Давр нафаси      Бош саҳифа

Қизлaр овози жaрaнглaганда

Жорий йилда Ёшлар иттифоқи қошидаги «Қизлар овози» клуби негизида «Қизлар овози» мактаби ташкил этилганидан хабарингиз борми? Аввалига, мен ҳам, буни шунчаки хўжакўрсинга ўтказилаётган бир лойиҳа бўлса керак, деб ўйлаган эдим. Аммо пандемия вақтида онлайн тарзда дарс ўтишни давом эттирган ушбу мактаб бутунлай бошқача экан. Бу мактабда ўзим ҳам ўқиб, аввалги фикрим бутунлай хато эканини англадим.
 

Қизлaр овози жaрaнглaганда

Мактабнинг саралаш босқичи ва дарслар онлайн тизимда «Zoom» дастурида амалга оширилди. Ушбу мактабга мен ҳам тенгдошларим ва опа-синггилларим қаторида суҳбат асосида қабул қилиндим. Дарслар саккизта йўналиш бўйича бўлиб ўтди. Юртимиз ва хорижлик экспертлар бир ой давомида махсус дарслар (семинар ва вебинарлар) ўтказди. Мисол учун, «Лойиҳалаштириш ва бошқарув модули спикери – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Aкмал Жумабоевнинг «Жамоада самарали иш олиб бориш» мавзусидаги чиқиши менда катта таассурот қолдирди. У ҳар бир раҳбар ўз жамоадошлари билан биргаликда, якдилликда иш олиб борса, бундай раҳбар ва жамоа жамиятнинг ривожига ўз ҳиссасини қўша олиши мумкинлигини исботлаб берди. Халқаро маданият ва санъат менежери, креатив тадбиркорлик бўйича халқаро тоифадаги тренер Сардор Газийевнинг дарслари қизларга катта мотивация берди. Ўз мақсадига эришиш йўлида ҳеч қачон таслим бўлмаслик кераклигини шунчалик чиройли тушунтириб бердики, ҳозиргача ҳам қизларнинг жамиятдаги ўрни борасида қанча-қанча хатога йўл қўяётганимизни англаб етдим.
«Aмерика овози» нашри мухбири Навбаҳор Имамова касбини севиши ва соҳасидаги неча йиллик қийинчиликларни қизларга сўзлаб берди ва уларнинг чексиз меҳр-муҳаббатига сазовор бўлди. Шахсан ўзимда шу аёлнинг сабр-тоқати, ўз касбининг устаси эканлиги, барча синов ва қийинчликларни самимий табассуми билан енгиб ўтганлиги катта таассурот қолдирди. Дарслар давомида менга нотаниш бўлган соҳаларнинг нозик ва муҳим жиҳатларини билдим ва ўргандим. Ҳар бир модул менинг билимимни оширди ва дунёқарашим бутунлай ўзгарди.
Ушбу мактаб ҳар бир қизни янги ғалабалар ва марралар сари етаклади, десам муболаға бўлмайди. Юртимиздаги турли қатламга мансуб қизларни бир жойга жамлаб, уларга фикр алмашув жараёнини тақдим этгани ушбу мактабнинг энг катта ютуқларидан бири, деб ҳисоблайман. Бу мактаб ҳар бир қизнинг ҳаётидаги унутилмас лаҳзаларни, кўникма ва билимни, тажрибани тақдим этди. Ҳар бир спикернинг чиқиши қизларга катта мотивация ва куч-ғайрат бериш билан бир қаторда, қизларга оилага, катта ҳаётга қадам қўйишда асқотадиган маълумотлар тақдим этилди. Бир ой давом этган ушбу мактабни тамомлаганимиздан сўнг спикерларнинг имзоси туширилган сертификатлар олдик.
Ўйлайманки, биз, мактабнинг илк қалдирғочлари ўзимизга билдирилган ушбу ишончни оқлаймиз.
Мухлиса МАШРАБОВА,
Андижон давлат университети талабаси,
«Қизлар овози» мактаби
битирувчиси




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔119

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔118

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔114

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар