Жараён      Бош саҳифа

Ичимлик сув таъминотига оид янги қонун

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланиб, маромига етказилмоқда, дея хабар бермоқда парламент қуйи палатасининг Ахборот хизмати.

Ичимлик сув  таъминотига оид янги  қонун

Ҳозирги кунда юртимизда аҳолининг 65 фоизи марказлашган ичимлик сув, 17 фоизи оқова сув хизматлари билан таъминланган. 9 минг 408 та сув таъминоти ва 58 та канализация иншооти 72 минг км. ичимлик сув ҳамда 8,6 минг км. оқова сув тармоқлари орқали хизматлар кўрсатилиб келинмокда.
– Мазкур қонун лойиҳаси билан мамлакатимизда ушбу соҳани ривож­лантириш, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, амалдаги айрим эскирган меъёрлар ўрнига янги нормалар киритилиб, қонуности ҳужжатларидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева. – Хусусан, ичимлик сувни биринчи навбатда жисмоний шахслар, озиқ-овқат ҳамда тиббиёт саноатига етказиб беришни таъминлаш, ҳар ойда камида бир маротаба кўрсатилаётган хизматлар миқдорини аниқлаш, ҳисоблагичлар ҳолатини ўрганиш каби меъёрлар ўз аксини топмоқда.
Лойиҳада истеъмолчиларни гуруҳга ажратиш, уларни қувурларга улаш, ичимлик ва оқова сув чиқариш тарифларини ўзгартириш бўйича таклифларни келгусида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.
Қайд этиш жоиз, қонун лойиҳасида ичимлик сув ва канализация соҳасига масъул бўлган давлат идораларининг ваколатлари аниқ белгиланмоқда. Хусусан, ҳар ойда камида бир маротаба кўрсатилаётган хизматлар миқдорини аниқлаш ва ҳисоблагичлар ҳолатини ўрганиш, режали тўхталиш ёки тизимдаги узилишларни бартараф этиш давомийлиги 12 соатдан ошган тақдирда аҳолини махсус машиналарда ичимлик сув билан таъминлаш, 1 кун мобайнида тармоқларда бузилишлар, тўхталиш муддатлари ва чекланишлар сабаблари ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилиш ҳамда тарифлар ва устама ҳақларининг нархи ўзгариши ҳақида 15 кун олдин истеъмолчиларни хабардор қилиш сув таъминоти ташкилотларининг мажбурияти қилиб белгиланмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔39

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔38

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔95

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 39    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 38    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 95    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 208    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар