Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БОЛАГА ҚАНОТ БЕРИНГ

Донишмандлардан бири «Ҳар ким ўзи қидираётган нарсани топа оладиган кайфиятда яшасин», деган экан. Назаримда, бу ҳикмат таълим олаётган фарзандларимизнинг ҳаётдаги асл руҳий-маънавий ҳолатини акс эттирса керак.

Бугун ёшларимиз ҳақида турли фикрлар эшитяпмиз. Айрим ота-оналар ёшларнинг таълим-тарбиясидан қониқмаётганини гапиришади. Уларнинг хулқ-одоби, ўқиши, тарбияси ҳақидаги салбий тавсифларни ўша ёшларимизнинг ўзи қандай қабул қилади? Шубҳа йўқки, улар бундай гапларни эшитишни ҳам, эшитиб қолишни ҳам ёқтиришмайди. Тўғрироғи, эшитавериб зада бўлиб кетганлари ҳам бор. Ёшлар, айниқса, ўсмирлик ёшидагиларга ўзлари ҳақидаги танқидий фикрлар жуда ёмон таъсир қилади. Ҳатто, бу аянчли оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин.
Бундай пайтларда уларга тўғри ва самарали муносабат кўрсатишнинг бирдан бир йўли – мотивация. Унинг ютуқларини кўрсатиб, эътироф этиб, яхши гап, самимий муносабат билан истиқболдаги катта ютуқларга руҳлантириб туришдир. Биргина мисол, машҳур сўз устасининг фарзандни уйқудан уйғотиш борасидаги бизнинг ва бошқаларнинг ёндашувимиз ҳақидаги латифаси ҳаммага яхши маълум бўлса керак...
Ҳа, чиндан ҳам, биз фарзандларимизни кўпроқ улардаги нуқсон-камчиликларни ошкор қилиш билан тарбияламоқчи бўламиз. Уларнинг ютуқларини эътироф этиш тарбиядаги номақбул усул, бу болани талтайтириб юборади, деб ҳисоблаймиз. Лекин бундай қараш ҳамиша ҳам ўзини оқлайвермайди. Салбий сўзлар, уришиш, жеркиш билан боланинг қанотини қирқмаслигимиз, аксинча, болага қанот бериб, кези келганда ютуқлари билан ғурурланишни ҳамда уларни янада кўпайтириб боришни ҳам эслатиб туриш зарур.
Ота-она оилада, ўқитувчи ва мураббий эса таълим муассасасида болани фақат салбий жиҳатларини гапираверса, бундай боладан бирон интилиш чиқиши қийин. Бу, айниқса, ўтиш ёшидаги болани қўрс ёки «ичимдагини топ» қабилидаги писмиқ инсонга айлантириб қўйиши ҳеч гап эмас.
Яхши, мулойим ва чиройли сўзнинг таъсири катта эканини ҳамма билади. Лекин негадир таълим-тарбия жараёнида ҳамма ҳам шундай усулдан фойдаланишни уддалайвермайди. Катталар ёшларга жаҳл қилиш, бақириш, уришиш, тўполон қилиш ўрнига меҳр билан муносабатда бўлиб, ҳамма нарсани ётиғи билан тушунтирса, ортиқча эҳтиросга ўрин қолдирмаса, энг муҳими, қилаётган иши тўғри-нотўғрилигини ўзи англаб етса, назаримда, бу борада анча ижобий натижага эришиши мумкин.
Мактабда дарсини жуда ёмон ўзлаштираётган ўқувчига: «бугун сенда анча ўзгариш бор. Интилишинг яхши. Яна озгина ҳаракат қилсанг, ҳаммадан зўр ўқийдиган ўқувчига айланасан», деган ёндашув қилинса, энг ўзлаштириши паст ўқувчида ҳам озгина бўлса-да, уддалай оларканман, менинг ҳам қўлимдан келаркан, қабилидаги ишонч пайдо бўла бошлайди. Устоз-мураббийнинг ўқувчига берадиган энг катта ёрдами ҳам шу аслида. Ўқувчида ўзига мустаҳкам ва тўғри ишонч шакллантирилса, бошқа ишлар унча қийин бўлмайди.
Боланинг кўнгли гулдай нозик. Уни таҳқир ва ҳақорат билан озиқлантириш мумкин эмас. Фақат самимият, меҳр, тушуниш, қалбан яқинлик, ўрни келганда рағбатлантириб туриш, ҳар қандай кичик муваффақиятини ҳам кўриб, эътироф этиб бориш уни катта марраларга етаклайди.

Матлуба МАТҚУРБОНОВА,
Қўшкўпир туманидаги 1-сон 
ихтисослаштирилган мактаб-
интернати олий тоифали ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔116

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔225

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔321

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 116    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 225    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 321    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 440    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 631    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар