Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ОИЛАДАГИ ЗЎРАВОНЛИКЛАР ОҚИБАТИ

Бунинг жабрини кимлар тортмоқда?

ОИЛАДАГИ  ЗЎРАВОНЛИКЛАР  ОҚИБАТИ

Оила – муқаддас даргоҳ. Биргина шу ­«муқаддас» сўзи оилага бўлган муносабатимизни тўла ­англатади. Зотан, миллатнинг эртанги кунига дастлаб оилада пойдевор қўйилади, унда ҳаётнинг давомийлигини таъминловчи авлод шаклланади. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятида инсон ва унинг манфаатлари устувор экан, кўзланган мақсадга эришишда ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган оиланинг ўрни ­беқиёсдир.

Жамиятдаги ҳар қандай иллатга қарши курашни оиладан бошласаккина уни илдизи билан қуритиш мумкин. Ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, коррупция каби иллатларга қарши кураш қанчалик кенг кўлам касб этмасин, натижа мақтанарли эмас. Аслида ҳар бир инсон оилада уларга қарши иммунитет билан тарбия топса – олам гулистон, ўз-ўзидан барҳам топиб кетади. Хўш, бунинг учун нима қилиш зарур? Ишни нимадан бошлаган маъқул?
Куни кеча пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кўмагида «Оилада ҳуқуқбузарлик профилактикаси» мавзуида ўтказилган давра суҳбатида бу саволлар атрофлича муҳокама этилди. Олий суд, Ички ишлар вазирлиги академияси, Бош прокуратура ва бошқа ташкилотлардан иштирок этган мутахассислар масалага ечим излашди.
– Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болаларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш учун кенг кўламли ишлар қилиняпти, бироқ шу билан бир қаторда, мазкур соҳадаги ишлар таҳлили оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилашда қатор камчилик ва тўсиқлар ҳам кўзга ташланаётганидан дарак беряпти, – дейди «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Дилором Тошмуҳамедова. – Тадқиқотларнинг кўрсатишича, маиший зўравонлик жабрдийдаларини ҳам, оила аъзоларига нисбатан куч ишлатадиган шахсларни ҳам маълумоти ёки ижтимоий мақоми бўйича ажратиб бўлмайди. Маиший зўравонлик ҳолати юқори иқтисодий мақомга эга бўлган оилаларда ҳам, кам таъминланган оилаларда ҳам бирдай намоён бўлади. Қолаверса, моддий таъминоти юқори бўлган оила аъзоларининг бу вазиятдан чиқиш учун ёрдам сўраши нисбатан мураккаброқ экани аниқланган ва улар йиллар давомида зўравонликка чидаб келади.
Марказ таҳлиллари шундай: кундалик ҳаётда оила аъзолари (эр билан хотин, қайнона ёки қайнопа ва келин, ака-ука, опа-сингиллар) ўртасидаги келишмовчилик оқибатида вужудга келадиган низоли вазиятларни 100 фоиз деб оладиган бўлсак, ундан оилада бир шахснинг иккинчи бир шахсга нисбатан жисмоний куч ишлатиши 34,8 фоиз, шахсга зўрлик билан руҳий таъсир кўрсатиш 30,8 фоиз, оилада ўз ҳукмронлиги ва таъсирини ўтказишга қаратилган хатти-ҳаракатлар 7,8 фоиз, жинсий зўравонлик қилиш 4,7 фоиз, қийнаш орқали руҳий азоб бериш 8,3 фоиз, қўрқитиш ва зулм қилиш 3,7 фоизни ташкил этади.
«Нима учун оиладаги зўравонлик жабрланувчилари бу ҳақда ички ишлар органларига хабар беришмайди?» деган савол билан мурожаат қилинганда, зўравонлик қурбонларининг 63,1 фоизи ўз оиласининг обрўсини сақлаш мақсадида ҳуқуқлари поймол бўлишига жим қараб туришганини айтишган.
– Оиладаги зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар жабрини асосан аёллар кўради. Бу кўплаб аёлларнинг ҳуқуқлари топталишига, турмуш тарзидан қониқмай, ҳатто ўз жонига қасд қилиш даражасигача боришига, вояга етмаган фарзандларнинг она меҳридан эрта мосуво бўлишига сабаб бўлмоқда. Ҳар қанча давлатинг, обрў-мансабинг юқори бўлмасин, оилангда тотувлик бўлмаса, еган луқманг ҳам, бир бурда нонинг ҳам татимайди. Энди униб-ўсиб, балоғат ёшига етаётган фарзанд кун ора оилавий низоларга гувоҳ бўлаверса, нотинч муҳитда вояга етса, ўқиб-ўрганиб ўз келажаги ҳақида қайғуриш каби асосий мақсадидан ҳам чалғиб қолиши ҳеч гап эмас, – дейди Ички ишлар вазирлиги Жиноятчиликнинг олдини олиш бош бошқар­масининг хотин-қизлар ишлари бўйича бўлими махсус ишлар бўйича катта инспектори, ­подполковник Нилуфар Гиясова. 
Маъмурий ҳудудларда яшовчи ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларни ўз вақтида аниқлаб, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахсларни ўз вақтида аниқлаб, улар билан манзилли профилактика ишларини ташкил этиш, ҳар бир содир этилган ҳуқуқбузарликнинг сабаб ва шароитларини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш маиший зўравонликнинг олдини олиш борасидаги муҳим қадам эканлиги таъкидланди.
– Ҳеч ким жиноятчи бўлиб туғилмайди. Жиноятчилик носоғлом маънавий-руҳий муҳит таъсирида вужудга келади. Содир этилаётган айрим жиноятларни таҳлил этадиган бўлсак, оиладаги нотинч муҳит ота ва ўғил ўртасида низо келиб чиқишига сабаб бўлган ва ўғилнинг отага қарата: «Менга ақл ўргатманг» деган жаҳломуз айтилган сўзи ота томонидан фарзанднинг пичоқланишига сабаб бўлган. Бу оилада тарбиянинг заифлиги, ота-оналарнинг ўз муаммолари сабабли келишолмай, оилада носоғлом муҳит яратгани ва фарзанд тарбиясига масъулиятсизлик билан қараётганидан далолат беради, – дейди юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Алишер Муродов. – Фаровон оилани бунёд этишда Канада тажрибаси кенг эътироф этилган. Нима учун? Чунки, Канада давлатида оиладаги ҳуқуқий профилактика бўйича бир йилда элликдан ортиқ ҳужжатли фильм, видео-роликлар олинади. Агар бизнинг юртимизда ҳам маиший турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид видеофильм, реклама ва бошқа материаллар тайёрланиб, ОАВда мунтазам равишда намойиш этилса, бу оилаларда соғлом маънавий муҳит қарор топишига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.
Тадбир давомида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган фаровон оила мадҳига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Маҳфуза ПЎЛАТОВА,
«Оила даврасида» 
мухбири




Ўхшаш мақолалар

Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔33

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔77

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

🕔11:01, 24.03.2026 ✔94

Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 33    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 77    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 94    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 206    🕔 14:46, 12.03.2026
  • Маҳалла бўйича қонунни  янгилаш вақти келди,  бугунги кун  талаби шундай

    Маҳалла бўйича қонунни янгилаш вақти келди, бугунги кун талаби шундай

    Янги таҳрирдаги Конституциянинг 40-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўрувчи субъектлар қаторига «фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари» ҳам қўшилиши фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда Кенгаш ва маҳалла алоқасини янгича, самарали ташкил қилишни кучайтирди. Бу янги тизимнинг асосий хусусияти фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам кўринмоқда.

    ✔ 271    🕔 15:46, 06.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар