«Сиздан угина, биздан бугина». Бу мақол пора олиш ва беришда «фидойилик» кўрсатаётганлар учун топиб айтилгандек, гўё.
Нега дейсизми?
Тиббий кўрикдан ўтишим керак. Лекин навбат кўп. Ҳамма шифокор қабулида бўлишга вақт етмайди. Ишхонадан рухсат сўрамаганман. Ўз вақтида етиб боришим керак. Хўш, нима қиламан? ...Кейин тиббиётда ҳамма пора олади, деб койинаман, албатта.
Фарзандим мактабга, мактабгача таълим масканига боради. Албатта йил давомида турли байрамлар бор. Назаримда, совға-салом қилиб турмасам боламнинг кундалиги, журнал ёмон баҳога тўлиб кетиши мумкиндек. Боғчада эса боламга кўпроқ эътибор берсин, уришмасин дейман. Кейинчалик уларнинг ўзи нимадир сўраб қолса, «ўрганган кўнгил ўртанса қўймас», деб нолиб қўяман.
Йўл қоидасини буздим. ЙПХ ходими жарима қўллаши керак. Аммо «бир марта кечира қолинг, ёзиб овора қилманг, ўзингиз олиб қўя қолинг...» дейман. Албатта, бу биринчи марта эмас-ку. Ўрганиб қолганман.
Энди мен ҳам кимнингдир ишини битириб берганим учун «рози» қилади. Нима бўпти? Хуллас, баъзан биз қистирамиз, баъзан бизга қистиришади. Бу жараён навбатма-навбат амалга ошаверади.
Ўзим ҳақимда гапирдим. Лекин сиз ҳам шу каби ёки бундан ҳам жиддийроқ вазиятларга тушган, коррупцияга йўл очган, иштирокчиси бўлгандирсиз, эҳтимол.
Бу иллатни қандай қилиб йўқ қилиш мумкин?
Ҳамма ўз ишини ўз вақтида қилса, назоратни ўзидан бошласа, қонунлар ўз вақтида ва тўлалигича ишласа, бу муаммони бартараф этиш имкони бўлар, эҳтимол. Ўзгалардан қонунга риоя қилишни, ҳалол бўлишни, коррупцияга йўл қўймасликни талаб қилаётган вақтимизда, ўз хатомизни кўра олишимиз керак.
«Бор товоғим, кел товоғим…»
Бу олди-бердилар оқибатида «товоқ» бир неча бор ерга тушиб синди, чил-чил бўлди. Аммо эсини йиғмайдиганга фарқи йўқ экан-да.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул килинган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуни ҳамда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида барча ташкилотларда турли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
...Бўстонлиқ тумани Давлат солиқ инспекциясида фаолият кўрсатиб келаётган давлат солик инспектори К.Йўлчиевга 2019 йил 20 июнь куни номаълум фуқаро қўнғироқ қилиб, тадбиркорлик қилиш нияти борлигини, унга «раҳнамолик» қилиб туриши эвазига ойига 500 АҚШ долларидан бериб туришини маълум қилган.
ДСИ ходими К.Йўлчиев мазкур ҳолатдан шубҳаланиб, вазият бўйича вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти ҳамда тегишли органларни ўз вақтида хабардор қилган. Шундан сўнг ушбу ҳолат тегишли органлар томонидан назоратга олиниб, 29 июль куни пора таклиф қилаётган фуқаро К.Йўлчиевнинг хизмат хонасида унга 900 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинган.
Бу вазиятда солиқ тизими ходимларининг ҳушёрлиги ва тезкорлиги сабаб коррупция ҳолатининг олди олинди.
Тошкент вилояти ДСБ хабарига кўра, коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлиги ва коррупцион ҳолатлар содир этилишига мойиллиги бўлган мансабдор шахслар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида аноним сўровномалар ўтказилмоқда.
Бошқа ташкилотлар ҳам бу борада самарали натижаларга эришаяптими? Жамиятдаги биз билган ёки билмаган ҳолатлар қанча?
Йирик коррупциялар сўнгги вақтларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фаоллар, оммавий ахборот воситалари эътиборини жалб этади. Йирик миқдордаги коррупцияларга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам янада кучайтирилади. Аввало, йирик коррупциядан фарқ қилган ҳолда, ҳар куни содир этиладиган кичик миқдорни ташкил этадиган «майда» коррупцияга ечим топиш керак, назаримизда.
Барно МЕЛИҚУЛОВА,
ЎзА
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил