Аввалги йиллардаги каби бўлганидек 25 май куни минглаб ўқувчилар қадрдон мактаби, синфдошлари, устозлари билан хайрлашди.
Катта ҳаёт бўсағасида турган ўғил-қизларга кўпни кўрган, тажрибали, ҳаёт синовларида тобланган кишиларнинг маслаҳат-тавсиялари, йўл-йўриқлари айни муддао бўлади. «Дарё» битирувчилар учун ўз замонасининг зиёлиси бўлган кишиларнинг қимматли тавсияларини тақдим этади.
Битирувчи ўқувчиларга тилакларим: бугун ўқув йилини битирган ўқувчиларга нима тилак билдириш мумкин? Аввало, уларнинг барчаси соғ-у саломат бўлиб, ота-онасининг кўзини қувонтириб, миллатининг кўнглини тўлдириб юрадиган ўғил-қизлар бўлсин.
Энди ўрта мактабни битираётган ўспиринларга тилакларим: ўзини таниган, ўзгани ҳам тушунадиган, фақат тана истакларидан ҳам юксак тушунча лар борлиги ва чин одам ўша юксак тушунчаларга етишга интиладиган бўлиши лозимлигини ўйласалар. Бугунгача улар кимларнингдир ўғил-қизи саналган бўлсалар, бугундан бошлаб улар нафақат ота-оналари, балки ўзбек деб аталмиш миллатнинг, Ўзбекистон дея ном қозонган ватаннинг ташвиши, ору номусини елкага олишга маҳкум кишиларга айланганликларини ҳис этсалар.
Одам бир ум р дунёни забт этишга уриниб яшашга маҳкум. Дунё эса фақат билимлига бўй беради. Билимни эгаллаш, уни фақат нафсга эмас, балки эзгуликка хизмат қилдиришга уриниш ўз-ўзидан одамни юксалтиришини, унинг таъсир доирасини кенгайтиришини ҳисобга олишларини тилайман. Бахт, омад келмайди, уларга машаққатли меҳнат билан етиб борилади. Бу йўлда чидам тилайман. Бугунги битирувчиларнинг ўз имкониятини тўғри баҳолайдиган, мақсадни тўғри қўядиган, мақсадга элтадиган йўлнинг қисқа ва нотўғрисидан бош тортиб ҳалол йўл танлайдиган миллат болалари бўлишини тилайман. Ниятларинг ва йўлларинг оқ бўлсин! Ўзбекнинг номини улуғлайдиган ўғил-қизлар бўлиш насиб этсин! 16–18 ёшга қайтишни орзу қилишим хомхаёл, албатта. Агар мабодо қайтиб қолсам, шу ёшнинг завқини сурган, ўзимни энг муҳим юмушларга бағишлаган бўлардим. Бу ёшдагиларнинг қудрати чексиз. Уларда толиқиш, чарчаш бўлмайди. Бинобарин, ўйнаб-кулган ҳам, техникани, санъатни, илмни, тилни ўрганган ҳам бўлардим. Майда-чуйда етишмовчиликлардан баландроқ туриб, юксак марраларни орзулаган ва орзу йўлида ўзимни аямаган бўлардим. Ўзбек миллатига муносиб бўлиш, унинг донғини чиқариш учун астойдил курашган бўлардим. Айни вақтда яқинларимга меҳр кўрсатиш, уларга ёрдам беришни бир зум унутмаган бўлардим. Афсуски, умрнинг ҳам, тақдирнинг ҳам варианти бўлмайди. Ҳаёт бир марта яшалади, тақдир биргина бор кечирилади. Ўша бир марталик йўлдан уялмайдиган яхши ном қолдириб ўтишга интилавериш керак.
Қозоқбой ЙЎЛДОШЕВ, педагогика фанлари доктори, профессор
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил