори Ирода Юлдашева буларнинг барчасида бош-қош, ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш учун кенг имкониятлар яратиб беришга ҳаракат қилади.
Алевтина Люкшина куни кеча 5-синф ўқувчи­лари билан жуда қизиқарли ва маълумотларга бой тадбир – «Нима? Қаерда? Қачон?» интеллектуал ўйинини ташкил этди. Жамоаларга бўлинган ўқувчилар мантиқий саволларга жавоб беришди. Тадбирга ташриф буюрган ота-оналардан бири Тимур Таштанов Алевтина Люкшина ҳақида шундай дейди:
– Ушбу мактабда ҳозирда икки фарзандим ўқийди. Бир фарзандимнинг синф раҳбари Алевтина Николаевна. Шунингдек, ушбу мактабни тамомлаган катта қизим Малика ҳозирда хорижда тиббиёт соҳасида таҳсил олмоқда. Унинг кимё фанига қизиқиши ва фаннинг сир-асрорларини ўрганишида ўқитувчиларининг хизмати беқиёс. Айниқса, Алевтина Николаевнанинг жуда хушмуомала, адолатли, ўқувчиларга бўлган чексиз меҳрини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Биз, ота-оналар, фарзандларимиз мана шундай билимли ва фидойи устоз қўлида таълим олаётганидан мамнунмиз.
Ўтган йили, ўқитувчилар байрами арафасида Ўзбекистон Президентининг фармонига асосан Алевтина Люкшина таълим соҳасида қилган хизматлари учун давлатимизнинг юксак мукофоти – «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Моҳир педагог бугунги кунда кимё фанини ўқитиш усул­лари, шакллари ва технологияларини ўзлаш­тиришда изланишлар олиб бормоқда, замонавий жамиятда ҳар томонлама баркамол шахсни тарбия­лаш бўйича жонбозлик кўрсатмоқда.
Таълим соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир муаллим ўз касбига фидойи, келажак авлоднинг замон руҳида таълим-тарбия олишида кўмакдош бўлиб, ҳар бир дарсини масъулият билан олиб борса, вояга етаётган фарзандлар келгусида илмга чанқоқ, юртнинг эртасини ўйлайдиган, билим-салоҳияти ўткир авлод бўлишига шубҳа йўқ. Шу маънода, эртанги кунимизнинг қандай қурилиши келажак бунёдкорларига таълим-тарбия бераётган ана шундай фидойи муаллимлар қўлида эканини унутмаслик зарур.
Замира ЗАЙНИДДИНОВА,
Сергели туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси
 




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔11

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔70

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔195

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар