Давр нафаси      Бош саҳифа

ҚАЛБИМДАГИ ХАЗИНАМ – ВАТАН!

Мен сизга баён қилмоқчи бўлган фикрлар кўп йиллардан бери кўнглимнинг энг яширин бурчакларида сақланган, баъзи ҳис-туйғулар каби бировга айта олинмайдиган, бегона назарлардан пана қилинадиган, энг самимий кечинмаларимдир.
 

ҚАЛБИМДАГИ ХАЗИНАМ – ВАТАН!

Бу сўзлар баъзиларга эриш туюлар, лекин улар меники ва мен уларни сиз билан ўртоқлашиб ҳамфикрлар топишимга ишонаман.
Бу сатрлар ёзилишига ижтимоий тармоқларда турли кўринишда ЎЗБЕКИСТОН ҳақида ўзини ўзбекистонлик санаётган баъзиларнинг чиқишлари сабаб бўлди.
Улар Ватан ҳақида худди бир камчилиги бор буюм ёки муддатини ўтаб бўлган ашё ҳақида тушунтиргандек фикрлашади. Мен бундай муносабатни тасаввуримга сиғдира олмайман... Ахир Ватан она-ку!.. Ким онани танлаб олади ёки онасидаги бирор нуқсон учун ундан воз кечади, омма олдида уни изза қилади?..
Балким шундай кимсалар топилар, лекин ўзини ўта билимдон, ўта зиёли деб билган инсонлар бу ҳақда «узоқ, ҳар томонлама мушоҳада» юритишлари мени ҳам ҳайратга, ҳам даҳшатга солади.
Мен Ўзбекистонни СЕВАМАН! Бунинг сабаблари кўп. Наинки бу макон дунё иқлимлари ичида энг гўзал ва мукаммалларидан бўлгани учун, балки шу тупроқдан яралганим, шу заминда униб-ўсганим, камолга етганим учун ҳам жуда қадрли. Бу тупроқда менинг аллома отамнинг, меҳнаткаш онам­нинг, меҳрибон опамнинг хоки бор. Бу маконда мени тарбиялаган, азиз қилган халқ яшайди.
Пишиқчилик даврида бозорга атайлаб саҳарда бораман. Сархил меваларнинг ранг-баранглигидан кўзим, энг нодир француз атирларидан кам бўлмайдиган ҳидларидан димоғим ҳузур қилади. Ҳайит намозига кетган эркакларни саранжом ҳовлиларда, файзли дастурхон билан кутиб олаётган фариштадек аёлларни кўриб, дилим ёришади.
Тўғри, ҳаёт фаровонлигида биз ҳали Америка ёки Европа давлатларига етганимиз йўқ. Техника ва технологиялар ривожида бир қанча давлатлар биздан анча олдинда. Бу – ҳақиқат, лекин вазиятни ғийбат гаплар, лой чаплашга уриниш билан ўнглаб бўлармикан? Онамиз компьютерда ишлашни билмаса ёки француз тилида сўзлашмаса, биз ундан уяламизми?..
Ўша энг ривожланган давлатларда қўллари кетмон дастадан қадоқ бўлган ўзбек деҳқонининг самимияти бормикан?.. Бошқоронғи ёки эмизикли қўшни келинга дас­турхонидаги тансиқ таомдан илинган оналаримизнинг куюнчаклиги-чи?..
Бувим раҳматли биронтамиз йиқилсак ё бошқа бир сабаб билан жонимиз оғриса, «ўзим тасаддиқ бўлай», дейишлари ҳали қулоғимда жаранглайди. Она тилимиздаги «ўзим айланай, ўргилай, қоқиндиқ бўлай, гиргиттон бўлай», деган иборалар таржимаси ҳеч бир ажнабий тилда топилмаса керак.
Ўзбеклардаги ор-номус, шаън, ҳамият каби тушунчалар ҳам инсонийликнинг юқори чўққиси эмасми?..
Хонадонда чақалоқ туғилса, етти қўшнига «суюнчилаган», мотамларда тобуткашликни ҳеч бир миннатсиз вазифам, деб билган шу содда, самимий, сахий халқ эмасми?..
Бу тупроқ не-не аллома, шоирлар, фозилу фузало, жаҳонгирларга бешик бўлган. Ўша давр сиёсати ёки жамиятидан азоб кўрганларида ҳам Ватан ҳақида қайноқ муҳаббат билан сўзлаганлар.
Яшашдан мақсад фақат ҳеч қачон тўлмайдиган қоринни дунё таомлари билан тўлдириш, уйини турли ҳашамлар билан безаш ва шулар орқали ўз мавқеини кўтараман, деб ўйлаш, ҳаёт фақат ҳою-ҳавасдан иборат, деб билган кимсалар менинг Ватанимни севмай қўя қолсинлар.
Биз катта йўлдамиз. Ортимизда фахрли ўтмиш, олдимизда келажак бор. Маррамиз – аниқ, қароримиз – қатъий. Ҳар бир ўзини шу ватан фарзанди, деб билган инсонлар болаларимиз фаровон, шод-хуррам, осойишта яшаши, набираларимиз ўз она тилларида буюк алломаларимиздан қолган меросни ўрганиши, келажак авлодларимиз қабрларимиз устида эмин-эркин Қуръон тиловат қилиб, бизни ёд этишлари учун умримиз борича, ақл-заковатимиз, илмимиз, қалб қўримиз, билак кучимизни сарфлаймиз.
Шарафлар, шонларга тўлиқ Ватаним.
Ўлсам айрилмасман қучоқларингдан!..

Мақсуда ВОРИСОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Давлат бюджети ижроси:  «Яшил ривожланиш»ни  молиялаштириш  кучаймоқда

Давлат бюджети ижроси: «Яшил ривожланиш»ни молиялаштириш кучаймоқда

🕔17:07, 04.06.2026 ✔42

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.

Батафсил
Тошкент халқаро  молия маркази: Барқарор  ривожланиш ва  яшил  иқтисодиётда янги  имкониятлар

Тошкент халқаро молия маркази: Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиётда янги имкониятлар

🕔17:06, 04.06.2026 ✔42

Бугун жаҳон молиявий тизими тубдан ўзгармоқда. Инвесторлар эндиликда шунчаки фойда изламаяпти, балки ўз маблағларини ижтимоий масъулиятли, экологик тоза ва келажакка хизмат қиладиган лойиҳаларга йўналтиришга интилмоқда.

Батафсил
Чегара хавфсизлиги,  уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент  диққатида

Чегара хавфсизлиги, уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент диққатида

🕔16:02, 21.05.2026 ✔222

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишида халқимиз ҳаёти, мамлакатимиз хавфсизлиги ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун муҳим бўлган қонун лойиҳалари ҳамда ҳукумат аъзоларига юборилган парламент сўровларининг жавоблари атрофлича муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар