Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«SEJONG HAKDANG»: «Бунга бизнинг алоқамиз йўқ!»

Ўзбек қизларини Жанубий Кореяга турмушга бериш учун тайёрлаётган марказ фаолиятига муносабат

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ўзбек қизларини Жанубий Корея фуқароларига турмушга бериш учун тайёрлаётган марказ фаолиятига оид видеолавҳага муносабат билдирди. Унда жумладан шундай дейилади: «Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида мазкур видеолавҳа Тошкент шаҳар Яккасарой тумани «Ҳ.Сулаймонов» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2-Миробод кўчаси 35- уйда жойлашган «SEJONG HAKDANG» ўқув марказида тасвирга олингани маълум бўлди.

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган, мазкур масканнинг ўзбек қизларини Жанубий Корея давлати фуқароларига турмушга бериш билан шуғулланаётгани ҳолати юзасидан олиб борилган суриштирувлар натижасига кўра қуйидагилар аниқланди. «SEJONG HAKDANG» ўқув маркази республикамизда 1992 йилда қонуний асосда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги вақтга қадар юртимиз фуқароларига корейс тили ва маданияти, корейс миллий таомларини ўргатиш мақсадида фаолият юритиб келмоқда. «SEJONG HAKDANG» ўқув маркази раҳбари Хо Со Хенг томонидан берилган маълумотларга кўра, мазкур масканда ҳозирги вақтда 350 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларнинг 31 нафари Жанубий Корея давлати фуқароларига турмушга чиқишган.

Бу ерда таҳсил олаётган фуқаролар корейс тили ва маданияти, корейс миллий таомларини онлайн ўқув машғулотлари асосида, махсус дарсликлар ёрдамида ўрганишмоқда.

Ўқув марказ раҳбари Хо Со Хенг билан олиб борилган суҳбат давомида олинган маълумотларга кўра, 2020 йил 7 сентябрь куни мазкур масканда навбатдаги ўқув мавсумининг очилиш маросими бўлиб ўтган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган, юқорида тўхталиб ўтилган видеолавҳа айнан шу тадбирдан олинган. Бу ерда таҳсил олаётган хотин-қизлар ўқув маркази томонидан берилган эълонлар асосида мурожаат қилишган.

Ўқув марказидаги дарслар ҳафтасига уч маротаба ўтказилади. Уч ойлик ўқув машғулотларидан сўнг тингловчиларга махсус сертификатлар берилади.

Ўқув марказ раҳбари Хо Со Хенгнинг т аъкидлашича, «SEJONG HAKDANG» ўқув маркази ўз ўқувчиларига фақат корейс тили ва маданияти, шунингдек, қизиқувчилар учун корейс миллий таомларини ўргатиш билан шуғулланади. Уларни чет элга юбориш ёки Жанубий Корея давлати фуқароларига турмушга чиқишларини ташкил этиш бу ўқув маскани мақсадларига кирмайди. Бу ерда таҳсил олаётган, корейс фуқароларига турмушга чиққан ўзбек қизларининг улар билан танишуви ёки оила қуришига мазкур ўқув марказининг алоқаси йўқ. Бу фуқаролар турмушга чиқиб, ўрнатилган тартибда никоҳни қайд этгандан сўнг бу ўқув марказига мурожаат қилишган.

Шу ўринда ўз тақдирини кўр-кўрона бошқа миллат вакиллари билан боғлаётган ўзбек қизларига ҳаётга теранроқ қараб, чет элга турмушга чиққан баъзи юртдошларимизнинг аянчли қисматидан тўғри хулоса чиқаришларини сўраб қоламиз.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкор ликда «SEJONG HAKDANG» ўқув марказининг келгуси фаолияти атрофлича ўрганиб борилишини маълум қиламиз».

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔42

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔224

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔220

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 42    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 224    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 220    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 349    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 519    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар