Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Бугунги кунда фуқаролар жойларда бўлаётган турли қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ўринли равишда шикоятлар билан мурожаат қилишмоқда. Уларни ўрганиб чиққанимизда фуқаролар талаби асоссиз эмаслиги маълум бўлди. 

ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Хусусан, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ­Ш.Ата­баева бола парваришлаш таътилидан ишга қайтган. Лекин ходимга Тошкент шаҳар «Тошиссиққуввати» ДУК томонидан иш ўрни қисқартиришга тушгани тўғрисида огоҳлантириш берилган. Фуқаронинг бу ҳолатдан норози бўлиб қилган ёзма мурожаати Шайхонтоҳур туман адлия бўлими томонидан кўриб чиқилди. 
Мурожаат ўрганилгач, «Тошиссиққуввати» ДУКга фуқаро бола парваришлаш таътилига чиққанда иш жойи сақланиб қолиниши ва фуқаро Ш.Атабаевани ишга чиқишга ҳуқуқи борлиги ҳамда «Тошиссиққуввати» ДУК Ш.Атабаевани олдинги иш жойига тикланиши лозимлиги тўғрисида хат киритилди. Натижада, фуқаро Ш.Атабаева бугунги кунда бола парваришлаш таътилидан олдинги иш жойига қайта тикланиб, мурожаат тўлиқ қаноатлантирилди.
Фуқаролар мурожаатлари орасида юқорида номи тилга олинган ташкилот билан боғлиқ яна бир ҳолат кўриб чиқилди. Унга кўра, фуқаро И.Алимуҳамедованинг «Тошиссиққуввати» ДУК томонидан август ойида ишлаган даври учун ойлик маоши берилмаган. Мурожаат ўрганилгач, «Тошиссиққуввати» ДУКга фуқаро И.Алимуҳамедованинг ишлаган даври учун ойлик маоши тўлаб берилиши лозимлиги юзасидан хат киритилди. Натижада, фуқаро И.Алимуҳамедованинг август учун ойлик маоши «Тошиссиққуввати» ДУК томонидан тўлаб берилиб, мурожаат тўлиқ қаноатлантирилди.
Шунингдек, фуқаро М.Лутфуллаеванинг Шайхонтоҳур тумани газ таъминоти корхонаси томонидан асоссиз равишда 1.223.012 сўм пеня ҳисобланганидан норози бўлиб қилган ёзма мурожаати кўриб чиқилди. Туман газ таъминоти корхонасига фуқаро М.Лутфуллаевага нисбатан асоссиз равишда ҳисобланган пеняни олиб ташлаш ҳамда келгусида иш фаолиятида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслиги учун чора-тадбирлар кўриши лозимлиги юзасидан хат киритилгач, мазкур фуқарога асоссиз равишда ҳисобланган 1.223.012 сўм пеня олиб ташланди. 
Жойларда баъзан учраётган бу каби турли ҳолатларда биринчи навбатда фуқароларимиз ҳам ўз ҳуқуқлари учун ҳаракат қилиб, вақтида тегишли органга мурожаат қилишса, инсон манфаатлари ҳимоясига ўзлари ҳам муносиб ҳисса қўшган бўлар эди.     

Ф.АКБАРОВ, 
Шайхонтоҳур туман адлия бўлими бошлиғи 




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔122

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔111

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔237

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар