Долзарб мавзу      Бош саҳифа

МАКТАБ БОЗОРИ: КИМ ҚАЕРДАН ХАРИД ҚИЛАДИ?

Ярмаркадан оласизми ёки бозордан?

МАКТАБ БОЗОРИ: КИМ ҚАЕРДАН ХАРИД ҚИЛАДИ?

Саноқли кунлардан кейин янги ўқув йили бошланади. Фарзандлари мактабга борадиган ҳар бир ота-онани бу вақтда бир савол ўйлантиради: ҳам сифатли, ҳам арзон ўқув қуроллари ва мактаб формасини қаердан харид қилган маъқул? Бозорданми ёки мактаб ярмаркаларидан? Ярмаркаларнинг афзаллиги ўзи нимада?

Ушбу саволларга Халқ таълими вазирлиги ўтказган мактаб ўқув қуроллари, адабиётлар, болалар кийим-кечаклари кўргазмасига бағишланган тадбирда мутасаддилар батафсил жавоб берди.

— Cифатли ва арзон ўқув қуроллари, мактаб формаларини, албатта, мактаб ярмаркаларидан харид қилган маъқул, — дейди Халқ таълими вазирлиги етакчи мутахассиси Мирзоҳид ИБРАГИМОВ. — Мамлакатимизда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мактаб ярмаркалари бу йил ҳам 10 августдан   10 сентябргача  давом этади. Республикамиздаги 1978 мактаб ярмаркасида ўқувчилар учун 26 турдаги ўқув қуроллари, дарсликлар, мактаб формаси, кийим-кечаклар ва пойабзаллар сотуви ташкил этилмоқда. Ярмаркалар умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, аҳоли гавжум бўлган бозорлар, йирик савдо мажмуаларида очилган. Олис чўл ва тоғли ҳудудда яшовчи аҳоли учун эса 98 кўчма автодўкон хизмати йўлга қўйилди.

Бозор иқтисодиёти шароитида талаб ва таклиф ўртасида муаммо йўқ. Ҳатто таклиф этилаётган товарлар миқдори талабдан юқори. Аммо маҳсулотнинг сифати ва нарх-навоси, тўлов терминалларининг бор-йўқлиги борасида эътирозлар бўлиши мумкин. Хўш, мактаб ярмаркаларида ушбу мезонлар ҳам инобатга олинганми? Уларнинг назорати қай тартибда амалга оширалади?

М.Ибрагимовнинг айтишича, мактаб ярмаркаларига асосий турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, «Шарқ» нашриёти ва бошқа маҳаллий корхоналар етказиб беради. Уларнинг айни дамда Ўзбекистонда амалда бўлган стандарт талабларига жавоб бериши, сифати ва санитария ҳолати маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда назорат қилинади. Нарх-наволарнинг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик, уларда барча турдаги тўлов терминалларининг узлуксиз ишлашини йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар ва Давлат солиқ қўмитаси доимий назоратни йўлга қўйган.

«Сифатига биз кафил»

Ҳар бир ота-она фарзандига сифатли нарса харид қилсам, дейди. Маҳсулотнинг сифати эса у қандай хомашёдан тай­ёрланганига боғлиқ. Мактаб ярмаркаларида ўз маҳсулоти билан иштирок этаётган ишлаб чиқарувчилар бу борада нима дейди? Болаларга мўлжалланган товарларнинг сифатига кафолат борми?

 — Боланинг яхши таълим олишида нафақат дарс соатлари, балки мактаб формаси ва ўқув қуролларининг ҳам аҳамияти бор, — дейди «Ўзбек­енгилсаноат» АЖ бош мутахассиси Маҳбуба ­СУЛТОНОВА. — Шу боис мактаб ўқувчиларининг кийимларига нисбатан талабни юқори қўйганмиз. Аввало, либос матоси табиий толадан тўқилишига ва сифатли бўёқ ишлатилганига аҳамият берилади. Чунки пахта ва табиий ипакдан тикилган либос баданни қишда иссиқ, ёзда салқин тутади. Мактаб ўқувчилари жуда серҳаракат бўлади. Югуриб ўйнаган бола, албатта, терлайди. Табиий матодан тикилган либоснинг ҳаво ўтказувчанлик хусусияти юқори бўлгани боис, у баданни кам терлатади ва тез қурийди. Синтетик мато эса терига ҳаво етиб боришини қийинлаштиради, терни ўзига шимиб олмагани боис, бадан секин қурийди. Кийим ва тери ўртасида ҳаво яхши айланмаслигидан эса турли тери касалликлари пайдо бўлиши мумкин. Сунъий бўёқлар ҳам терида аллергик тошмаларни юзага келтириши исботланган. Шу боис «Ўзбекенгилсаноат» тизимидаги тўқимачилик, тикув-трикотаж ва ипак маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулоти ҳар доим назоратдан ўтказиб борилади.

 — Корхонамиз 2004 йилда АҚШ билан ҳамкорликда ташкил этилган, асосан, текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарамиз,  — дейди «Сotton Road» МЧЖ савдо-сотиқ масалалари бўйича директори Тўлқинжон АҲМАДАЛИЕВ. — Бу йилги ярмаркаларга мактаб ўқувчиларининг формалари ва спорт кийимлари билан иштирок этяпмиз. Маҳсулотларимизнинг сифати ва санитария-гигиена талабларига тўла жавоб беришига кафолат бера оламиз. Чунки ҳар бир маҳсулот товар кўринишини олгунига қадар бир неча босқичли сифат текширувидан ўтказилади. Талаб даражасида бўлмаган хомашё ёки маҳсулот бозор расталарига чиқарилмайди.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, агентлик ўқувчиларни юртимиз матбаа корхоналарида ишлаб чиқарилган сифатли, экологик талаб ва меъёрларга жавоб берувчи, миллий маънавиятимизга мос, хавфсиз босма маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Агентлик қошида дафтарларни ишлаб чиқариш, уларни миллий маънавиятимизга мос келадиган расмлар билан безатиш масалаларини муҳокама этувчи доимий ишчи гуруҳ тузилган. Аммо шунга қарамай, стандарт талабларига жавоб берувчи дафтар маҳсулотлари ишлаб чиқаришга тўлиқ эришилгани йўқ. Шу боис бозорларда контрафакт ёки стандарт талабларига жавоб бермайдиган дафтар маҳсулотлари сотилиши ёки корхоналарда ишлаб чиқарилишининг олдини олиш учун агентлик доимий профилактика ишларини олиб бормоқда.

Истеъмолчи нима дейди?

Феруза НЕЪМАТОВА,

уй бекаси, Миробод тумани:

— Уч фарзандим ҳам мактаб ўқувчиси. Ҳар йили мактаб учун керакли буюмларни ярмаркалардан оламиз. Биринчидан, жуда қулай: оёқ кийим дейсизми, дафтар-ручками — ҳаммаси бир жойда. Растама-раста излаб юришга ҳожат йўқ. Иккинчидан, нарх-навоси ҳамёнбоп. Учинчидан, бозорга бораман, деб эрта саҳардан йўлга отланиш шарт эмас. Иссиқда қийналиб юрмай, уйингизга яқин жойда очилган ярмаркадан керакли нарсани сотиб олаверасиз. Бугун ҳам мактаб ярмаркалари бошланганини эшитиб келдик. Мана, фарзандларим ўзига керакли нарсаларни танлаб юришибди. Салқин бинода ортиқча оворагарчиликларсиз харид қилишга нима етсин.

Садбарг АБДУРАҲМОНОВА,

Юнусобод тумани:

— Қизим бу йил 4-синфга ўтади. Биз ҳамма нарсани ҳам мактаб ярмаркаларидан олмаймиз. Кундалик дафтар ва ёзув дафтарларни кўпроқ бозордан сотиб оламиз. Чунки ярмаркада тавсия этилаётганлари қизимга ёқмади. Миллий менталитетимизга мос келувчи, аждодларимиз сиймоси акс этган дафтарларга эътирозим йўқ. Аммо ишлаб чиқарувчилар болаларнинг қизиқишларини ҳам инобатга олишини хоҳлардим. Мактаб ярмаркаларидаги формаларга келсак, улар ҳақиқатдан ҳам сифатли. Лекин танлаш имконияти камроқ. Балки бу масалани ҳам кўриб чиқиш вақти келгандир.

Дилроз АБРАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар