Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЖОНСИЗ, АММО СОДИҚ ДЎСТ

Жисмимиз соғлом ва бақувват бўлиши учун турли-туман фойдали моддаларга бой озуқаларни истеъмол қиламиз. Аммо руҳият ва қалбимизни бундай неъматлар билан тўйинтириб бўлмайди. Улар учун соғлом ақл, тоза туйғулар, кенг тафаккур зарур.

Бу зарурий моддалар китоб мутолааси билан бирга ҳосил бўлади. Ўқимишли инсонларнинг руҳияти соғлом, маънавияти бой бўлади. Инсон жисми дори-дармонлар билан даволанганидек, маънавий қашшоқлик китобхонлик, ўқиб-ўрганиш, тафаккур шарофатидан барҳам топади.

ХХI аср бошида олимлар инсониятнинг 2000 йиллик тарихидаги қайси бир кашфиётнинг энг буюги деб эътироф этиш бўйича мунозара қилишди. Дастлаб 350 ихтиро танлаб олинди, кейин бу миқдор 150 тага туширилди. Ниҳоят, узоқ тортишувлардан сўнг немис олими Иоганн Гуттенбергнинг китоб босиш мосламаси энг зўр ихтиро, деб эътироф этилди. Бугун бир неча ўн, балки юз баробар такомиллашган ушбу мосламанинг шарофатидан китоб жавонларимиз-у кутубхоналар китоблар билан тўлган. Маърифатли бўлиш учун фақат ўқишнинг ўзи кифоя қилмайди. «Китоб ўқиш маданияти» дейиладиган нозик бир тор борки, унда ҳар ким ўз дидига ва дунёқарашига мос куй чалади. Бу ижронинг ҳам бир неча турлари бор, кимдир шу тор чалиниши керак бўлгани учунгина қўлига «чолғу» олса, яна кимдир шунчаки дам олиш учун уни эрмак деб билади. Яна бир тоифа инсонлар борки, улар чин маънода бу тордан чиқадиган куй завқини ҳис қилиб, таассуротларини бошқаларга ҳам улаша оладиганлардир. Китобхонлик, энг аввало, ҳар кимнинг ўз дидига боғлиқ. Шунчаки китобни якунлаш билан китоб очилган вақтда қўйилган мақсадга етиб бўлмайди. Ҳерман Ҳессенинг «Китоблар сеҳри» асаридан парча келтираман: «Кўпчилик китоб ўқишни билмайди ва кўп кишилар нима учун ўқиётганини тузукроқ англамайди…

…Шунчаки дам олиш, вақтни ўтказишни истаган китобхон китобда кўнгилни покловчи, руҳий юксалтирувчи номаълум бир кучни сезади. Бироқ, бу кучни аниқ тасаввур этмайди ва баҳолай олмайди. Улар тиббиётдан мутлақо бехабар хасталарга ўхшайди, яъни айнан қайси дори кераклигини тушунмай ҳар бир қутидагидан татиб кўра бошлайди. Аслида, ўқиш борасида ҳам ҳар бир киши ўзи учун зарур бўлган, янги куч ва руҳий таъсир берадиган китобларни танлай олиши керак. Ҳар бир китобхонга қанақа китоб ўқиш ва сотиб олиш борасида мустаҳкам маслаҳат, қоидани кўрсатиб бўлмайди. Бу ишда ҳар бир киши ўз дид ва билимига суянмоғи даркор. Бир неча бор кўпчилик кишилар шахсий кутубхона учун энг зўр 1000 ёки 100 китоб рўйхатини тузишга уринишган ва бундан маъно чиқмайди. Аслида китобхон иккинчи бор мутолаада ҳам яхши таассурот қолдирган китобни албатта сотиб олгани тузук, гарчи у қимматроқ турса ҳам. 

Юзта энг яхши китоб ёки муаллиф бўлмайди. Энг тўғри, энг аниқ ва умуман инкор этиб бўлмайдиган танқид ҳам йўқ. Кимда ким умум томонидан қабул қилинган қоида ва қолипли фикрларга эмас, ўзининг нозик дид ва юрак амрига қулоқ тутсагина китобларнинг сеҳрли оламини кашф этишга мушарраф бўлади...» Биз ҳамиша содиқ дўстимизни доимий йўлдош қилсак, у бизга ўз сирларини очишдан тўхтамайди. Маънавий камолотнинг кафолати бўлган бу хазина кишини тўғри яшаш ва ҳаётда ўзига мос ўрин танлаб олишга ўргатувчи дарслик, ҳамда инсон учун энг беминнат дўстдир.

Даврон ЭРГАШЕВ

 




Ўхшаш мақолалар

«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

🕔17:40, 29.08.2025 ✔81

Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.

Батафсил
Абдурауф Фитрат: «Ичимлик сув ва ҳаво сифати – миллат саломатлигининг асоси»

Абдурауф Фитрат: «Ичимлик сув ва ҳаво сифати – миллат саломатлигининг асоси»

🕔09:02, 25.08.2025 ✔58

Абдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.

Батафсил
Кучли  Кенгаш,    ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким

Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким

🕔16:53, 14.08.2025 ✔76

Энди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар