Бизга бир умр йўлдош бўладиган, қалбимизни ёритиб турадиган туйғулар бор. Уларсиз ҳаётни тасаввур этиб бўлмайди. Масалан, умид, ишонч ва меҳрни мен ана шундай ҳаётбахш, ёруғ туйғулар деб биламан.
Мен шу юртнинг бир фарзанди сифатида бугун мамлакатимизда юз бераётган янгиланиш, юксалишларга катта умид ва ишонч кўзи билан қарайман.
Сўнгги йилларда турмуш тарзимизни, дунёқарашимизни тубдан ўзгартираётган, амалий ишларда ўзини намоён этаётган ислоҳот тушунчасининг шунчаки баландпарвоз бир сўз эмаслигини ҳаётим мисолида кўрмоқдаман.
Ака-опаларимизнинг ёшлик дамларини эслаб: «Билиминг бўлса-да, бир замонлар университетга ўқишга кириш Ойга учиш билан баробар эди», деган бироз муболағали, лекин тагида ҳаётий ҳақиқат бўлган гапларини эшитганда, юрагимга оз-моз қўрқув, ҳадик оралагани рост. Хайрият, тест синовларига кирган кунимнинг ўзидаёқ хавотирларим тумандек тарқаб кетди. Имтиҳонлар одамлар нигоҳида, очиқ – шаффоф ўтди. Саволларнинг аксарияти ўзим ўқиган, билган мавзулардан бўлиб, бу ерда ўзимдан, ўз ақлу тафаккуримдан бошқа с уянчиғим йўқлигини ҳис этдим... Мана бугун талабаман. Бизнинг истиқлол йилларидаги тараққиёт йўлимизни белгилаб берган, давлатимизнинг ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатининг асоси – устуни бўлиб, халқимизнинг эртанги кунга бўлган юксак умид ва ишончини мустаҳкамлаб келаётган Бош қонунимизда қайд этиб қўйилган ҳуқуқларимдан самарали фойдаланмоқдаман. Асосий қонунимизда белгиланган бурчларимни бир содиқ фуқаро сифатида адо этмоқдаман. Конституция – миллионлаб ватандошларим, шу юртда яшаётган барча тенгдошларим қатори менинг ҳам ҳаётимда беқиёс ўринга эга.
Мен у билан фахрланаман.
Зебо ЭРГАШЕВА, Термиз давлат университети 1-курс талабаси
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил