Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Зарарланган ўпка қайта тикланади»

«COVID-19» вируси ушбу касалликни бошдан кечирган кишилар ўпкасига жиддий зиён етказар экан. Бундай хавф нималардан иборат экани ва зарарланган ўпкани қандай қилиб тиклаш мумкинлиги хусусида россиялик таниқли шифокор Александр Карабиненко ўз фикрларини билдирди.
 

«Зарарланган ўпка қайта тикланади»

«COVID-19» коронавируси инсоннинг нафас тизими ишини қийинлаштирадиган, ўпкани жароҳатлайдиган хасталик ҳисобланади. Ҳозир ер юзида мазкур вирусга чалингани аниқланганлар сони 7 миллиондан ошиб кетди, улардан 3 миллиони тузалди. Афсуски, соғайган беморларда бошқа турли муаммолар пайдо бўляпти», – дейди Россия Миллий тиббий тадқиқот университети профессори, пульмонолог Александр Карабиненко.
«Коронавирус инфекциясини енгиб ўтган ўпкада, худди пневмониянинг оғир шакли, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги тез-тез хуруж қилиши, интерстициал хасталиклар сингари бошқа яллиғланиш касалликларидан сўнг юз бергани каби фиброз ўзгаришлар кузатилади. Бундай беморларда узоқ вақт тикланишни талаб этадиган тизимли ўзгаришлар кечади», – дейди мутахассис.
Ўпканинг «COVID-19»дан кейинги тикланиш жараёни 2009 йилда кузатилган глобал пандемия – N1H1гриппи асоратларига ўхшаб кетаркан. Карабиненко одамлар ўша даврда қандай ўзларига келишгани ва буни ҳозир қай тарзда амалга ошириш мумкинлиги ҳақида ҳам маслаҳат берди.
«Нафас гимнастикаси ва қувватлантирувчи режим ман этилмайди. Бундай муолажаларни «COVID-19»дан соғайганлар зиён етган органни тизимли равишда тиклаш учун қўллаши мумкин, фақат буни ҳар ким ўз жисмоний имкониятидан келиб чиқиб бажариши лозим. Ҳолатни қандай қилиб яхшилаш мумкин? Бунинг учун фақат маълум бир вақт керак. Масалан, N1H1 чўчқа гриппидан кейинги фиброз жароҳатлар битиши учун бир ярим-икки йил талаб этилган. Айримларда эса ўпка фаолияти ҳалиям тўлиқ тикланмаган», – дея қўшимча қилган пульмонолог.




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔122

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔111

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔237

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар