Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида давлат тили софлигини сақлаш, унга ҳурмат ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Вазир ликда ҳу жжат алмашинув ишлари тўлиқ давлат тилида олиб борилмоқда. Унга қарашли барча ҳудудий бош бошқармалар ва тасарруфий ташкилотларнинг пешлавҳалари, бинонинг ички ва ташқи ёзувлари тўлиқ лотин алифбосида бўлиши, ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалар, интернет сайтларида ҳам давлат тилидаги қонун ҳужжатларига амал қилиниши таъминланмоқда.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги кўпгина ҳалқаро ташкилотлар, хусусан, Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ташқи миграция агентликлари билан бевосита ҳамкорликда фаолият кўрсатиши боис бу йўналишлардаги ишлар халқаро меъёрларда белгиланган тартиб асосида олиб борилиши йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик марказий аппарати ходимлари Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида ташкил этилган Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг малакали мутахассислари томонидан билим ва кўникмаларини оширдилар.
Гуллола ИСАКОВА,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири маслаҳатчиси
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил