Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«АЙНИБ » ҚОЛАЁТГАН АХБОРОТ

Бу қайси давлатда қандай тўхтaтилaди?

Бир манбада ўқигандим, худди тухум ва сутга ўхшаб, ахборотда ҳам айниш хусусияти бор. Фарқли жиҳати тухум билан сут туриб айниса, ахборот «юриб» айнийди. Бу дегани, ахборотнинг лойқаланиши ва онгни лойқалатишига инсон омили жуда катта роль ўйнайди.

ХХI асрда юзлашаётганимиз энг катта ва қийин масалалардан бири – ахборотнинг бузилаётгани, сохталаштирилаётганига, «бузилган ахборот» ёки замонавийчасига айтганда, «фейк» ахборотларга қарши курашишдир. Хўш, бу борада бугун дунё миқёсида қандай чоралар кўрилмоқда? «Wired» журналининг ҳамкор асосчиси Кевин Келли, «янгиликларни чиқаришдаги катта қийинчилик – бу ҳақиқатнинг янги шаклга киришидир», –дейди, – «бугун ҳақиқат ҳукуматдагилар томонидан нутқ қилинаётгани йўқ, балки ўзимизнинг тенгдош, замондошлар томонидан тармоқлаштирилмоқда. Ҳар бир ахборот ёки фактга зид факт бор ва барча қарши фактлар кўпчиликни чалғитадиган даражада бир-бирига ўхшаш». Ҳақиқатда, бугун ҳар бир жамиятда энг кўп кураш сохта ахборотларни аниқлаш ва улардан ҳимояланиш билан кечмоқда. Негаки, бугун жамиятлараро «фикр оғуси» айнан ахборот орқали тарқатилишига деярли ҳар куни гувоҳ бўлиб турибмиз.

Ҳозирда ҳатто баъзи мамлакатлар сохта ахборотлар билан курашиш учун қонун доирасида муайян чекловлар жорий қилишга ҳам мажбур бўлмоқда. Танқидчилар эса бу каби қонун лойиҳалари ОAВ ва эркин фикр билдириш тамойилини хавф остига қўйиш дея огоҳлантирмоқда. Сингапурда чоп этиладиган инглиз тилидаги «The Straits  Times» кунлик газетасининг 2018 йил 13 июлда чоп этган мақоласида айнан хориж мамлакатларида сохта хабарлар тарқалишининг олдини олиш бўйича қонун доирасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилгани тўғрисида рўйхат тақдим этилган. Рўйхатдан жой олган мамлакатлардан бири – Германияда парламент 2017 йилда сохта хабарлар, террористик ҳаракатларга оид, болалар порнографияси, шахсга адоват каби бир қатор мавзуларнинг ижтимоий тармоқларда чиқарилишига қарши қонунни қабул қилган. Ушбу қонунга кўра, фейсбук ва твиттер каби ижтимоий тармоқ платформалари мабодо шунақа мазмундаги хабар ёки муҳокамаларни тармоқ саҳифаларидан бекор қилмаса, 50 млн. евродан ошиқ жарима билан жазоланиши мумкин. Шунингдек, тармоқ раҳбариятининг ҳар бири 5 млн. евродан жаримага тортилиши ҳам назарда тутилган.

Францияда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган иккита қонун қораламаси сайлов даврида «ахборот манипуляцияси»га қарши туришни мақсад қилган француз парламентида муҳокама остида турибди. Ушбу давлат қонунчилиги номзодга ёки сиёсий партияга миллий сайловлардан уч ой олдин нотўғри деб топилган маълумотни нашр этишни дарҳол тўхтатиш учун судга мурожаат қилиш имконини беради. Гарчи бу лойиҳа Франция президенти томонидан қўллаб-қувватланишига қарамай, мухолифат парламентлари томонидан сўз эркинлиги ва «фикрлаш полицияси»ни яратишга қаратилган ҳужум сифатида танқид қилинди.

Бразилия парламентида «сохта янгиликлар» билан боғлиқ камида 14 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилиш арафасида. Қонун лойиҳаларидан бири аллақачон юқори палатага бориб, интернетда «соғлиқни сақлаш, хавфсизлик, миллий иқтисодиёт, сайлов жараёни ёки бошқа барча манфаатдор шахслар билан боғлиқ» нотўғри маълумотни тарқатиш учун уч йилгача қамоқ жазосини назарда тутган. Яна бир жиҳат, Бразилиянинг 35 та сиёсий партияларидан ўнтаси июнь ойида «нотўғри маълумотни тарқатиш»га қарши курашиш учун сайлов органи билан шартнома имзолади.

Малайзия парламенти 2018 йил апрель ойида тарғибот ишларини олиб борганлик учун жазо чораси ёхуд сохта хабарларни тарқатганликка нисбатан олти йилдан ошиқ қамоқ жазоси ҳамда каттагина жаримага тортилиш акс этган қонунни қабул қилган. Бироқ ушбу қонун сиёсий мухолифат ва инсон ҳуқуқлари гуруҳлари томонидан тобора авторитар ҳукуматнинг танқидларга сукут қилишга уриниши сифатида баҳоланди. Мухолифат май ойида бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонди ва танқидчилар орасида бўлган янги Бош вазир Маҳатҳир Моҳамад қонунни қайта кўриб чиқишни, аммо бекор қилинмаслигини айтиб ўтган. Намойишлардан сўнг эса Маҳатҳир парламент июль ойида қайта учрашганда қонунни бекор қилишни айтди.

Албатта бу чораларнинг барчаси «сохта ахборотлар» тарқалишининг олдини олиши бот-бот айтилаётган бўлса-да, бу чекловлардан матбуотни цензура қилиш учун фойдаланилмаслигига кафолат йўқ. Шунинг учун ҳам танқидчилар бу матбуот эркинлигини бўғиб қўйиши ва ҳукуматга журналистларнинг ўзлари ёқтирмаган маълумотларни нашр этишни тақиқлашига ёрдам бериши мумкинлигини таъкидламоқда.

Ҳа, интернет ҳаётимизга қанчалик енгиллик ва яқинлик олиб киргани сайин, секин-аста ўзининг домига ҳам тортиб бормоқда. Дастлаб, сизга янги ҳаётни таклиф қилиб, сизнинг қарашларингизни қўллаб-қувватловчи сифатида кўринади. Фикрларингизга ҳамоҳанг фикрли инсонларни яқинлаштиришга хизмат қилади. Сўнгра ана шу фикрларингизни бошқаларга чуқурроқ ўтказишингиз ва кучлироқ таъсир эттира олишингиз учун ўзингизни ҳақиқий «яратувчи»га айланишингиз таклифини беради. Ҳаммаси шундан бошланади-қўяди! Бир кунда дунё саҳнасида ҳам ҚAҲРAМОН, ҳам ҚУРБОН ролида ўйнаётганингизни пайқамай қоласиз. Ҳақиқий актёрлардек, ролга киришиб кетганингиз туфайли фойда ва зарарлар билан ҳисоблашмай қўясиз. Тарқатаётган хабарларингиз қанчалик тўғри ёки ёлғон экани сиз учун муҳим эмас! Муҳими аудиториянгиз ҳажми қисқармаслиги ва уни тутиб туриш. Ва айнан мана шу сизнинг мағлубиятингиз эканини англаганингизда, сизнинг поездингиз аллақачон кетиб бўлади. Aнглайсизки, бугун ҳеч ким сизни қурол билан жангда мағлуб этмади. Бугун сизни мағлуб этган куч – бу ЎЗИНГИЗ! Ҳа, айнан ўзингиз.

Машҳура КAРИМОВA, ЎзЖОКУ 1-курс магистранти




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар