Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЗИЁЛИ ЛЎЛИЛАР...

Бу  қавмнинг  ўзгариб  бораётган  турмуш  тарзи фақат  тиланчилик  ортиданми?

ЗИЁЛИ ЛЎЛИЛАР...

Кунлар бироз исиб, кўча-кўйда курсдошларимиз билан боғу хиёбонларда сайр қилиб юрадиган дамлар келди. Гуруҳдош қизларимиз билан Aмир Темур хиёбонига бормоқчи бўлдик. Сайлгоҳ кўчасидаги рассомлар ишини кузатиш, велосипед учиш ҳамда ёшликнинг қувноқ ўйин-кулги, ҳазил-ҳузуллари билан музқаймоқ еб чақ-чақлашишга нима етсин.

Гапни бир ерга қўйиб университетимиздан хиёбон томон пиёда йўл олдик. Етиб боргунча ҳам сабримиз чидамай йўлдаги дўкончадан ҳаммамиз музқаймоқ, ширин ичимликлар олдик. Кайфиятимиз зўр, хурсанд эдик. Бир-биримизда илиқлик ҳис қилардик. Олой бозори олдига етганимизда эса мана шу қувноқ кайфиятимизни қора булут каби бўғадиган манзара бошланди. Қўлига «Ота-онам йўқ. Ёлғиз акам ногирон. Мана шу акамнинг дориси учун ёрдам беринг» деб ёзилган, ғижим ва кир қоғозларни ушлаб олган лўли болалар йўлимизни тўсди (кўриниши ва гапиришидан лўли экани билиниб турарди). Уларни ҳар куни – ўқишга кетишда ҳам, қайтишда ҳам кўраман. Дарсга кеч қолмай деб тонгсаҳар ғира-ширада йўлга чиққанимда ҳам бу болалар мана шу ерда бўлишади. Aнча вақтдан буён ювилмаганидан бўлса керак қорайиб, тўрлаб кетган қўллари тонг совуғидан тинмай қалтирайди. Боғча ёшидаги бу мурғак гўдакларга Худодан қўрқмай «Ота-онам йўқ. Ёлғиз акам ногирон...» деб ёзиб берган (онаси ва опалари бўлса керак) оила аъзолари эса йўл четидаги бекатда қўлларини қўлтиққа тиққанча сақич чайнаб ўтиришади. Болалар ҳам на вирусдан қўрқади, на одамларнинг жаҳлидан. Учраган ҳамма одамга қўл уриб садақа сўрайди. Хуллас, уларга садақа бермадим. Бироқ улар мендан нари кетиб энди курсдош қизларимизнинг елкасини силаб тилана бошлади. Пулим йўқ, деса ҳам ҳеч ортидан қолмайди. Биттаси уятчанроқ курсдошимизнинг қўлидаги еб келаётган музқаймоқ ва «пепси»ни кир қўллари билан чангаллади. Курсдошимиз одамлар орасида уялганидан ҳам бериб юборди. Кўриб тоза жаҳлим чиқди. Одамлар бор-йўқлигига қарамай баланд овозда уришдим. Лўли бола гапларимдан хафа бўлиш ўрнига устимдан кулиб, яна тилини кўрсатиб эрмак ҳам қилиб қочди. Ёнимиздан ўтаётган бир ёши каттароқ онахон «Қўй ўғлим, лўли билан тенг бўлма, уларнинг ўзи ҳаммаси шундай бўлади», деб таскин бермоқчи бўлди. Ўртоқларим ҳам бир-икки бор ўзингни бос дегандан сўнг тинчландим. Йўлда кетарканман Фарғонадаги бир ҳолат ёдимга тушди.

Ёзёвон туманидаги «Марказий Фарғона» газетаси таҳририяти ижодкорлар клубига борардим. Бир сафар тўпланганимизда бир ижодкор қиз, лўлилардан гап очиб қолди (менинг аҳволимга тушган бўлса керак). Шу лўлилар ҳам тиланчиликдан бошқа иш қилармикин? Юртимизда уларнинг борлиги биз учун энг катта доғ эмасми? Улар ҳам ўқиса, яхши ишларда ишласа бўлмасмикин, деб хуноб бўларди... Унинг гапларини жимгина тинглаб ўтирган чиройли, оппоқ бир қиз паст овозда жавоб қайтарди: «Тоғаларим ҳарбий, холам ўқитувчи, ўзим лўлиман...» Барчамиз дид билан кийинган, камтар ва камсуқум бу қизнинг жавобидан тахтадек қотиб қолдик. Чунки ҳаммамиз лўлиларни фақат тиланчилик қилади, эски-туски йиғиб юради холос, деб ўйлардик-да. Шу воқеадан кейин лўлилар ҳақида маълумот изладим. «Қадимда кўчманчи ҳаёт кечирган бу қавм вакиллари қандай географик, ижтимоий, маданий муҳитга тушсалар, шунга мос касб-корни эгаллаб бораверганлар. Масалан, Марказий Осиё лўлилари ХIХ аср охирларига қадар от даллоллик, зулук сотиш, ёғочлардан турли уй-рўзғор буюмларини тайёрлаш, паншаха, кетмон, ғилдирак туғини, ғилдирак гупчагини чархлаш, дўппи, белбоғ тикиш, қалайдан ҳалқа ясаш каби машғулотларга уқувлари баланд бўлган. Шу билан бир қаторда, заргарлик, паранжи учун отнинг қилидан чачвон тайёрлаш ҳам этник гуруҳ вакиллари фаолиятининг бир қисмини ташкил этган. Лўлиларнинг мусиқа, рақс, ҳайвонларни ўргатувчиликка рағбатлари кучли бўлиб, бозорлар, сайллар, жамоат жойларида турли халқ томошаларини кўрсатиб, шуҳрат қозонганлар. Aёлларнинг кўпчилиги эса, халқ табобати ва тиланчилик билан шуғулланиш орқали оила иқтисодига сезиларли ҳисса қўшганлар. Бундан ташқари, лўли этник гуруҳларидан бири – мазанглар ўтроқ ҳаёт кечириб, бошқа уруғларидан фарқли равишда асосан деҳқончилик қилиб, аёллари турли пардоз буюмлари савдоси билан машғул бўлишган…» Бу маълумотлар билан танишиб ҳамда юқоридаги қизнинг гапини эшитиб, лўлилар қадимдан фақатгина тиланчи бўлган деган фикримдан батамом қайтдим.

Интернет маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистонда истиқомат қилаётган лўлиларнинг турмуш тарзи ўтмишдагидан анча фарқ қилиб, ижтимоий ва маданий ривожланиш кўзга ташланади. Давлатимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган шароитлар дан лўлилар ҳам фойдаланишга ҳаракат қилдилар. Шу даврларда лўлиларнинг орасидан тадбиркорлик ёки кичик бизнес билан шуғулланувчи қатлам шаклланди. Таълим жараёнларига кенг кўламда қамраб олинди, улар орасидан маълумотли кадрлар етиша бошлади.

Демак уларнинг ҳам боқиманда ва дангасаларигина тиланчи бўлиб қоляпти. Биз эса ўзимизнинг «саховатимиз» билан уларнинг мана шу «касб»ини давом эттиришларига сабабчи бўляпмиз. Ўзимча фикр қиламан, балки ҳеч ким қўл узатмаса (садақа бермаса), юришлари бе самар бўлаётган болалар ҳам бир куни мактабга боришни истаб қолар. Балки оммавий ахборот воситалари орқали ўз ишини йўлга қўйган, ҳавас қилса арзигудек шароитда яшайдиган лўлиларни уларга ибрат қилиб кўрсатиш билан тўғри йўлга бошлаш мумкиндир. Aхир юқорида айтганимиздек зиёли, ишбилармон, тадбиркор лўлилар ҳам бор. Балки бу уларни яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, ижобий ҳаракатларга руҳлантирар. Aлбатта биз бунга катта умид қилардик.

Камолиддин РЎЗИМАТОВ,

ЎзЖОКУ ҳарбий журналистика йўналиши талабаси




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар