Давр нафаси      Бош саҳифа

БИТТА ДАЛДА ИЛИНЖИ

Қишлоғимизга сел келгани эсимда. Жуда кўп уйлар талафот кўрганди ўшанда. Лойли сув уйлар ичкарисигача кириб борган, ошхонаю ертўлалар тўлганди. Ҳамма экин-тикиндан бутунлай айрилганди. Лекин ўшанда ҳеч бўлмаса вилоят ёки туман каттаконларидан кимдир келиб жабрдийдаларга ёрдам бергани ёки офатни бартараф этиш жараёнининг тепасида турганини билмайман...
 

БИТТА ДАЛДА ИЛИНЖИ

Сардобадаги фалокатни бартараф этишга, олдинроқ эса Бухорода юз берган тўфон жабрланувчиларининг ҳузурига зудлик билан шахсан Президент Шавкат Мирзиёвнинг ўзи етиб боргани бежиз эмас. Ўша ердаги инсонлар – ўз уйини, қадрдон гўшасини ташлаб чиқишга мажбур бўлган жавдираган қора кўзларда чексиз саволлар зуҳур этганди: «Энди аҳволимиз нима бўлади? Энди қандай яшаймиз? Болаларимизнинг тақдири-чи?..»
Президент ўзининг ташрифи, вайрон бўлган уйларгача кириб бориши билан ана шу кўзларда умид учқунини ёқди. Жабрланган инсонларнинг ҳар бири ёнида мамлакат раҳбарининг ўзи турганини, ҳеч қачон эътиборсиз қолмаслигини англади. Уларнинг кўнглида катта умид учқунлари порлаганига шубҳа йўқ.
Мана, неча кундирки Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан «Меҳр ва кўмак» карвони Сардоба томон тўхтовсиз келяпти. Бунинг учун кимдир буйруқ бергани ёхуд мажбурлагани йўқ. Ҳамма ўзининг қалб амри билан баҳоли қудрат кўмакка шошиляпти. Бу ҳам ўзбек халқининг минг йиллик қадриятлари ифодаси аслида.
Сув босган ҳудуднинг юқоридан олинган суратлари ҳаммани ларзага келтирди. Ўша сув остида қолган уйларни кўриб ҳаммамиз ҳам юрак-юракдан ачиндик. Энди ўша хонадонлар, оилалар тақдири, ўша одамлар ҳаёти учун масъул бўлган инсоннинг хаёлидан нималар ўтганини ўзингиз тасаввур қилаверинг. Вертолётдан пастга тикилар экан, бу вазиятда қандай қилиб уларга умид берадиган бир сўз айтиш, қандай қилиб руҳиятини озгина бўлсада кўтариш орқали уларга далда бўлиш ҳақида ўйлаган бўлса, ажаб эмас.
Мамлакат раҳбари «Уйни ҳам қуриб берамиз, молни ҳам топиб берамиз. Жонларинг соғ бўлсин!» деган гапларни шунчаки айтмади. Бу гап жабрдийда одамлар, жавдираб турган нигоҳлар учун жуда қимматли эди. Руҳлантирувчи куч бор эди бу сўзларда. Чунки халқимиз «Мол аччиғи – жон аччиғи» деб бекор айтмаган.
Бугун Сардоба аҳлининг жабр кўрган одамлари ҳаётини изга солиш, уйларни тиклаш борасида жуда кўплаб таклифлар, ташаббуслар айтилмоқда. Бир гуруҳ ёшлар кўнгилли равишда қутқарувчи бўлиб бормоқчи эканини айт­ган бўлса, яна бир гуруҳ кишилар вайрон бўлган уйларни тиклашга ҳашарга боришини астойдил билдир­япти. Энг асосийси, ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлаяпти. Бирдамлик ва аҳиллик сезилмоқда. Мана шу ҳолатни кўриб, тўғриси, шу халқ ичида эканимдан фахрландим.
«Уч кун, тўрт кундан бери ҳаммамиз мана шундай безовталикка тушиб қолдик. Бошимизга катта кулфат берди.
Албатта, буни ҳали кўп-кўп таҳлилини қиламиз. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз гапларини айтади. Ҳамма чора-тадбирларимизни қиламиз...
...Қандай қийин бўлмасин, мана, ўзларинг кўрдиларингки, сизлар бир ўзларинг эмассизлар. То яшаган шароитларингни тўғриламагунимизча, бу ерни, сизларни ташлаб кетмаймиз...
...Сизлар тинч, мен тинчман, сизлар бор, мен борман!..»
Президентнинг мана шу сўзларидан қаттиқ таъсирландим.
...Ўшанда. Қишлоғимда уйлар вайрон бўлганда, йиғлаган аёллару чирқираган болаларни кўрганимда, одамлар зах уйларида яшашга мажбур бўлганида бола қалбимда ана шундай сўзларни кимдандир эшитишни жуда-жуда интиқиб кутгандим ўшанда.
Салоҳиддин Зайниддинов




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔120

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔119

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔115

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар