Долзарб мавзу      Бош саҳифа

КАДАСТР – ҚАЧОН БЎЛАР БАДАСТИР?

Барча кўчмас мулк ҳужжатлари ва ер ҳисоби назорати солиққа ўтмоқда, нималар ўзгаради?

КАДАСТР – ҚАЧОН БЎЛАР БАДАСТИР?

Сўнгги йилларда ерларни ажратиш, уларнинг ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ер назоратини амалга ошириш вазифаларининг ягона органда тўпланганлиги, ер участкалари, бино ва иншоотларга кадастр йиғмажилди рўйхатдан ўтказувчи органнинг ўзи томонидан тайёрланиши соҳада манфаатлар тўқнашувини юзага келтирмоқда. 

Соҳадаги шу каби кўплаб муаммоларга барҳам бериш, ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, кадастр органлари эндиликда фақат ернинг ҳисобини юритиш билан шуғулланади. Қишлоқ хўжалиги ерларини ривожлантириш, хусусан, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қийматини аниқлаш, геоботаник тадқиқотларни амалга ошириш вазифалари уларнинг ҳақиқий эгаси – Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди.

Барча кўчмас мулклар – ер участкалари, уларга бўлган ҳуқуқлар, бино ва иншоотлар 2021 йил охиригача давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бундан буён ер участкасига бўлган ҳуқуқларни Миллий геоахборот тизимида тўғридан-тўғри рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилмоқда. Фармонда ер участкасига бўлган ҳуқуқ ҳам, у вужуд­га келган пайтнинг ўзида рўйхатдан ўтиши лозимлиги белгиланмоқда.

«БТИ»лар ўрнида янги орган ташкил этилди

Ҳар бир вилоятдаги «Ермулккадастр» давлат корхонаси, уларнинг туман (шаҳар) филиаллари ҳақида эшитмаган ёки уларга иши тушмаган одам деярли бўлмаса керак. Ҳа, бу ўша, халқ тилида «БТИ» деб аталадиган ташкилот. Бу ташкилотнинг номи охирги ўн йиллик­ларда бир неча бор ўзгарсада, унинг халқ орасидаги номи деярли ўзгармаганлигига сабаб бор, албатта.
Тўғри, улар фаолиятига замонавий технологиялар жорий этилди, давлат хизматлари марказлари орқали хизмат кўрсатишга ўтилди, одамлар учун қанчадан-қанча қулайликлар яратилди. Лекин уларнинг асосий фаолияти ҳалиям ўша-ўшалигича қолаётган эди.
«Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори билан ушбу корхоналар негизида Давлат кадастрлари палатаси ташкил этилмоқда.

Ушбу палатанинг олдинги корхоналар иш услубидан энг асосий фарқи – бу кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш билан битта идора шуғулланмайди.

Яъни, ҳозирга қадар агар сиз ўз мулкингизни рўйхатдан ўтказаман деб борсангиз, қўлингизга аввал шартнома тутқазишади: кадастр ишларини бажариш, техник инвентаризациядан ўтказиш ҳақида. Бу иш якунлангач, сиз яна ариза билан мурожаат қиласиз: кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ҳақида. Филиалнинг битта ходими тайёрлаб сизнинг қўлингизга берган йиғмажилдни унинг иккинчи ходими текшириб қабул қилади.
Аслида аниқлаштириб олиш керак эди: давлатнинг бу жараёндаги вазифаси қаердан бошланиб қаерда тугаши керак? Жавоб аниқ: давлат фақат кўчмас мулк­ни рўйхатдан ўтказиш билан шуғулланиши керак, шартнома асосида, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиладиган соҳалардан давлат аста-секин чиқиб кетиши керак.
Ва ниҳоят, биз ҳам ана шу оддий ҳақиқатни англаб, тўғри ўзанга тушиб оляпмиз: эндиликда Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари фақат регистрация билан, регис­трация орқали олган маълумотлари асосида давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш билан, ўзлари тўплаган маълумотларни ваколатли органлардан олган ахборотлар билан бирлаштириб, Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш билан шуғулланади.
Кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш, шу мақсадда уни техник инвентаризациядан ўтказиш вазифасини эса давлат ташкилотларидан тадбиркорлик субъектларига ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Фикримизча, тез орада тадбиркорларга ушбу ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат ҳам қабул қилинса керак. Унгача эса, Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари бу вазифани бажариб туради. Бозор ўз эгаларига топширилгач бу филиаллар ҳам босқичма-босқич тугатиб борилади ва фақат олис, бориш қийин бўлган ҳудудларда қолдирилади.

Кадастр органлари энди ҳокимга бўйсунмайди

Фармонга кўра Кадастр агентлиги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва картография ҳамда давлат кадастрларини юритиш соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ушбу Агентлик ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳамда давлат кадастрларини юритиш тартибини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурс­лари ва давлат кадастри бош­қармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари негизида Кадастр агентлининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят­лар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ташкил этилди. Уларнинг бошлиқлари Кадастр агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Бундан келиб чиқадики, энди улар фақат Кадастр агентлигига бўйсунади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар «Давергеодезкадастр» қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ушбу Қўмитага, шунингдек тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ҳисобот берар, уларнинг бошлиқлари эса ҳоким билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланар эди.

«Hudud Inform» материаллари
асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

🕔17:40, 29.08.2025 ✔82

Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.

Батафсил
Абдурауф Фитрат: «Ичимлик сув ва ҳаво сифати – миллат саломатлигининг асоси»

Абдурауф Фитрат: «Ичимлик сув ва ҳаво сифати – миллат саломатлигининг асоси»

🕔09:02, 25.08.2025 ✔58

Абдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.

Батафсил
Кучли  Кенгаш,    ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким

Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким

🕔16:53, 14.08.2025 ✔76

Энди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар