Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Минтақада иқлим ўзгариши жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин

Инсон табиат қонунларига эмас, аксинча, ўз манфаатларига асосланиб фаолият кўрсатиши оқибатида табиатдаги мувозанатнинг сезиларли даражада бузилгани, дунёнинг турли минтақаларида сув тошқинлари, зилзилалар, ўрмон ёнғинлари каби талафотларнинг рўй бераётгани ҳеч кимга сир эмас.

Минтақада  иқлим ўзгариши жиддий муаммоларни  келтириб чиқариши мумкин

Бир сўз билан айтганда, инсон табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатиб, табиатдан «акс таъсир»га дуч келмоқда. Сўнгги эллик йилда сайёрамиз аҳолиси деярли уч маротаба ўсган, транспорт воситалари сони, электр энергиядан, нефть ва газдан фойдаланиш, ёғоч истеъмоли, қоғозга бўлган талаб бир неча баробар ошди. Бу ўз навбатида табиий захиралардан фойдаланишнинг кескин ортиши, инсониятнинг табиат қонуниятларига бўйсунмасдан унга таъсир кўрсатиши оқибатида экологик муаммоларнинг долзарблиги янада ошиб бормоқда. Хусусан, иқлим ўзгаришлари ҳам айнан одамзоднинг табиатга таъсири натижасидир.
Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотига кўра, бугунги кунгача глобал ҳарорат 1880 йилдаги даражадан бир даражага ортган. Мамлакатимизда худди шу давр учун ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 1,6 даражага кўтарилган. 
Иқлим ўзгариши натижасида юз бераётган табиий офатлар бутун инсониятни ўйлантираётган энг долзарб муаммолар сирасига кириб, иқлим ўзгариши инсонлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатмоқда ва шу боис жаҳон ҳамжамияти томонидан энг глобал таҳдидлардан бири, деб тан олинган.
Иқлим ўзгариши — глобал исиш даражаси дунёдаги саноат заводлари, транспорт, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларнинг атмосферага чиқараётган газ чиқиндиларига боғлиқдир. 
Юртимизда ҳам табиатни асраб­-авайлаш, иқлимни яхшилаш борасида йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Алоҳида махсус дастур ва лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этиляпти. Жумладан, Орол денгизининг қуриган тубидан ўрмонзорлар барпо этилаётгани бу ердаги экологик вазиятни ўнглаш, зарарли ва заҳарли воситалардан эҳтиёткорлик билан меъёрида фойдаланиш йўлга қўйилди. Мелиорация ва суғориш, шўр ювиш ва ерларни қуритиш, сунъий ёмғирлатиш тизимлари, тозалаш иншоотлари ишлари тартибга солинди. Шунингдек, Орол денгизи тубидаги суви қуриган майдонларда «Яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси «Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши Ўзбекистон учун қатор имкониятларни тақдим этди. Энергия самарадорлиги ва энергия тежаш бўйича давлат дастурларини амалга оширишда иқлимий молиялаштириш ресурслари (асосан, грантлар)ни жалб қилиш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, ер-сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш, салбий экологик оқибатлар (Орол фожиаси, чўлланиш, қурғоқчилик)га қарши курашиш кабилар шулар жумласидандир.
Энг асосийси, Париж битими иқлим ўзгариши, 2020 йилдан атмосферада иссиқлик газлари миқдорини камайтириш юзасидан чора-тадбирларни тартибга солиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг дастлабки Конвенцияси доирасида қабул қилинган ҳужжат ҳисобланади. Мазкур битим 2015 йил 12 декабрда Парижда бўлиб ўтган Иқлим бў­йича конференция чоғида Киото протоколининг ривожи сифатида қабул қилинган. Битимдан кўзланган мақсад БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича дастлабки Конвенцияси «ҳаётга татбиқ  этилишини фаоллаштириш», хусусан, ҳароратнинг глобал ўсишини Цельсий шкаласи бўйича ўртача 2 даражадан паст ҳолатда ушлаб туриш ва ҳарорат ўсиши Цельсий шкаласи бўйича 1,5 даражада чекланиши учун саъй-ҳаракатларни ишга солиш билан изоҳланади.
Марказий Осиё минтақаси бўйича иқлим ўзгариши муаммосига эътибор берадиган бўлсак, минтақа тоғларидаги музликлар шиддат билан эриб бормоқда. Маълумки, ичимлик сувнинг 80 фоизи Помир ва Тянь-Шан музликларидан келади. Бу музликларнинг глобал ҳаво исиши туфайли ҳаддан зиёд эриб бораётгани, яқин келажакда ичимлик сув тақчиллигига сабаб бўлиши мумкин.
Иқлим исиши Марказий Осиё каби денгиздан узоқ, сув захиралари кам, саҳролашиш кучли минтақада ҳам ҳалокатли кечиши мумкин. Тожикистон ҳамда Қирғизистон вакиллари баъзи музликлар 20-30 фоиз эриганини айтишмоқда, бу эса жиддий экологик муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Мутахассисларнинг фикрича, иқлимдаги ўзгаришлар дунёнинг барча океан ва қитъаларидаги табиий тизимларда сезиларли ўзгариш­ларга сабаб бўлаётир. Келгуси ўн йилликдан бошлаб фасллар билан боғлиқ ноодатий жараёнлар бошланиши мумкин. Масалан, жуда қаттиқ совуқ ҳукм сурадиган қиш ўрнини бирданига жазирама ёз эгаллаши ҳеч гап эмас. Ҳатто, бир кеча-кундуз оралиғида иссиқ ва совуқ ҳароратнинг алмашинуви тез-тез рўй бериши ҳам мумкин.

Малика ҲАЙДАРОВА,
Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔41

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔83

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

🕔11:01, 24.03.2026 ✔98

Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 41    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 83    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 98    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 210    🕔 14:46, 12.03.2026
  • Маҳалла бўйича қонунни  янгилаш вақти келди,  бугунги кун  талаби шундай

    Маҳалла бўйича қонунни янгилаш вақти келди, бугунги кун талаби шундай

    Янги таҳрирдаги Конституциянинг 40-моддасида фуқароларнинг мурожаатларини кўрувчи субъектлар қаторига «фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари» ҳам қўшилиши фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда Кенгаш ва маҳалла алоқасини янгича, самарали ташкил қилишни кучайтирди. Бу янги тизимнинг асосий хусусияти фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда ҳам кўринмоқда.

    ✔ 275    🕔 15:46, 06.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар