Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Экологик маданият энг кичик ва майда нарсаларга бефарқ бўлмасликдан бошланади»

Экологик маданият — атроф муҳит тўғрисида чуқур билимга, табиатни асраш туйғусига эга бўлиш, ўсимликлар ҳамда ҳайвонларга нисбатан ғамхўрлик кўрсатиш, табиат неъматларидан оқилона фойдаланиш, уларни авайлашдаги амалий фаолиятнинг юксак кўрсаткичидир.

«Экологик маданият  энг кичик ва майда нарсаларга  бефарқ бўлмасликдан  бошланади»

Жасурбек АБДУМАННОПОВ,

Ўзбекистон  Экологик партияси Андижон туман Кенгаши раиси:
Истеъмолдан ортиқча сувнинг жўмрак­лардан оқишига йўл қўймаслик, сув ҳавзаларини ифлослантирмаслик, чиқиндиларни дуч келган жойга ташламаслик, тураржойларни озода сақлаш, ўсимлик ва ҳайвонларга ғамхўрлик қилиш, қушларни парваришлаш каби ҳаракатларни амалга ошириш экологик маданиятнинг энг оддий кўринишларидир.

Бу муаммоларнинг бошланиши биз эъти­бор қаратмайдиган майда муаммолардан келиб чиқадиган экологик фожиадир.

Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат маълум бир қонунлар орқали бошқарилади. Уларга риоя қилмаслик эртами-кечми, албатта экологик ҳалокатга олиб келади. Бу муаммо ўзининг инсониятга келтираётган ва келтириши мумкин бўлган фожиали оқибатлари жиҳатидан ядро уруши ҳалокатидан кейин иккинчи ўринда туради.

Инсон табиатнинг бир бўлаги ва у билан муносабат орқали экологик маданият шакллана боради. Табиатни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солишда уни бошқариш учун табиат қонунлари кашф қилиб келинган. Аммо инсон ўзининг табиатга таъсири орқали ундаги мувозанатни бузди ва табиат ҳодисаларининг даврий кетма-кетлигини издан чиқарди.

Азалдан халқимиз теварак-атрофни озода сақлашнинг пайида бўлган. Аждодларимиз бизга: «Чиқиндини ариққа супурма, сувга тупурма, ҳовли ва кўчаларга ахлат ташлама!», деб та­йинлаган. Аммо кейинги йилларда бизнинг табиатга бўлган муносабатимиз бироз бепарволик билан алмашгандай.

Илгарилари ариқ ва булоқларнинг сувидан ҳеч ҳадиксиз ичардик. Иссиқ нонларни оқар сувга оқизоқ қилиб ердик. Ҳозир-чи, ким маҳалла ва гузарлар оралаб оқиб ўтадиган ариқдан сув ича олади?

Баъзилар ҳеч тортинмай ариққа супириндини ташлайди, кир ювилса, мағзавасини оқизади. Уйлардан узоқлашмасдан исталган жойларга ташлаб кетилган чиқиндилар кайфиятингизни тушириб юборади. Ҳатто улар орасида нон бўлаклари ҳам бор.

Яшаётган маҳаллаларимиз, ҳудудимиз тоза бўлиши, аввало, ўзимизга боғлиқ. Фақат ҳовли ва уйларимиз эмас, қиш­лоқ, шаҳарлар ҳам ўзимизники. Унинг озодалигига ҳар биримиз жавобгармиз, масъулмиз.




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔59

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔297

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔577

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар