Долзарб мавзу      Бош саҳифа

КАМТАРИН ИНСОННИНГ «КЎНГИЛ НИДОСИ»

Шоир бўлсанг, қалб чироғинг,
Ёниб турса то абад.
Бу дунёдан кетар чоғинг,
Йиғлаб қолса шеърият.

КАМТАРИН ИНСОННИНГ «КЎНГИЛ НИДОСИ»

Бу ҳаётда чин инсоний фазилатларига эга бўлган, пок ниятли, ўз юртини жонидан ортиқ кўрган инсонлар камдан кам топилади. Эркин Воҳидов юрт дардида ёнган, инсонларни доимо эзгуликка ва маърифатга чорлаган нурли инсон эди. Эркин Воҳидов шеърлари ва асарларидаги пурҳикмат фикрлар биз ёшларни доимо ватанпарварликка, ўз халқини севишга ва қалбни пок тутишга даъват этади.
Илтижо қилурман сенга табиат,
Мени пок ниятдан айирма асло...
Эркин Воҳидов асарларида халқни бирлаштириш, миллий урф-одат ва анъаналаримизни сақлаб қолиш ғоялари етакчи ўринда туради. Айниқса, «Кўнгил нидоси» асарида буюк адибнинг турли хил фикрлари, ўйлари ва мулоҳазалари баён этилган.
Жумладан, бугунги кунда «оммавий маданият» таъсиридаги ёшларнинг халқимиз маданияти ва маънавиятига мос бўлмаган жиҳатлари айтиб ўтилган. Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун эса ёшларимизнинг маънавий иммунитетини шакллантириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш лозимлиги таъкидланган.
«Халқимиз азалдан ялпи саводли бўлмаган бўлса ҳам, жуда катта ички маданиятга эга халқдир. У ҳозиргидай кўчада нон чайнаб юрмаган, сувга ахлат тўкиш нарёқда турсин, ҳатто тупурмаган, йигит билан қиз кўча-кўйда эл кўзида муҳаббатларини намойиш қилмаган, аёллар олдидагина эмас, умуман, оғзига шалоқ сўз олиб гапириш урф бўлмаган, китоб қанчалик қадрланганини билган. Ўз фарзандига аждодининг шажарасини тушунтириб қолдирган. Ота-боболарининг ким бўлганини билиш инсоннинг ички бир ғурури учунгина эмас, балки аждодлар олдида масъулият учун ҳам керак. Ҳаётий тажриба бир авлоднинг умри билангина камолотга етмайди. Ҳаёт тажрибасини авлодлар яратади».
Аждодлар ўгитига амал қилиш, улардаги ўчмас ғояларни бугунги ҳаётимизга татбиқ этиш биз авлодларнинг асосий бурчимиз эканини айтади Эркин Воҳидов.
«Йўл юриб кетаётган одам бехос чуқурга йиқилса, туриб этак қоқиб кетавермайди. Мен йиқилдим, бошқалар йиқилмасин деб чуқурни текислаб кетади, ё бўлмаса бирорта таёқни суқиб, белги қўйиб қўяди: Эй йўлчи, эҳтиёт бўл, бу ерда чуқур бор, кўзингга қара, деган ишорани қўяди. Боболар ҳиммати ана ўша таёқдир.
Одамлар бошқаларни ўйлаб булоқ очадилар, дарахт экадилар. Мендан ке­йин дунёга келувчилар ташналик азобини кўрмасинлар, очликдан, офтоб тиғидан қийналмасинлар, дея шундай қиладилар. Боболар ҳикмати ана ўша булоқ, ана ўша дарахтдир».
Айниқса, Алишер Навоий асарларини ўқиш, уларнинг ғазалларини тушуниш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири эканини жонкуярлик билан таъкидлаган.
«Навоийни ўқимай қўйиш – уни йўқотиш билан баробар. Навоийни йўқотиш эса, халқимиз учун ўзликни йўқотиш демакдир. Негаки у – асл ўзагимиз, томиримиз, узоқ тарихимиз жам бўлган қомусимиз, руҳий неъматимиз», деб ёзган эди севимли шоиримиз.
Эркин Воҳидов асарларида илмли одам хор бўлмаслиги, илм олишнинг ҳикмати, илмнинг фазилатлари ҳақида кўплаб фикр­ларни учратиш мумкин.
«Зиёли – нур эгаси демакдир. Бу нур илм нури, одоб нури, юксак инсоний ахлоқ нури, теран маданият, олий тафаккур, мустаҳкам ички интизом, собит эътиқод, салим руҳият нуридир. Бу нур манбаи инсон қалбида. Қалб гавҳарини асраб-авайлаган инсон бахтиёр ва олижанобдир. У ўзининг ҳам, ўзгаларнинг ҳам қадр-қимматини билади. Зиёли инсонга манманлик бегона, ўз халқини қандай иззат қилса, бошқа халқларни ҳам шундай ҳурмат қила олади, ички маданияти унчалик ривожланмай қолган одамларга нисбатан кечиримли бўлади...»
Ҳа, Эркин Воҳидов асарларини ўқиган инсон қалбида эзгуликка интилиш, Ватанни севиш, миллий ифтихор туйғулари жўш уради.
Қалб мени кечирсин, уни авайлаб –
Олиб боролмасам тўқсонга, юзга.
Аммо умидим бор,
Авлодлар бир кун
Бизнинг юракларга қилурлар ҳавас!
Сен эса, эй қалбим, шу умид учун
Энг сўнгги ёлқинни бера олсанг бас.

Муштарий ХОЛМУРОДОВА,
ТДЎТАУ катта ўқитувчиси,
филология фанлари бўйича
фалсафа доктори
 




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔42

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔224

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔220

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 42    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 224    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 220    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 349    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 519    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар