Жорий йил мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилади. Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 23 июлдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш куни 2021 йил 24 октябрь, сайлов кампанияси бошланиш санаси 23 июль деб белгиланди.
Ушбу сайлов Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчилигимиз нормаларига мувофиқ очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилади. Шу муносабат билан 24 июль куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Экологик партияси Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари ҳамда фаоллар иштирок этди.
Йиғилишни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов очиб берди.
Ўзбекистон Экологик партияси Ижроия қўмитаси йиғилишида партиянинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир чора-тадбирлар режаси тасдиқланди, шунингдек, партиянинг сайловолди штабини тузиш ҳамда партиянинг ваколатли вакилини белгилаш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Экологик партиянинг иштирокини таъминлаш билан боғлиқ қатор масалаларни кўриб чиқиш мақсадида Экологик партия Марказий Кенгаши Пленумини жорий йил август ойининг биринчи декадасида ўтказиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Йиғилишда Экологик партиянинг фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий Кенгаши матбуот хизмати
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔115
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔113
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔108
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил