билангина пандемияни енгиш мумкин
Коронавирус пандемияси туфайли минглаб одамлар қурбон бўлди. Дунёнинг ривожланган мамлакатларидан бири Италияда 21 март санасида вафот этганлар сони 763 тани ташкил қилмоқда. Жуда катта тезликда тарқалаётган бу инфекцияга қарши мамлакатимизда унинг тезлигидан ҳам жадалроқ чоралар белгиланди. Президент раҳбарлигида кенг кўламли, қатъий чоралар кўрилмоқда. Тегишли комиссия ва штаблар вазиятни 24 соатлик режимда назорат қилишга ўтишган.
Шу кунларда коронавирусга қарши ҳуқуқий-ташкилий чораларни ишлаб чиқишга жиддий эътибор берилмоқда. 21 март куни комиссиянинг мурожаати қабул қилинди.
Бу пандемияга қарши муваффақиятли курашган Хитой, Корея, Сингапур, Тайван давлатларининг тажрибасига эътибор берсак, бу мамлакатларда карантин чораларига халқнинг итоаткорлиги муҳим аҳамият касб этганлигининг гувоҳи бўласиз. Кечирасизлару қаерда демократия бўлса ўша ерда кўплаб йўқотишлар бўлмоқда. Пандемияга қарши кураш демократияни эмас, темир тартибни тақозо қилади.
Танишларимдан бири Тошкент вилоятига чиқишда фуқароларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан киритилган чоралар бўйича тортишаётганлиги ҳолатини ҳикоя қилиб берди. Қанчалик абгор хулқ эгаси бўлиш керак карантин талабларини бажаришни талаб қилаётган давлат хизматчисига қаршилик кўрсатиш, ҳақорат қилиш?!
Бугун ички ишлар, соғлиқни сақлаш ходимлари учун ҳар қачонгиданда масъулиятли давр. Тан олишимиз керак, улар қаттиқ ишлашяпти, ўзларининг соғлиғидан кўра ҳам эл соғлиғини кўпроқ ўйлашмоқда. Айрим ходимлар 24 соатлик иш режимида фаолият кўрсатишяпти.
Тасаввур қилайлик жиноятчиларни қидириб топиш ўрнига карантиндан қочган фуқарони топиб уни карантинга қайтаришни ҳам улар қилишяпти. Бунда карантиндан қочган одам икки карра жиноятчи эмасми?!
Ҳар қандай урушда бўлганидек фақат қатъий тартиб-интизом ва ҳамжиҳатлик орқалигина бу вирусга қарши курашда биз ғолиб бўлишимиз мумкин. Ҳар бир фуқаро пандемияга қарши курашда фронт чизиғида эканлигини ҳис қилиши ва ўзини тегишлича тутиши керак.
Виждонсизларча карантиндаги шароитларни бир тарафлама, хунук тарзда ёритиб қаҳрамонлик кўрсатадиган пайт эмас ҳозир. Жуда чиройли ёзарсиз, кўп нарсани биларсиз, иқтисодиётимизнинг ҳақиқий аҳволидан ҳам хабарингиз бордир... Аммо ўзимизга савол берайлик, биз давлатдан кўп нарса талаб қилишга, 3-4 юлдузли меҳмонхона шароитини таъминлаб беришни сўрашга қанчалик ҳақлимиз?!
Куни кеча карантинга қарши комиссия халққа мурожаат қилди. Унда вазият ва ҳар биримизнинг масъулиятимиз содда қилиб баён этилган. Биз фуқаролар бунга амалий ҳаракатларимиз билан жавоб беришимиз керак.
Шу ўринда бир савол туғилади, жамиятдаги турли қатлам, фуқароларни бирлаштириб турган жамоат бирлашмалари, бошқа фуқаролик жамияти институтлари ҳам ўзларининг сўзларини айтишлари, пандемияга қарши курашда бирдамликларини ёки фикрларини беришлари керакмасми?!
Сиёсий партиялар ўзларини электоратини, жамоат бирлашмалари аъзоларини нимага даъват қилишни яхши билади деб умид қиламиз.
Яйра МЕЛИЕВА,
Мактабгача таълим муассасалари
раҳбар мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларни малакасини
ошириш институти
катта ўқитувчиси
Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди
🕔15:23, 23.07.2026
✔11
Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл
Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.
Батафсил
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔70
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔195
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил