Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ФҲДЁда ўзгаришлар: БЮРОКРАТИЯ КАМАЙИШИДАН ҚЎШ ФАМИЛИЯЛИККАЧА

Жорий йилнинг 1 апрелидан ФҲДЁ бўлимлари Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтгач, соҳада бир қатор ўзгаришларга старт берилиши кутилаётган эди. Яқинда ҳукумат томонидан ФҲДЁ соҳасига оид қабул қилинган қарорда ҳам бу ўз аксини топди, дея хабар берди ДХА Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими.

ФҲДЁда ўзгаришлар: БЮРОКРАТИЯ КАМАЙИШИДАН ҚЎШ ФАМИЛИЯЛИККАЧА

Хўш, бизни нима ўзгариш­лар кутмоқда?
Эндиликда ФҲДЁ органларида техник ходим бўлиб ҳисобланувчи архивариус лавозими тугатилиб, бошқарувчи ҳисобланмиш 1 ва 2-тоифали инспектор лавозимлари жорий этилади. Яъни, соҳага тегишли маълумотга эга, ташаббускор, малакали кадрлар жалб қилинади.
Соҳа ходимлари ойлик иш ҳақлари ўрта ҳисобда 3 бараварга ошиши, ФҲДЁ органи мудираси иш ҳақи  5 млн. сўмга (1,5 млн. сўм бўлган), 1 ва 2-тоифали инспекторлар иш ҳақи 3,2-3,5 млн. сўмга етиши (1,2-1,3 млн. сўм бўлган) кўзда тутилмоқда.
Ходимларга қулайликлар яратилди, аҳолига-чи? Аҳолига нима наф?
Ушбу йўналишда ҳам анча ўзгаришлар кутилмоқда. Мисол учун, эндиликда ФҲДЁ органларини туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажрим тўғрисидаги гербли гувоҳномалари билан Давлат хизматлари агентлигининг буюртмаларига асосан тўғридан-тўғри таъминлаш тартиби жорий этилмоқда. Яъни ФҲДЁ ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссияларига тегишли гербли гувоҳномалар янада тезкорроқ етказилади.
Навбатдаги қулайлик, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини ўз вақтида олмаганлар учун бўлади. Илгари 16 ёшдан ошган, туғилиши қайд этилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш фақат суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилар эди. Энди эса тегишли тиббий маълумотнома мавжуд бўлса, унинг туғилиши ота-она ёки улардан бири ва вояга етган боланинг аризасига кўра ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади.
Бир қатор ҳужжатларни олиш тартиби соддалаштирилди. Масалан, фуқаролик ҳолатлари, жумладан, никоҳ ёки туғилганликни қайд этиш эндиликда гербли гувоҳномалар тақдим этилгандагина эмас, балки, ФҲДЁ архиви маълумотномалари асосида ҳам амалга оширилиши имконини беради. Бу эса фуқароларнинг вақтини тежашга хизмат қилади. Бюрократия камаяди.
Бола туғилганда бериладиган суюнчи пули, дафн маросими учун бир маротабалик нафақа пулларини олиш учун маълумотлар энди фуқароларга қўлма-қўл берилмасдан, Пенсия жамғармасига махсус электрон тизим орқали тўғридан-тўғри юборилади.
Эндиликда никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат этилади. Масалан, куёв Аҳмедов келин Шуҳратова бўлса, шунда куёв Аҳмедов-Шуҳратов, келин эса Аҳмедова-Шуҳратова бўлиши мумкин.
«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритилаётган маълумотларнинг тўғри ва актуаллиги доимий равишда текшириб борилади. Бунинг учун ФҲДЁ органлари ходимлари архивдаги мавжуд ҳужжатларни электрон тизимга киритилган маълумотлар билан солиштириш орқали назорат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга  узлуксиз  етиб  бориши  керак

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга узлуксиз етиб бориши керак

🕔15:22, 23.07.2026 ✔19

Ичимлик сув ва оқава сув хизматлари аҳоли саломатлиги, экологик барқарорлик ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминловчи стратегик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мазкур йўналишни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига қўйилди.

Батафсил
Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔71

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔306

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар