Давр нафаси      Бош саҳифа

«САРДОБА» СУВ ОМБОРИ КЕЛАЖАГИ НИМА БЎЛАДИ?

Халқаро пресс-клубнинг Мирзаобод туманида ташкил этилган сессиясида ушбу савол ҳам ўртага ташланди. Шу каби қатор долзарб саволларга Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Ҳусанов, қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ҳидоятов, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари жавоб берди.
 

«САРДОБА» СУВ ОМБОРИ КЕЛАЖАГИ НИМА БЎЛАДИ?

Таъкидланганидек, сув тошқини пайти бир соат мобайнида 35 минг, икки соатда эса 90 минг нафарга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.
Давлатимиз раҳбари томонидан сувни тезлик билан қочириб, шинам уйлар қуриш, қўшимча иш жойлари яратиш вазифаси топширилган эди. Шунга мувофиқ, 1,5 минг нафарга яқин хотин-қизлар ишлайдиган текстил корхоналари қурилди.
– Бугун «Сардоба» сув омбори билан боғлиқ синовли кунлар ортда қолди, – деди вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев. – Барча вилоят, туман раҳбарлари, вазирликлар ва халқимизга раҳмат айтаман, жуда катта кўмак беришди. Куни кеча Президентимиз бирор одам норози бўлмаслиги кераклигини яна бир бор тайинлади. Ишчи гуруҳ томонидан талафот кўрган одамларнинг уй-жойлари ўрганилди. 
Қишгача 2 минг 700 га яқин уйлар қурамиз. Бундан ташқари, 38 та икки қаватли уй ҳам зарарланган эди. Уларни ҳам алоҳида таъмирлаяпмиз. Умуман олганда, Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, респуб­ликамиз шаҳарлари қаторига эндиликда шу уч туманни ҳам қўшиб қўйсак бўлади.
Сессияда қайд этилишича, Сирдарё вилояти аҳолисини иш билан таъминлаш мақсадида 328 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Сирдарё вилоятининг Сардоба ва бошқа туманларда шу вақтгача саноатга эътибор бунчалик даражада юқори бўлмаган ва шу боис мазкур соҳа ривожланмаган.
Сув омбори бўлмаса Сирдарё ва Жиззах вилоятида сув ҳам бўлмайди. Хўш, сув омбори келажаги нима бўлади?
– Қишлоқ хўжалиги ривожида «Сардоба» сув омборининг ўрни беқиёс, – деди Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаев. – Аммо Президентимиз айтганидек, барчасини аввал етти ўлчаб, кейин бир марта кесишимиз керак. Айни вақтда хорижлик экспертлар «Сардоба» сув омбори ҳолатини ўрганмоқда. Таъмирлаш, тиклаш ва фойдаланиш ишлари халқаро мутахассислар билан биргаликда ҳал қилинади. Сув омборининг келажаги яқин вақтларда маълум бўлади. Бу бўйича тўғри ечим топилишига ишонамиз.
Тошқин туфайли уйсиз қолган фуқароларни уй-жой билан таъминлаш масаласи бўйича ҳам маълумот берилди. Жумладан, бу борада вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев шундай деди:
– Бу масала бўйича аниқ стратегияга эгамиз. Бу уйлардан ташқари, эски колхоз идоралари, машина-трактор парклари бўлган уйларни 60 га яқин хонадонни таъминлайдиган бир хонали уй қилиб таъмирладик. Бу захира, албатта. Ҳар бир туман ҳокимлигида уйларни эгаларига бериш бўйича комиссиялар ишлаяпти. Уйга муҳтож аҳоли ана шу комиссияларга мурожаат қилса, ўрганиб чиқамиз ва албатта, уй билан таъминлаймиз.




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔13

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔71

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔195

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар