Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
Батафсил«Оила даврасида» газетасининг ўтган сонида чоп этилган «Қодирийни буюк қилган уч маслак» мақоласини ўқигач, анчадан бери ўйлаб юрган мулоҳазаларим хаёлимда яна қайта гавдаланди...
Ёзилганига бир асрдан ошганига қарамай, бугунги китобхонлар, айниқса ёш ижодкорлар учун янги-янги мушоҳадаларга сабаб бўлаётган «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён» каби романлар ўзбек халқи учун бунёд этилган мустаҳкам бинолар, десак, муболаға эмас.
Ўз даврида кўпгина баҳс-мунозараларга, ўринсиз эътирозларга сабаб бўлган Ҳабибулла Қодирийнинг «Отам ҳақида», «Қодирийнинг сўнгги кунлари» асарлари адибнинг ҳаёти, романларининг яратилиш тарихи ҳақидаги таассуротларимизни шакллантирган бўлса, Маъсуд Абдуллаевнинг (А.Қодирийнинг кичик ўғли) хотиралари асосида яратилган Шеркон Қодирийнинг «Ўтганлар ёди» («37-хонадон» асарининг давоми) асари орқали биз севимли адибимизни қўли қабармаган ёзувчи эмас, балки, миришкор деҳқон, жонкуяр қўшни, тадбиркор, ишбилармон, қолаверса, ёзувчиликда ҳам саркарда бўлганини билиб оламиз.
Қодирийгагина хос бўлган жиҳатлар, шоҳ асарларининг яратилиш тарихи, муҳокаматалаб шеърлари ҳақида бир қанча ноёб ва ибрат олишга лойиқ маълумотлар, афсуски, кўпчилик китобхонларга ҳали нотаниш. Оддий китобхон учун адиб ҳаётининг ёки асарларидаги қаҳрамонлар ҳаётининг биз учун айнан қайси жиҳати муҳимлигини очиқ-ойдин кўрсатувчи нукталарни ҳар доим ҳам топа олмаймиз (Буни юқоридаги мақола муаллифи жуда ўринли таъкидлаб ўтган). Ўқувчига эса, баъзан узундан-узоқ тасвирий воситалар ёки матний безаклардан кўра, мақсадни аниқ ва дангал кўрсатиб берадиган восита керак. Қодирий ҳаётда қандай инсон бўлгани, унинг буюклиги, асарларининг пишиқлиги, қаҳрамонларининг ҳавасга арзигулик бўлишининг асл илдизи қаерда эканини биз ўз фарзандимизга, ҳар бир китобхонга тўлиқ етказиб бера олсаккина улар маънавиятида озгина бўлса-да юксалиш ҳосил қила олган бўламиз.
Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарор муносабати билан жойларда турли мавзулардаги тадбирларнинг ўтказилиши Қодирийшуносликнинг очилмаган муҳокаматалаб жиҳатларини ўрганишимизга замин ҳозирлади.
Ўқувчилар психологиясидан озми-кўпми хабардор бўлган педагог сифатида шуни ишонч билан айта оламанки, Қодирий қаҳрамонларини қадрлаган ўқувчининг қалбида қабоҳатга ўрин қолмайди! Бу буюк ижодкорнинг асарлари биз ўзбек халқи учун бир неъмат бўлса, авлодлари томонидан яратилаётган хотира асарлари ҳар биримиз учун улкан ҳаёт мактаби вазифасини бажаради. Ўқувчига адиб ҳаёти билан яқиндан танишиш имконини беради.
Мақсуда БОЛЛИЕВА,
Қўшкўпир туманидаги 18-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси
Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.
БатафсилБМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.
БатафсилМустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.
Батафсил