Уюшма фаолиятини ташкил этиш, малакали мутахассисларни жалб қилиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 20 миллиард сўм ажратилмоқда.
Бу ҳақда давлат раҳбарининг тегишли қарори қабул қилинган. Ҳужжатга кўра, Андижон вилоятининг Андижон, Избоскан ва Олтинкўл туманлари, Наманган вилоятининг Наманган ва Давлатобод туманлари, Жиззах вилоятининг Зомин ва Ғаллаорол туманлари гулчиликка ихтисослаштирилади.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ОТМларда Гулчилик магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Шунингдек, гул экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг гул кўчатлари, уруғлари, пиёзлари ва пайвандтаглари импорти учун сарфлаган транспорт харажатларининг 50 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади.
2023 йил 1 январга қадар республика ҳудудига олиб кирилаётган туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя ҳамда бошқа тирик ўсимликлар, қаламчалар ва пархишига нисбатан божхона божининг «ноль» ставкаси белгиланмоқда.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔39
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔38
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔95
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил