Долзарб мавзу      Бош саҳифа

КОРОНАВИРУС Дунёга яна қандай таҳдид солмоқда?

Карантиндан чиқаётган олам

Дунё аста-секинлик билан карантиндан чиқмоқда. Мисол учун, Мадрид ва Барселонада яқинлар билан учрашувларга рухсат берилди, айвонли кафе, барлар очилмоқда. Атлантика океани қумли соҳилларида, шунингдек Андалусия минтақасида жойлашган испан пляжлари ишлай бошлади.

КОРОНАВИРУС Дунёга яна қандай таҳдид солмоқда?

Ҳозиргача айни манзиллар фақат спорт билан шуғулланиш учунгина очиқ эди. Пляжларда дам олишга рухсат берилган бўлса-да, соғлиқни сақлаш тизими маҳаллий хизматчилари кирувчилар сонини чегаралаш, қолаверса, ҳимоя экранлари ўрнатиш ва соябонларни тўрт метрлик оралиқ масофани сақлаган ҳолда жойлаштиришни тавсия этмоқда.
Чехия кўчаларида тиббий ниқоб тақиб юриш мажбурийлиги бекор қилиняпти, меҳмонхоналар, фитнес марказлари, сауналар, ресторан, кафелар очиляпти, иштирокчилар сони 300 нафаргача бўлган оммавий тадбирлар тикланяпти.
Грецияда 25 майдан бош­лаб умумий овқатланиш корхоналари ишлай бошлади, оролларга чиқишга рухсат берилди. Мамлакатга сайёҳларни қайтариш чоралари кўрилмоқда — эпидемик вазият яхши бўлган давлатлардан келадиган хорижликлар учун коронавирусга тест натижаси талаб этилмайди.
Қирғизистонда жамоат транспорти ҳаракати тикланди, Бишкекда музейлар, кафе ва бассейнлар ишлай бошлади.
Ҳаммадан олдин карантиндан босқичма-босқич чиқа бош­лаган Германияда, афсуски, кейинги кунларда зарарланиш ўчоқлари қайд этилиши давом этди. Иккита йирик ўчоқ гўшт комбинатларида топилди. 
Туркияда эпидемиологик вазият Европадагига нисбатан қулайроқ. Тиббиёт ходимларининг эътирофича, ҳукумат фуқароларни оммавий равишда тестдан ўтказишни бошлаб, вирус аниқланган кишиларни зудлик билан яккалаб, тўғри қарорлар қабул қилган.
Душанба куни Франция ҳукумати изоляция тартибларини юмшатишнинг янги босқичи бўйича йўл харитасини тақдим этди. Мазкур ҳужжат бар ва ресторанлар, шунингдек меҳмонхоналар ва кемпинглар очилиши эҳтимолини назарда тутувчи йўриқномадан иборат бўлади. Қолаверса, французларга таътилни қандай ўтказиш мумкинлиги тўғрисида ҳам тушунтириш берилади.

Янги тўлқин хавфи

Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини ҳақида огоҳлантирмоқда. Коронавирус эпидемиясининг пасайиши кузатилган давлатлар, агар улар назоратни заифлаштирса, эпидемиянинг иккинчи тўлқинига дуч келиш­лари мумкин.
Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар дас­турининг раҳбари Майкл Райан онлайн-брифингда маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, дунё эндигина коронавирус пандемиясининг биринчи тўлқинининг ўртасига етиб келди. Сабаби касаллик Марказий ва Жанубий Америкада, Жанубий Осиё ва Африкада авжга чиққан. Касалликнинг тарқалиши тўлқинга ўхшашдир: ўсгандан кейин пасайиш кузатилади ва кейин инфекция яна бошланади.
Мутахассислар «иккинчи тўлқин» тушунчасини қуйидагича изоҳлайдилар: биринчи тўлқинда беморларнинг сони минимал даражага туширилади ва бир неча ойдан кейин касаллик яна авжга чиқиши мумкин.
«Бир неча ойдан кейин бу кўплаб мамлакатларда акс этади. Шу билан бирга, пандемиянинг иккинчи босқичи мавсумий грипп пайтига тўғри келиши мумкин. Шу муносабат билан, дунё мамлакатлари коронавирус учун тестларни тўхтатмасдан, соғлиқни сақлаш соҳасида кенг қамровли чораларни кўришни ва унинг тарқалиш йўлларини ўрганишда давом эттиришлари керак», – деди Райан.

Глобал инқироз

Жаҳон банки COVID-19 пандемияси 60 миллион кишини ўта қашшоқ аҳволга тушириб қўйиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Халқаро энергетика агентлиги ҳисоботига кўра, 2020 йилда энергетика соҳасига глобал инвестиция киритиш 400 миллиард АҚШ долларига қисқаради ва бу тарихдаги энг йирик пасайиш бўлади. Нефт-газ соҳасида ҳам инвестициялар 32 фоизгача камаяди. Истеъмолчиларнинг нефт харажатлари 2020 йилда қарийб 1 триллион долларга пасаяди. Электр энергияси соҳасидаги даромадлар 180 миллиард долларга камаяди. Буларнинг барчаси – тўловларни амалга оширмаслик кўпайгани билан боғлиқ.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔166

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔331

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔325

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 166    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 331    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 325    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 448    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 608    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар