Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«БАКЛАШКА»НИНГ УМРИ УЗОҚ БЎЛСИН, СОҒЛИҚ ТОПИЛАДИ

Сиз ҳар куни будилник овозидан ёки хўроз қичқириғидан уйғонсангиз керак, эҳтимол. Мени эса ҳар куни сутчи хотиннинг «Су-у-т, қати-и-и-қ, малако-о-о!..» деган овози уйғотади. Саҳарлаб ҳар кўчага бош суқиб сут-қатиқ сотаётган аёлнинг меҳнати эвазига эрталаб катта-ю кичик ширчой, иссиққина сутдан баҳраманд бўлади.

«БАКЛАШКА»НИНГ УМРИ УЗОҚ БЎЛСИН,  СОҒЛИҚ ТОПИЛАДИ

Кўп қаватли уйлар оралаб, икки катта сумкасини сут-қатиққа тўлдирган аёл уч-тўрт соатнинг ичида юкини енгиллаштириб, кейин уйига йўл олади. Ҳар гал унинг қўлидаги ичига сут тўлдирилган елим идиш (баклашка)ларни кўрганимда, «уларнинг ҳар бири нечта хонадонга меҳмон бўлган экан» дея ўйлаб қоламан. Негаки, баъзиларининг усти қирилган, белидаги «белбоғи»нинг ранги ўчиб кетган, ҳаттоки ўзига мос бўлмаган қопқоқ билан бекилган бўлади. Энг ёмони, йўл-йўлакай учраган баклашкаларни териб, сумкасига солаётганига ҳам гувоҳ бўлганман. Кўча-кўйда ётган бу елим идишларга сут солиб сотиш гигиенага қанчалик тўғри келади?
Тўғри, балки бу савдо ортидан аёл рўзғорини тебратар, кам-кўстини тўлдирар. Бироқ пул топаман, деб кимнингдир саломатлигини хавф остига қўйиш керак эмас. «Сотиб олишяпти-ку, тозалигига ишонишмаса сотиб олишмасин», деган гап билан бу ишни мутлақо оқлаб бўлмайди. Баклашкани озиқ-овқат солиш учун қайта-қайта ишлатиш инсон саломатлиги учун қанчалик хавфли экани илмий жиҳатдан ҳам ўз исботини топган.
Ғарб олимлари пластмасса ва елим идиш­лар биз ўйлагандан ҳам хавфли эканини таъкидлашмоқда. Негаки елим ва пластмассадан тайёрланган идишлар заҳарли моддаларни чиқаради, улар озиқ-овқат, ичимликлар билан бирга инсон танасига кириши мумкин экан. Баъзиларида хавфли кимёвий модда – «Бисфенол-А» мавжуд бўлиб, бу инсон танасига кирадиган хусусиятга эга. Ушбу кимёвий моддаларнинг кўпайиши соғлиқ билан боғлиқ турли муаммоларга, шу жумладан гормонал касалликларга олиб келиши тажрибалар билан исботланган. Шунингдек, бу ва бошқа кимёвий моддаларнинг кўпайиши гормонал номутаносибликларга, болаларда жинсий ривожланишнинг кечикишига ва ҳатто гепатит А хасталигига олиб келар экан. Бундан ташқари, бу оғир заҳарланишни, овқат ҳазм қилиш касалликларини келтириб чиқариши, моддалар алмашинувини бузиб, аллергик реакцияларни пайдо қилиш эҳтимоли юқори.
Энди бир ўйлаб кўринг, сиз аввалги «тақдири» нима бўлганини билмаган баклашкада сут сотиб олдингиз-у, унинг саломатлигингиз учун ҳеч қандай зиёни йўқлигига тўла ишонасизми?
Баклашканинг энг хавфли жойи – бу унинг «бўйни» экан. Ахир у томондан сув ичилади ва баклашкага оғзини теккизган одамда балки юқумли касалликлар бўлиши ҳам, айни ҳақиқат. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бактерияларнинг энг кўп миқдори ҳам айнан баклашканинг «бўйин» томонида тўпланиб, кейинчалик улар баклашкадаги озиқ-овқат заҳарга айланишига сабаб бўлади.
Дўкондан сотиб олинадиган сув тўлдирилган баклашканинг ёрлиғига қаранг. Ундаги «PET» ёки «PETE» дея айланага олинган ёзувлар идишни фақат бир марта ишлатиш кераклигини билдиради. Фақатгина бир марта фойдаландингизми, уни қайта ишлаш корхонасига топширишингиз керак, сутчи хотинларга эмас!.. Бироқ биз «раҳмдиллар» баклашканинг «умри»га умр қўшиб, уни керак бўлса, йиллар давомида энг қулай «дастёр»имизга айлантириб оламиз. У хоҳласак сув, хоҳласак сут солинадиган ёки ёғ сақланадиган идишга айланади. Шунда ўйлаб қоласан киши, халқимизга ёки пластмасса, елим идишларнинг зарари тўғрисида етарлича ахборот берилмаган, улар такрор ишлатишнинг зарари ҳақида билишмайди ёки билишса-да ўз соғлиғига ўзлари жабр қилишдан чўчишмайди.
Баъзида чиқинди йиғиладиган контейнерлар олдидан ўта туриб, катта қопга баклашка йиғиб юрганларга кўзимиз тушади. Шунда, «нима бўлса ҳам бу баклашкалар сутчиларнинг қўлига тушмасин-да» деб ўйлаб қўяман. Ким билади дейсиз, баклашка тўла халталар кимга ёки қаерга «насиб этиши»ни. Ундан кўра, елим, пластмасса идишлар учун алоҳида контейнерлар қилиниб, улар тўғридан-тўғри қайта ишлаш корхонасига олиб борилгани яхши эмасми?! 

Инновацион лойиҳа танловларида чиқинди йиғиш, уларни қайта ишлаш учун тайёрланган лойиҳалар кўз-кўз қилинадию, бироқ уларнинг самарасини ҳалигача кўрганимиз йўқ. 

Ҳаттоки чиқинди йиғиш жойлари ҳам белгиланган талабларга мутлақо жавоб бермайди. Майли, бу бошқа мавзу…
Эсимни танибманки, хўроз қичқириғидан аввал «су-у-т, мала-а-ако-о...» овози… Бироқ сут сотиш услуби ҳам ҳали-ҳамон «эски ҳаммом, эски тос»лигича қолган. Ундан кўра, бир марталик янги елим идишларни сотиб олиб, шунинг ичига сут тўлдириб сотишса бўлмайдими? Майли, бир-икки сўм, қиммат бўлар, бироқ инсон соғлиғи пулдан устун эмас-ку!
Дўконларда қутига қадоқланган сут ва сут маҳсулотлари сотилади, бироқ у кўчадагидан икки баравар қиммат. Шунинг учун ҳам топ­ганини рўзғорига амаллаб еткизаётганлар дўкондагидан кўра, кўчадаги сутчи холалар баклашкаларда келтирган ҳамёнбоп сутни афзал кўришади. Бироқ шунинг ортидан ҳам касаллик таёғи камбағал бечоранинг бошида синмаса бўлгани.
Маҳфуза ПЎЛАТОВА,
«Оила даврасида» мухбири
 




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔67

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔175

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔186

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 67    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 175    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 186    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 271    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 473    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар