Табиат      Бош саҳифа

«Қизил китоб»га киритилган ўсимлик ва ҳайвонлар хавф остида қолмоқда

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар биологик, ландшафт ранг-баранглигини таъминлаш ва экологик мувозанатни сақлаб туриш учун мўлжалланган яхлит экологик тизимни ташкил этади. Давлат табиат ёдгорликлари – бу ноёб табиий мажмуалар бўлиб, биосферанинг биологик ва ландшафт хилма-хиллигини асрашнинг асосидир. Шунинг­дек, улар тарихий ва маданий меросни сақлайди, миллатнинг маънавий соғлом бўлишига кўмаклашади, ватанпарварлик ҳиссини ва миллий ифтихор туйғусини уйғотади.

«Қизил китоб»га киритилган ўсимлик ва ҳайвонлар хавф остида қолмоқда

Ноёб, ўрнини тўлдириб бўлмайдиган, экологик, илмий, маданий ва эстетик жиҳатдан қимматли табиий объектлари бор му­ҳофаза этиладиган табиий ҳу­дуд­лар, табиат ёдгорликларини ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Наманган вилояти партия ташкилоти томонидан Наманган вилояти Мингбулоқ туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ҳозирги кунда Наманган вилоя­ти Мингбулоқ тумани ҳудудида минг гектарлик табиий ёдгорлик сифатида эътироф этиладиган қум барханлари мавжуд бўлиб, мазкур қум барханларида ёввойи ҳолда яшовчи ҳайвонлардан «Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби»га киритилган ноёб ҳисобланган кулранг тусли бўз эчкемар, чўл кирписи, агама, думалоқ бошли калтакесаклар, қум илони, калтакесакларнинг бир нечта ноёб турлари, ёввойи қуён, қирғовул, тулки каби бир нечта ёввойи ҳайвонот олами ҳамда эндемик ҳисобланган ўзининг ўсимлик дунёси объектлари: юлғун, саксовул, тўронғил, қандим, черкез ва бошқа турдаги буталар, ноёб ўсимлик турларига бойлиги билан ажралиб туради.
Мазкур ҳудуддаги қум барханлари Наманган вилояти Мингбулоқ тумани «Истиқбол» ММТП ҳудудида 789 гектар, «Фарғона» ММТП ҳудудида 211 гектар, жами 1000 гектарли қум барханлари табиий ёдгорлик сифатида эътироф этилган.
Мазкур қум барханлари Минг­булоқ туман ҳокимлигининг 2017 йил 26 сентябрдаги «Ўзбекистон овчи ва балиқчилик спорт бирлашмаси Наманган вилояти бўлимига ер майдони ажратиб бериш тўғрисида»ги 1428-сонли қарорига асосан, Наманган вилояти овчилик ва балиқчилик спорт бирлашмасига ажратиб берилган. Мингбулоқ тумани «Истиқбол» ММТП ҳудудидан жами бўлиб, 137,96 гектар, шундан 130,94 гектар иҳота дарахтзорлари, 0,42 гектар дала йўллари ўрни, 6,6 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерларда эчкемар, кўрма илон, агама думалоқ бошли калтакесак ҳамда чўл кирписи, шунингдек ўсимлик дунёсидан юлғун, саксовул, тўронғил, қумларни учишдан сақловчи барча ўсимликлар аҳоли томонидан кесиб кетилишининг олдини олиш, табиат дурдоналарини асраб-авайлаш ва кўпайтириш мақсадида қўриқхона ташкил қилиш кўзда тутилган.
Афсуски бугунги кунда қумли жойларнинг аксарияти доимий фойдаланишдаги ерларга қўшиб олиниши оқибатида кундан-кунга қисқармоқда. Ўтган йиллар давомида мазкур ҳудудда балиқчиликни ривожлантириш қўллаб-қувватланиши оқибатида қумли ҳудуднинг аксарият қисми балиқ хўжаликларига берилган. Ҳозирда далалар орасида сақланиб қолинган ва бир-биридан узилган қум барханлари бузилган популяция алоқаларини ўзида акс эттиради. Бундан ташқари далаларнинг суғорилиши ва кўплаб балиқ хўжаликларининг барпо этилиши ҳам гидрологик режим бузилишига олиб келиб, шўрхок майдонларнинг пайдо бўлиши ва қумликларнинг йўқолишига сабаб бўлмоқда. Бу эса табиат ёдгорлигига жиддий зарар етказиб, унинг ҳудудида яшовчи ноёб ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг қисман йўқолишига олиб келади.
Қолаверса, Наманган вилоятида Мингбулоқ табиий ёдгорлигидан ташқари бирорта ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза этадиган катта ҳудудга эга қўриқхона ёки унинг муқобили мавжуд эмас. 
Бу ерда нафақат жонли табиат ранг-баранглигини ва генетик фондни, экологик тизимлар, ландшафтлар ва ноёб табиий объектларнинг хилма-хиллигини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш ҳам асосий масалалардан биридир.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси Наманган вилояти партия ташкилоти ўзининг аниқ позициясига эга. Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ҳудудини минг гектарлик табиий ёдгорлик сифатида сақлаб қолиш ва бу орқали ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш мақсадида ушбу ҳудуддаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилиш бўйича барча зарурий чора-тадбирлар кўрилиши ҳамда мунтазам равишда назоратга олиниши шарт. Кенг жамоатчилик, партиядан сайланган депутатлар корпуси ушбу масалага доимий равишда эътибор қаратади.
Қум барханларида яшовчи, «Қизил китоб»га киритилган ноёб ҳисобланган кулранг тусли бўз эчкемар, чўл кирписи, агама, думалоқ бошли калтакесаклар, қум илони, калтакесакларнинг бир нечта ноёб турлари, ёввойи қуён, қирғовул, тулки ва бошқа турдаги ҳайвонлар, шунингдек, ноёб турдаги ўсимликлар ҳамда юлғун, саксовул, тўронғил, қандим, черкез ва бошқа турдаги буталар, ўсимликларни сақлаб қолишга алоҳида аҳамият қаратилиши зарур.
Мазкур ҳудуднинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган ёки кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай фаолият турини чеклаш ёки тақиқлаш ўринли бўлади. Ушбу табиий объектни давлат табиат ёдгорлиги деб қайта эълон қилиш мақсадга мувофиқдир. Мингбулоқ тумани ҳудудидаги табиий ёдгорликка айни вақтда эътибор қаратилмаса, Наманган вилоятидаги бебаҳо, камёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб турлари жон сақлаб турган табиат ёдгорлигидан айрилиб қолишимизга тўғри келади. Кейин афсусланмаслик учун ҳозирдан муҳофаза қилинишга муҳтож ҳар қандай табиий ҳудуд йўқ бўлиб кетишининг олдини олиб, заминимиздаги табиат бизга инъом этган ёдгорликларни сақлаб қолиш учун асосий эътиборни қаратиш зарур.

Нодира РЕЖАБОВА,
Ўзбекистон Экологик партияси 
Наманган вилоят кенгаши
мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔18

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔18

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔79

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 18    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 18    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 79    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 115    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар