Давр нафаси      Бош саҳифа

РАҲБАР ЎЗГАРГАНИ БИЛАН ВАЗИЯТ ЎЗГАРАДИМИ?

ёхуд одамларнинг янги вазирга нималар демоқчи экани хусусида
 

РАҲБАР ЎЗГАРГАНИ БИЛАН ВАЗИЯТ ЎЗГАРАДИМИ?

Турли лавозимлардаги ўзгаришларга одамларимиз ўрганиб ҳам қолишди чоғи – ажабланувчилар тобора камайиб кетяпти. Лекин ҳар қандай янгиликлар дастурининг «бисмиллоси» ўрнини коронавирус эгаллаб турган бугунги кунда Соғлиқни сақлаш вазирлигига янги раҳбар тайинланиши барибир кишини озгина ўйлантиради.
Ахир, кечувда отларни алмаштирмас эдилар...
Умуман олганда, янги вазир бутунлай янги ҳам эмас. У шу пайтгача соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Хўш, карантиннинг долзарблиги тушмаётган, аксинча, дунё мамлакатларида янги-янги аксилрекордлар қайд қилинаётган ҳозирги шароитда соғлиқни сақлаш вазири нега ўзгармоқда? Яна ҳам муҳимроқ савол: раҳбар ўзгаргани билан вазият ўзгарадими?
Барчамизга яхши маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатида иш бошлаган илк кунларданоқ айнан мана шу соҳага катта эъти­бор қаратган эди. Соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб кетма-кет ўтказилган йиғилишларда тизимдаги камчиликлар рўй-рост айтилиб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинганди. Лекин очиқ тан олиш керакки, соҳада муайян ижобий ўзгаришлар рўй бераётгани баробарида, ишга бармоқ орасидан қараш, хаста инсоннинг дардига шерик бўлиш ўрнига, чипқонлик қилиш, энг аянчлиси, талончилик ва коррупция билан боғлиқ ҳолатлар ҳам кузатилмоқда.
Узоққа бормайлик-да, янги вазирнинг ўз сўзларидан иқтибос келтирайлик. Жорий йил 11 сентябрь куни турли ижтимоий тармоқлару веб-сайтларда ўша кезлари соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлган А.Ҳожибоевнинг тизимда маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари бў­йича изоҳи берилди. Таъкидланганидек, шифокорларга маош бериш ва озиқ-овқат маҳсулотлари харидида давлат бюджети маблағларини ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари кузатилган. А.Ҳожибоев бунинг сабаблари ҳақида гапириб, қуйидагиларни қайд этади:
«Коронавирус беморлари даволанаётган ва унга гумон қилинувчилар карантинга олинадиган муассасаларда давлат бюджети ва жамғармалардан ажратилаётган маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши, ноқонуний ўзлаштирилиши ҳоллари кўплаб кузатилмоқда.
Бу муассасаларда ишлаётганларнинг ойлик маошини кўтариш, қўшимча 6 фоизлик устама бериш кабилар белгиланган бўлиб, бунда қайсидир ўринларда билиб-билмай хатоликларга йўл қўйилган. Маблағларни ноқонуний ўзлаштиришнинг асосий сабабларидан бири шу.
Яна бир сабаб – карантин зоналарида ва шифохоналарда овқатланишни ташкил қилиш билан боғлиқ. Кўп ҳолларда овқатланишни ташкил қилишда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини ошириш ва шу орқали маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари бўлган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида ички аудит, сифат назорати ва молиявий назорат тизими йўлга қўйилган бўлиб, уларнинг жойлардаги вакилларига бу бўйича вазиятни назоратга олиш топшириғи берилган...»
Сенатнинг ялпи мажлисида шу гап­ларни айтган Абдуҳаким Ҳожибоев ўтган ярим йилликда соғлиқни сақлаш тизимида 285 ҳолатда 14 миллиард сўм маблағнинг ноқонуний ўзлаштирилиши ва мақсадсиз сарфланиши ҳолларига йўл қўйилганини маълум қилди.
Сенаторлар тизим раҳбариятини бундай камчиликларга қарши қатъий ва кескин курашга чақирди. Давлат раҳбарининг қарори асосида коронавирусга қарши курашга жалб қилинганларнинг маошлари кўтарилди. Айни пайтда юртимизда коррупцияга қарши курашиш ишлари янги босқичга чиқмоқда. Бинобарин, соғлиқни сақлаш тизимида қатъий назорат механизмлари ишлаши, маблағлар билан ноқонуний ҳаракатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш лозим.
Биз Сенатнинг мазкур мажлисида тизимда маблағларни ноқонуний ўзлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида келтирилган маълумотларни такрорлаш ниятида эмасмиз. Зотан, газетхонлар афкор омманинг пешқадамлари бўлиб, ўша маълумотларни яхши билади ва ортиқча эслатиш айримларнинг ҳамиятига тегиши турган гап.
Биз бошқа масалага эътибор қаратмоқчимиз. Яъни, шу камчиликларни бартараф этиш учун шахсан Сиз қандай йўл тутасиз, нима чоралар кўрасиз, жаноб вазир?
Одамларни ўйлантираётган бошқа масалаларга ҳам ойдинлик киритиб берсангиз. Масалан, «Хусусий шифохонага бордим, барибир шу харажат кетади, зато яхши қарашади», «Дўхтирларнинг чўнтагини «мойлаб» турмасанг, шўрингга шўрва тўкилади», «Касал бўлган яқинимнинг аҳволи ич-этимни тирнайдию, булар бўлса нуқул қўлимга қарагани қараган. Олдин унга ёрдам бер, кейин ҳаққинг бир гап бўлар!..» қабилидаги гаплардан қачон қутуламиз?
Президент ва сенаторлар Сизга катта ишонч билдиряпти. «Мендан кетгунча» қабилида иш юритадиган замонлар ортда қолган. Нима қарорлар қабул қилиш ниятида эканингизни жамоатчиликка билдиринг, одамлар ҳам Сизни қўллаб-қувватласин. Шояд ими-жимида лавозимидан кетиб, тезда ҳамманинг ёдидан кўтариладиган амалдорлардан бири эмас, соҳа равнақида бурилиш ясаган вазир сифатида танилсангиз.




Ўхшаш мақолалар

Давлат бюджети ижроси:  «Яшил ривожланиш»ни  молиялаштириш  кучаймоқда

Давлат бюджети ижроси: «Яшил ривожланиш»ни молиялаштириш кучаймоқда

🕔17:07, 04.06.2026 ✔42

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.

Батафсил
Тошкент халқаро  молия маркази: Барқарор  ривожланиш ва  яшил  иқтисодиётда янги  имкониятлар

Тошкент халқаро молия маркази: Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиётда янги имкониятлар

🕔17:06, 04.06.2026 ✔42

Бугун жаҳон молиявий тизими тубдан ўзгармоқда. Инвесторлар эндиликда шунчаки фойда изламаяпти, балки ўз маблағларини ижтимоий масъулиятли, экологик тоза ва келажакка хизмат қиладиган лойиҳаларга йўналтиришга интилмоқда.

Батафсил
Чегара хавфсизлиги,  уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент  диққатида

Чегара хавфсизлиги, уй-жой қурилиши ва йўл ҳаракати инфратузилмаси – парламент диққатида

🕔16:02, 21.05.2026 ✔222

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишида халқимиз ҳаёти, мамлакатимиз хавфсизлиги ва ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун муҳим бўлган қонун лойиҳалари ҳамда ҳукумат аъзоларига юборилган парламент сўровларининг жавоблари атрофлича муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар