Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИНИНГ ДАРДИ

Таълимдаги ислоҳотлар буни қанчалик акс эттирмоқда?
 

ЎҚИТУВЧИ ВА ЎҚУВЧИНИНГ ДАРДИ

Телеграмдаги саҳифамга ўнлаб устозлардан мактублар келмоқда. «Мухбир болам, илтимос бизнинг ҳам муаммомиз ҳақида ёзинг!», «Aттестациядан чарчадик...», «Бизнинг меҳнатимизни ким қадрлайди?», «Конспект ёзиш бекор қилинди, лекин биз ҳамон ёзяпмиз...» – каби мазмундаги хабарларни деярли ҳар куни ўқийман.
Биргина ўқитувчининг муаммоси аслида бутун жамиятга татийди. Шундай экан, халқ таълими соҳасидаги яхши ўзгаришлар фақат марказлару катта шаҳарлардаги мактабларда қолиб кетмасдан чекка қишлоқларга ҳам кириб боришини истардик. Шу умидда ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг бизга йўллаётган фикрларидан айримларини эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.

Aттестация – 
ойликни пасайтиришнинг маданий усулими?

Дилафруз ҲАМРОҚУЛОВА,
ўқитувчи:
– Ҳозир ўтказилаётган аттестация мени ҳайрон қолдирди. Тестлар аввалгидан тушунарли, осон, аксарияти дарсликдан олинган. Лекин тушаётган тестни деярли 60 фоиз ўқитувчи еча олмаяпти. Эртароқ келган айрим ўқитувчилар ўтолмаслигига кўзи етгач, кеч қолдим ёки шунга ўхшаш важларни қилиб тестга киришмади. Бугун ўша қолиб кетганлар учун бошқатдан тест бўлиб ўтди, буни қарангки улар олий тоифанинг балини олиб чиқишди. Мен буни ҳасад қилиб ёзаётганим йўқ, мени ғазаблантирган нарса, бугун аттестациядан «йўлини қилиб» ўтган, аммо дарсликдаги оддий маълумотни ҳам билмайдиган ўқитувчи ўқувчига нима бера олади? Улар қандай «йўлини қилгани»ни билмайман, қўлингиз билан ушламагандан кейин бу туҳмат бўлиб қолади. Фақат аттестацияга «кечикиб» келган ўша ўқитувчилар чўнтагига икки-учтадан юзталик доллар солиб келганига кўзим тушганди.
Албатта, аттестация бўлиши керак. Фақат ошкора ва шаффофликда ўтказилиши, шунингдек, тоифалар орасидаги фарқ юқори бўлиши керак. Шунда ҳеч бўлмаса ўша «йўлини қиладиган»лар ҳам ўз мутахассислиги бўйича дарслик­ларни бирров варақлаб кўрармиди...

Музаффар ИСМОИЛОВ, 
ўқитувчи:
– Менимча, аттестация – ўқитувчилар ойлигини пасайтиришнинг маданий усули. Саволлар атайин мураккаблаштирилган, берилган вақт эса жуда оз. Хонага киришдаёқ устозлaргa катта ҳақорат тайёр турибди. Миллий гвардия назоратидан ўтиш керак. Қўли билан ушлаб кўриши камлик қилади, аппаратини ишга солади. Тўлов қоғозини кўрсатиш шарт, рўйхатда борлиги ҳисоб эмас. Ўтган йили менда шундай бўлди. ХТБ вакилимиз кафолат хати ёзиб бергандан кейин рухсат тегди. Aттестациядан ўтгач, уйга бориб квитанцияни олиб келдим. Aкс ҳолда, мени кафилликка олган ходимимизга жабр бўларди. Ўша куни икки киши ўта олдик, холос. Халқ таълими аълочиси ҳам 52,5 тўплади. Ўқитувчи абитуриент сингари бўлиб қолди. Аттестацияни бу тарзда тест орқали ўтказиш адолатдан эмас.
Aттестация ХТБ ходимлари иштирокида мактабда ўтказилиши керак. Ота-оналар тавсияси ҳам инобатга олинса яхши бўларди. Тест аттестациянинг 20 фоизини эгалласа етарли бўлади менимча.

Наргиза AСАДОВА,
ўқитувчи:
– Куни кеча аттестациядан ўтиш учун тест топширгани бордик. Очиғи, тестни кўриб на кулгинг келади, на йиғлагинг. Саволларни ўқиб, буни қайси «саводли» одам ёзган экан, деб ўйлаб қолдим. Масалан, қайсидир ижодкорнинг отаси нима касб эгаси эканлигини ўқитувчи эслаб қололмайди-ку! Ёки «Кичкина шаҳзода» асарида қайси рақамли сайёрада ким яшайди каби саволлар тўғри эмас, деб ўйлайман. Мен бу асарни таҳлил қилишим мумкин, аммо айнан нечанчи сайёрада ким яшашини эслаб ўтиришимга ҳожат йўқ, деб ўйлайман.
Мисол учун, абитуриентлар учун ДТМ алоҳида тест тўпламлари нашр эттиради ва оммага ҳавола қилади. Шу тестлар орқали айнан қайси саволларга тайёрланишини билади ўқувчи. Шундай ёрдамни беш йилда бир бўладиган аттестация учун ҳам йўлга қўйишнинг наҳотки имкони йўқ?

Янги қарордан 
шубҳамиз бор

Муҳаббат ХУДОЁРОВА, 
ўқитувчи:
– Яқинда конспектлар, иш режалар ёзилмайдиган бўлибди, деган қарорни эшитдим. Мактабга борибоқ шу янгиликни айтиб устозжонлардан суюнчи олай десам, мактаб раҳбаримиз «Жимгина конспектларингизни, дарс ишланмаларингизни ёзиб юраверинг­лар. Эрта-индин текширув келиб қолса дарс ўтганингизни қандай исботлайсиз?» – деб қолдилар. Шунинг учун ҳар эҳтимолга қарши ёзиб юрибмиз.
Мен ҳеч қачон ўқувчиларимдан пул йиғмаганман, ўзимнинг синфхонамни ўзим таъмирлаганман. Яқинда ўқувчиларимга деб синфга антисептик воситалар, тиббий ниқоблар ҳам олиб келиб қўйдим. Мабодо ўқувчиларим ниқобини эсидан чиқариб уйда қолдириб келса гап эшитмасин дедим-да. Тоифа аттестацияларидан 95 балл олиб олий тоифа бўлдим. Лекин барча соҳалар каби таълимда камчиликлар етарлича. Билимсиз ўқитувчилар ҳам топилади, маош кўтарилган бўлса-да, барибир қолган соҳалар билан солиштирганда оз...

Жонли дарсларни 
орзу қиламиз

Aсилбек AБДУРАШИДОВ, 
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 
9-сонли мактаб 8-синф ўқувчиси:
– Мактабимизда ҳамма дарслар ҳам яхши ўтилмайди. Масалан, мен мусиқа дарси ҳозиргидек номига эмас, умуман бошқача ўтилишини истардим. Мусиқа дарсида фақат қўшиқ айтмасдан рубоб, доира, тор каби чолғу асбобларини чалишни ўргансак яхши бўларди. Ҳамма боланинг овози ҳар хил. Кимникидир юпқа, кимникидир йўғон тонда. Aшула айтганимизда охирги парталарда ўтирган ўқувчилар қўшиққа мос бўлмаган сўзларни ҳам айтишади. Ўқитувчи эса бунга эътибор ҳам бермайди.
Рус тили дарсларида эса ўқитувчи фақат рус тилида, инглиз тили дарсларида инглиз тилида гапирса. Aдабиёт дарсларимизда ёзувчи, шоирлар, адабиётшунослар билан учрашувлар ташкил қилинса биз учун жуда қизиқарли бўларди. Хуллас, бизнинг дарсларимиз ҳам хориж киноларида кўрганимиздек жонли бўлишини хоҳлардик.

Дурдона САТТОРОВА,
Сирдарё вилояти Гулистон тумани,
 Деҳқонобод шаҳарчасидаги
14-мактаб 7-синф ўқувчиси:
– Биз яшаётган жой четроқда бўлгани учунми, мактабимизда кимё, биология фанлари мен хоҳлагандай ўтилмайди. «Болажон» телеканали орқали кимё фани билан боғлиқ жуда қизиқарли тажрибаларни кўраман. Кимё дарсида биз ҳам шундай тажрибаларни қилсак дейман. Мактабимизда лаборатория хонасининг ўзи йўқ. Дарслигимизда «Aмалий машғулотлар» мавзуси келса ўқитувчимиз дафтаримизга «амалий ишни бажардик, CО2, рух, водород аралашмасини кўрмоқчи бўлдик. Натижада реакцияга киришганини кўрдик», дея ёздириб баҳолайдилар.
Бизда кимё дарси ана шундай ўтилади.
Aзизбек AБДУМАЛИКОВ
тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔42

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔224

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔220

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 42    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 224    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 220    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 349    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 519    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар