Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ШИФОХОНА БОР, КИСЛОРОД АППАРАТИ ҲАМ БОР, АММО... ЭЛЕКТР ЙЎҚ

Шу туфайли одамлар вафот этаётган бўлса  ––  бу чинакам фожиа!

ШИФОХОНА БОР, КИСЛОРОД АППАРАТИ ҲАМ БОР, АММО... ЭЛЕКТР ЙЎҚ

Кеча бир яқин дўстимизникига таъзияга бориб келдик. Отаси коронавирус балосига чалиниб 62 ёшида вафот этибди. Отани йўқотиш жуда оғир дард, елкалари чўкиб қолган. Келди-кетди якунлаб қолганда дўстимга далда беришга ҳаракат қилдим. Ўзи шифокор бўлгани учун отахонда касаллик нега бунчалик оғир кечгани ҳақида сўрадим.

Дўстим оғир хўрсиниб охири «ёрилди»: «Отамда коронавирус аломатлари бошланганини билгани ҳамон ўзим қарайман, деб Қашқадарёдан Тошкентга олиб келдим. Аммо аҳволлари оғирлашавергач Зангиота туманидаги янги қурилган махсус шифохонага жойлаштирдим. Кислород аппаратига ҳам улашди.

Танишларим орқали сўраб тураман, ўзим кириб кўраман, аҳволлари анча яхши томонга ўзгараётган эди. Сатурация кўрсаткичи ҳам кўтарилиб, умумий аҳволи қониқарли эди. Аммо... ўша куни шифохонада

1-2 соат чироқ ўчиб қолди. Биласиз, ҳамма аппаратуралар электр токи билан ишлайди. Етарли кислород бормай қолгани туфайли отамнинг жони узилди... Эшитишимча ўша пайтда яна бошқа бир неча ўлим ҳолати юз берган...» Ана холос! XXI асрда-я! Ишонгинг келмайди. Эсингизда бўлса, 29 май куни Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилган ушбу кўп тармоқли махсус шифохона Президентга роса мақтаб кўрс атилган эди. Тўғриси, буни қандай изоҳлашни ҳам билмай қолдик. Шифохонада жой етишмаганидан ёки зарур аппаратлар топилмаганидан эмас, ўша шароитларнинг ҳаммаси бўлатуриб, уни ишлатиш учун электр токи йўқлиги туфайли одамлар вафот этаётган бўлса – бу чинакам фожиа.

Яқинда ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Яккасарой туманидаги коронавирус билан касалланганлар дав оланаётган шифохонада ҳам икки соат электр токи узилиб қолгани ҳақида ёзишди. Демак, бу муаммо бир ёки икки ҳолатда эмас, анчайин кенг қамровлига ўхшаяпти.

Ўзим туғилиб ўсган туманда ҳатто туғруқхонага боришда «движок» учун беш литр бензин кўтариб бориш одатга айланган эди бир вақтлар. Қанча чақалоқлар шам ёруғида туғилди, қоронғида киндиги нотўғри кесилгани туфайли гўдаклар нобуд бўлган ҳолатлар ҳам кузатилди...

Ўша вақтлар ортда қолди, деб эрта хурсанд бўлмадикмикан ишқилиб... ...Таъзия билдириб кўчага чиқар эканмиз, дарвозасининг шундоқ яқинида ўрнатилган мобиль телефон антеннасига кўзимиз тушди. «Яхши, алоқадан қийналмас экансиз», дедик бироз чалғитишга уриниб. «Ҳа, бунга ҳам отам қараб турардилар. Мана антенна пастига электр двигатель ўрнатилган.

Бизни уйга ҳам электр бериб туради», деди. Яна қўшимча қилди: «Масофадан туриб компьютер орқали бошқаришади. Электр ўчса 50 секунд ёки 1 минутга бормасдан «движок» автоматик қўшилади...» Бошқа ҳеч нарса дея олмадик. Балки замонавий шифохона қурганлар бирор нима айтишар...

Ogoh.uz




Ўхшаш мақолалар

Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

🕔18:03, 16.04.2026 ✔98

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

Батафсил
Телефон  тузоғи

Телефон тузоғи

🕔15:30, 26.03.2026 ✔247

Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

Батафсил
Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

🕔11:02, 24.03.2026 ✔266

Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 98    🕔 18:03, 16.04.2026
  • Телефон  тузоғи

    Телефон тузоғи

    Дунё нега фарзандларини ижтимоий тармоқдан тўсмоқда?

    ✔ 247    🕔 15:30, 26.03.2026
  • Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Миллат руҳи ва қалби, орзу-интилишлари ифодаси

    Ислом цивилизацияси марказининг очилиши халқимизнинг тарихий ўрни ва маънавий қудратини дунёга яна бир бор намоён этган муҳим воқелик бўлди.

    ✔ 266    🕔 11:02, 24.03.2026
  • Келажак  ҳам,  ёшларимиз  эртаси ҳам  экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Келажак ҳам, ёшларимиз эртаси ҳам экология билан ҳамоҳанг бўлади

    Янги Ўзбекистоннинг энг катта стратегик ресурси бўлган навқирон авлод вакиллари жўшқин шижоати, креатив фикрлаши ва янгиликка интилувчанлиги билан инновацион ривожланиш ва барча жабҳада ижобий ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

    ✔ 412    🕔 14:47, 12.03.2026
  • «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси экологик талабларга мосми?

    Бугунги кунда туризм соҳаси дунё мамлакатларида миллий иқтисодиётга салмоқли даромад келтирувчи тармоқлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳанинг жадал ривожланиши, айниқса экотуризм, агротуризм, археологик, этнографик ва экстремал ноанъанавий туризм йўналишлари тўғридан-тўғри табиат ва унинг бебаҳо ресурслари билан уйғунликда амалга оширилмоқда.

    ✔ 598    🕔 16:07, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар