Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«ТЕМИР ДАФТАР» ТЕМИРДАНМИ?

Айтилган гап қоғозда, оғизда қолиб кетаверса... Шунда давлат идораларига халқ ишонадими?

«ТЕМИР ДАФТАР» ТЕМИРДАНМИ?

Сарвиноз Жумабоева 2005 йил 28 апрелда Қўшкўпир туманидаги Ғозовот қишлоғида туғилган. Биринчи гуруҳ ногирони. Ётоқ касал. Бугун у 15 ёшида, кап-катта қиз, аммо, афсуски, юролмайди. Онаси Санамжон Маткаримовага кўра Сарвиноз гўдаклик чоғида эмланишдан кейин ногирон бўлиб қолгани айтилади.

Бу оила маҳаллада эл қатори яшаб келаётган хонадонлардан. Бирда емак, ичмак, яшамоққа пул топишса, бирда топмай, яшаш учун курашиб, мол-ҳол, товуқ боқиб, мўъжазгина томорқасини экиб, шундан чиққан ҳосилга қаноат қилиб келаётган оилалардан бири. Хўш, шундай қийналиб қолишган экан, маҳалла фуқаро лар йиғини, туман хотин-қизлар қўмитаси қаерга қараяпти, дерсиз? Ёрдам берилаётгандир, давлатимиз Сарвинозга ўхшаган ногиронларни бир чеккага ташлаб қўйгани йўқ, дерсиз?

Бе-е, қаёқда?! Йиғламаган болага кўкрак йўқ экан. Оиланинг дарду ҳасратларини ёз-ёз қилиб, зўрға бир ногиронлик аравачаси ундирдик холос. Оила «темир дафтар»га киролмаган. Чунки «темир дафтар» ҳақиқий темирдан-да. Унга киришнинг иложи йўқда. Ёз-ёз қилдик, ижтимоий тармоқларга чиқдик. Ҳайтовур, у ер-бу ердан хабарлар келди. «Биз билмасдик, бизга айтишмаган» деган гап-сўзлар бўлди. Хўп, энди билишди. Энди-чи, амалий ишга ўтиб ёрдам беришс а бўлади - ку. Ёрдам бўлмагандан кейин яна ёзишга чоғландик. Мутасаддилар «маҳаллабай, фуқаробай ишлаяпмиз, кўриб қўйинг, ишларимиз беш» деган гаплари қаерда қолди?! Биз ҳайрон...

Ўша ёз-ёзларимиздан кейин Сарвинознинг хонадонига Хоразм вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари И.Назаров келибди. Ҳақиқий холатни кўриб, ўрганиб, Сарвиноз Бобожоновага ногиронлик аравачаси бериб кетган. Ҳақиқий ҳолатни ўрганиб ёрдам қилишини ҳам айтган. Бу гаплар айтилганига мана қарийб олти ой бўлди. Дарвоқе, 2021 йилнинг 16 февралида И.Назаровдан хат келди (хат рақами 6-3/53 ижрочи Р.Отабоев).

Хатда «Томорқа ер участкасида иссиқхона ташкил қилиш учун субсидия ажратилишини сўраб қилган масалангиз бўйича Қўшкўпир туман бандликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда сизнинг томорқа ер майдонингиз ўрганилиб, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари асосида 2021 йил март ойида белгиланган смета асосида шартнома ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда ҳамда «Golden garden service» томорқа хизмати масъулияти чекланган жамияти томонидан қуриб бериши режалаштирилган» дейилади.

Оила аъзолари мазкур хат ташкилотчиларига мингдан минг раҳматлар айтишиб, чўнтакни каттасидан тикдириб, насиб этса, март ойида иссиқхона қуриб беришса, иш билан банд бўлардик, унинг устига иссиқхонадаги ҳосилдан бозорга чиқариб сотсак, рўзғорга беш-ўн сўм пул бўларди, деб ўйлашганди. Афсуски, март ўтди, апрель ўтди, мана, май ҳам тугади. Иссиқхонанинг ҳам даври ўтди. Тавба, деймиз, минг тавба. Айтилган гап қоғозда, оғизда қолиб кетаверса... Шунда давлат идораларига халқ ишонадими? Мана бунисига нима дейсиз?..

Кўриниб турган ногирон боласи бор оилага муносабат шу зайилда бўлса, нариёғини гапириб ҳам ўтирмай. Оилага ёрдам керак. Агарда давлат ҳисобидан иссиқхона қуриб беришганида, ишсиз ногирон боласига қараб ўтирган онаси Санамжон Маткаримова ҳам ишли бўлармиди... Ҳарна бўлса-да, рўзғорга мадад. Оилани «темир дафтар»га киритишганида ёрдам берилармиди, деймиз-да.

Оилага ёрдам бериш керак. Бунга ҳаммамиз масъулмиз. Мен индамасам, сиз индамасангиз, ким индайди? Давлатимиз томонидан ногиронларга катта ғамхўрлик кўрсатилаётгани бор гап. Ана шу ғамхўрликдан фойдаланишга Сарвинознинг ҳам ҳақи бор!

Болтабой МАТҚУРБОНОВ, журналист




Ўхшаш мақолалар

«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»

🕔17:40, 29.08.2025 ✔81

Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.

Батафсил
Абдурауф Фитрат: «Ичимлик сув ва ҳаво сифати – миллат саломатлигининг асоси»

Абдурауф Фитрат: «Ичимлик сув ва ҳаво сифати – миллат саломатлигининг асоси»

🕔09:02, 25.08.2025 ✔58

Абдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.

Батафсил
Кучли  Кенгаш,    ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким

Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким

🕔16:53, 14.08.2025 ✔76

Энди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар