Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ҚОДИРИЙ КИТОБ СОВҒА ҚИЛГАН КУТУБХОНА

Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди. Йиллар давомида кўп бора ўз исботини топган бу аксиоманинг ҳаётимизга интернет тармоқлари, янги коммуникация технологиялари шиддат билан кириб келгани, замон ривожлангани сари аҳамияти ошиб бораверади. Зеро, тарбиянинг моҳиятини маънавий баркамоллик ташкил этади.

ҚОДИРИЙ КИТОБ СОВҒА ҚИЛГАН КУТУБХОНА

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 январь куни ўтказилган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида ёш авлодни аждодларга муносиб этиб тарбиялаш, жамиятда бугунги маънавий ҳолатни юксалтириш борасида айни кўнглимиздаги гаплар айтилди.

Фарзандларимизга, аввало, тарихни яхши ўргатиш, бу йўналишдаги илмий тадқиқотларни кенгайтириш, кутубхоналарда етарли шароит яратиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди. «Миллий тарихни миллий руҳ билан яратиш керак. Акс ҳолда унинг тарбия вий таъсири бўлмайди. Биз ёшларимизни тарихдан сабоқ олиш, хулоса чиқаришга ўргатишимиз, уларни тарих илми, тарихий тафаккур билан қуроллантиришимиз зарур», дея таъкидлади давлатимиз раҳбари. Бу эса биз, кутубхоначиларга ҳам ўзига хос масъулият юклайди. «Турон» кутубхонаси мамлакатимиздаги энг қадимий зиё масканларидан бири. Кутубхона тарихи халқимиз бошдан кечирган маданий, ижтимоий ва сиёсий жараёнлар билан узвий боғлиқ. 1917 йилда Абдулла Қодирий, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Чўлпон, Ғулом Зафарий, Шокиржон Раҳимий, Юсуф Алиев ва бошқа бир қатор маърифатпарвар инсонлар ўз бисотидаги китобларини ушбу зиё масканига совға қилиб, китоблар фондини анча кенгайтирдилар. Натижада, яхшигина китоб хазинасига эга «Турон» номли кутубхона пайдо бўлади. Кутубхонада ўша йилдан буён нашр қилинган газеталар жамғармаси, шунингдек, ҳозирги кунда чоп этилаётган 70 номга яқин даврий нашрлар йиғиб борилади.

Ўзбек романчилиги асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи олдида ижод мактаби ва музей бунёд этилди. Мазкур бинога «Турон» кутубхонаси ҳам жойлаштирилди.

Миллийлик анъаналари ва замонавий имкониятлар уйғунлиги асо сида қурилган янги кутубхона фондида жами 392 минг номдан зиёд китоб мавжуд. Фойдаланувчиларга замонавий ахборот технологиялари ёрдамида тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида АКМ электрон китоблар базасига электрон нашрлар ва аудио китоблар киритиб борилмоқда.

Президентимиз видеоселектор мажлисида белгиланган вазифа лардан келиб чиқиб, биз ҳам жамоамиз билан қатор чора-тадбирларни белгилаб олдик. Бунда кутубхонада ўтказиладиган маърифий тадбирлар қамровини кенгайтириш, ҳудуддаги маҳаллалар ёшлари билан кўпроқ ишлаш, уларни кутубхонага жалб этиш, таълим муассасалари ўқувчиларини дарсдан бўш вақтларида кутубхонадан фойдаланишлари учун янада қулайликлар яратиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Маънавият ўғил-қизларнинг баркамол инсон бўлиб вояга етишларида муҳим аҳамиятга эга экан, биз аждодларимиз яратиб кетган зиёдан ёшларимизни ҳам баҳраманд этиб боришимиз зарур.

Динора МАҲКАМОВА,

«Турон» ахборот кутубхона маркази ахборот-библиография бўлими библиографи




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔59

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔297

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔577

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар