Хабарингиз бор, карантин сабабли мактаб ошхоналари ишламаётгани боис ўқувчилар уйларидан егулик келтириб тамадди қилмоқда. Танаффус пайти синфда ҳар хил таомларнинг ҳиди аралашиб, ғайритабиий «ифор» таралади. Биз хонага тоза ҳаво кириши учун ойнани очган эдик ҳамки, синфдаги ҳавони ҳам ортда қолдирадиган таъбни хира қиладиган сассиқ ҳид димоғимизга урилди.
Дарс тугагач, мактаб ортига бориб кўрдим. Мактабимизнинг шундоқ ён томонида чиқиндилар уюми, материаллар ва турли ҳайвонларнинг мурдалари, суяклари ётибди. Мактабнинг рўпарасида тўққиз қаватли турар жой биносининг биринчи қаватида тикув цехи бор. Ана шу цехда андозаланиб, қирқилган материаллар чиқиндисини мактаб девори ёнига олиб чиқиб тўкишар экан. Мактаб атрофида йиғилиб қолган чиқинди орасида турли ҳайвонларнинг мурдалари, суяклари тўпланиб қолган. Бундай ҳолат исталган хавфли касаллик уяси бўлиши шундоқ кўриниб турибди.
Кўпчилик ота-оналар фарзандлари қўлига чиқинди солинган елим халтани ёки челакни тутқазганида қаерга ташлашни айтишни унутиб қўймоқда. Менга онам ҳар сафар чиқиндиларни ташлаб келишни буюрганида: «Сувга ахлат ташлама», «Нолойиқ жойларга чиқинди ташлама. Ёмон бўлади», – дея панд-насиҳат қиладилар. Айрим жойларда кўп қаватли уйларнинг атрофида, болалар ўйингоҳларида елим халтага жойлаб ташлаб кетилаётган чиқиндиларга тез-тез кўзим тушади. Айрим оналар болаларининг қўлига ахлат солинган халталарни тутқазаётганда, уларга кўчага ирғитмасдан, махсус қутиларга ташлаш кераклигини бот-бот такрорлашни негадир ўзига эп кўрмайди.
Агар сиз яшаётган уйнинг ёнгинасига чиқинди ташлаб кетишса, дилингиз оғрийдими? Албатта оғрийди. Нима учун кўчаларга, мактаб ҳудудларига, ноўрин жойларга чиқинди ташлаётганларга нисбатан чора кўрилмаяпти? Нимага қайсидир бир маданиятсиз кишининг ўйламасдан ташлаган ахлатини тегишли идоралар кўриб кўрмасликка оляпти? Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 10 октябрдаги қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатишлар киритилган. Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун 2019 йил 12 январдан бошлаб жарималар оширилди. Янги санкциялар жорий этилди. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли масканларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш (юқорида номи тилга олинган Кодекснинг 161-моддаси), шунингдек, тозалик ва санитария тартибини таъминлаш қоидаларига риоя қилмаслик республикада ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 5 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлиши белгилаб қўйилди. Лекин ҳали-ҳануз шаҳарларимиз обод бўлгани йўқ.
Камчилик ҳамма жойда бор. Шу ўринда бир мулоҳаза, муаммони кўтаришдан мақсад кимнидир танқид қилиш эмас балки муаммони ўрганиб, уни ҳал этиш. Бу ўринда фуқароларни ҳам тўлиқ айбсиз деб бўлмайди. Аммо ойлар давомида эътибор қаратилмаётган чиқинди уюмларини кўриб, кўзларини юмиб келаётган мутасадди ташкилотларни ҳам оқлаб бўлмайди. Ҳар бир инсон ўз фуқаролик бурчини, шу юртнинг фарзанди эканини ҳис қилиб яшаса, бу каби танқидга эҳтиёж бўлмасди.
Азизбек АБДУМАЛИКОВ,
Тошкент шаҳар
Чилонзор туманидаги
202-мактаб ўқувчиси
Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга узлуксиз етиб бориши керак
🕔15:22, 23.07.2026
✔19
Ичимлик сув ва оқава сув хизматлари аҳоли саломатлиги, экологик барқарорлик ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминловчи стратегик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мазкур йўналишни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига қўйилди.
Батафсил
Бизни маҳв этаётган иллат
🕔13:22, 20.07.2026
✔71
Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекистонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози
🕔11:23, 30.06.2026
✔306
Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.
Батафсил