Самарқанд Ўзбекистонда биринчи бўлиб Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилди.
Рўйи заминнинг сайқали ҳисобланган мазкур шаҳар Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг «Яшил шаҳарлар» дастурига қўшилган ҳолда қиймати 3 миллиард евро бўлган барқарор ривожланишни режалаштириши керак бўлган Ўзбекистоннинг биринчи шаҳрига айланди.
Ушбу қадам Ўзбекистоннинг 2050 йилгача углерод нейтраллигини таъминлашга ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Самарқанд дастурнинг 48-иштирокчисига айлангани ЕТТБ биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк ташрифи чоғида имзоланган ўзаро англашув меморандуми билан тасдиқланди.
Барқарор ривожланиш дастурига қўшилиш орқали шаҳарлар ЕТТБ молиявий кўмаги билан пилот лойиҳани амалга оширмоқда. Жумладан, эндиликда мазкур дастур доирасида Самарқандда электр автобусларга сармоя киритилиши, шунингдек, шаҳарни кўкаламзорлаштириш бўйича ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилиши кўзда тутилмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, 2016 йилда бошланган «Яшил шаҳар»лар лойиҳаси ҳар бир аъзо шаҳарга кам углеродли ва яшашга яроқли келажакка йўналтирилган чора-тадбирларнинг ўзига хос комбинацияси орқали ечимларни атроф-муҳит эҳтиёжларига мослаштиришда ёрдам беради.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Қозоғистонда «Яшил шаҳарлар» дастурига Алмати, Чимкент, Ўскемен ва Семей шаҳарлари қўшилган.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔39
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔38
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔95
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил