Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«COVID-19» ШИФОХОНАСИ ЧИҚИНДИЛАРИ ЧИРЧИҚ ДАРЁСИГА ТАШЛАНМОҚДА

Коронавирусга қарши курашда аҳолини ҳушёрликка чақириб, карантин қоидаларини бузганлик учун қатъий чоралар қўлланаётган бир вақтда бир қатор масъулларнинг ўзлари коранавирусни тарқатишга атайин йўл қўйиб беришмоқда.

«COVID-19» ШИФОХОНАСИ ЧИҚИНДИЛАРИ ЧИРЧИҚ ДАРЁСИГА ТАШЛАНМОҚДА

Зангиота туманида ташкил этилган коранавирусга қарши курашиш бўйича махсус касалхонада касалланган беморлар учун ишлатилган тиббий буюмлардан иборат чиқиндиларнинг бир қисми атроф-муҳитга ташланмоқда. Хусусан, куни кеча Тошкент вилояти Зангиота, Қуйи Чирчиқ туманлари, Чирчиқ дарёси атрофига ташланган бундай чиқиндилар аҳолининг кескин эътирозига сабаб бўлди. 
 Бугун менга келган мурожаат ва маълумотларга кўра, айни вақтда учта ҳудудда ана шундай чиқиндиларни ташлаб кетиш ҳолатлари аниқланган. Ачинарлиси, коронавирусда ишлатилган чиқиндилар дарё сувига қадар сочилиб кетган.
Ўрганиш давомида яқин вақтгача бундай чиқиндиларни йўқ қилиш билан шуғулланиб келган «Med class plus» МЧЖ бу хизматни тўхтатиши оқибатида шундай муаммо келиб чиққани маълум бўлди. Ушбу тадбиркорлик субъекти стандартларга мувофиқ, коронавирусда ишлатилган буюмлар чиқиндисини ёқиб, йўқ қилиш билан шуғулланиб келган. Бироқ масъуллар томонидан негадир ушбу МЧЖдан бу хизмат олиниб, бошқа тадбиркорга берилган ва янги тадбиркор чиқиндиларни тўлиқ ёқиб, йўқ қилишнинг уддасидан чиқа олмагач, яширинча атрофга чиқариб тўкишни бошлаган.
Озгина фойда оламан деб, ўз яқинлари, юртдошлари, қолаверса, мамлакат тақдирини хавф остига қўйиб, бундай иш билан шуғулланишни нима деб атаса бўлади ўзи? Пасткашлик. Бундай қилаётган одамнинг ўзи ҳам уни яширинча қўллаб-қувватлаб фойдани «арра» қилмоқчи бўлган масъуллар ҳам энг пасткаш ва кечириб бўлмайдиган ишга қўл уришибди. Бунинг бошқа номи йўқ. Бу халқни оғир кунидан фойдаланиб қилинган жиноят.
Умид қиламанки, барча даражадаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва виждони бор масъуллар бу вазиятни шунчаки қолдирмай тезкор чоралар кўришади.
Шунингдек, қонунга мувофиқ чиқинди ташланган ҳудудларни вирусдан тўлиқ зарарсизлантириш, муаммони ҳал этиш ва айбдорларни жазолашларини ҳам талаб қиламиз!
Расул КУШЕРБАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔143

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔131

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔249

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар