255,8 минг тоннага камайди, аммо...
Ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, аллергия ва нафас олиш тизими касалликларини келтириб чиқарувчи сабаблардан бири ҳисобланади.
Деярли ҳар бир йирик шаҳар атмосферасида юқори миқдорда ифлослантирувчи моддалар кузатилади. Улар экотизим ва аҳоли соғлиғига зиён келтириши нуқтаи назаридан жиддий ташвиш уйғотади.
Металлургия, энергетика, нефть-газ ва кончилик саноати корхоналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда автотранспорт воситаларидан чиқаётган тутунлар атмосферани ифлослантирувчи асосий манбалардир. Бу борадаги ҳозирги аҳвол, шунингдек, келажакда чиқиндилар чиқариш ҳажмларининг янада кўпайиши электр ва иссиқлик энергияси манбаларини диверсификациялаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақозо этади. Республика бўйича охирги йилларда олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар эвазига ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Масалан, ҳавога чиқарилаётган жами ифлослантирувчи моддалар миқдори 2016 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 2020 йилда 11 фоизга ёки 255,8 минг тоннага камайишига эришилди. Йўналишлар кесимида оладиган бўлсак, мазкур миқдорлар саноат корхоналарида 12,2 фоизга ёки 109,8 минг тоннага, транспорт воситаларида 10,4 фоизга ёки 145,9 минг тоннага камайди. «Евро – 4»дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини ишлаб чиқариш тақиқланадими?..
Ўзбекистон Республикасида 2020 йил 1 январдан бошлаб «Евро – 4»дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга туширишни тақиқлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани ҳам диққатга сазовор. Хусусан, янгидан ишга туширилиши кўзда тутилган нефтни қайта ишлаш заводларида «Евро – 4» ва ундан юқори экологик тоифадаги мотор ёқилғисини ишлаб чиқариш шарти билан Давлат экологик экспертизасининг хулосасини олиш тартиби жорий этилиб, унинг амалдаги ижроси юзасидан қатъий назорат ўрнатилган.
Давлат экологик мониторинги ўтказиладиган жами объектлар сони 2020 йилдаги 620 тадан айни пайтда 685 тага етказилди. Йил бошидан буён 403 та корхонанинг 1413 та манбаларида мониторинг амалга оширилиб, 136 та объектнинг 169 та м анбасида атроф-муҳитни рухсат этилган меъёрдан ортиқ ифлослантириш ҳолатлари аниқланди ва бартараф этиш чоралари кўрилди.
Мониторинг тизимини рақамлаштириш мақсадида республикадаги хавфлилик даражаси юқори бўлган 406 та саноат корхонасининг 1360 та атмосфера ҳавосига устувор турғун ифлослантирувчи манбаларида 2021-2025 йилларда босқичма-босқич автоматлаштирилган мониторинг тизими ташкил қилинади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 ноябрдаги қарорига мувофиқ ҳар бири 330 минг АҚШ доллари қийматига тенг 8 та мобиль лабораториялар ҳамда Тошкент вилояти таҳлил лабораториясини умумий бир миллион АҚШ доллари маблағлағлари ҳисобига замонавий ўлчов-назорат асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш амалга оширилади.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Матбуот хизмати
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔54
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔185
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил
Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида
🕔15:58, 09.07.2026
✔180
Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.
Батафсил