Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Фарзандларимиз жазирамада имтиҳон топширяпти, салқин боғлар эса абгор аҳволда

Маълумки, икки йилдан буён пандемия туфайли олий таълим муассасаларига кириш им­тиҳонлари очиқ майдонларда, стадионларда ўтказилмоқда.

Фарзандларимиз  жазирамада имтиҳон топширяпти, салқин боғлар эса  абгор аҳволда

Шу кунларда 2021-2022 ўқув йили учун 130 дан ортиқ ОТМларга кириш имтиҳонлари асосан марказий стадионлар, олимпия захиралари коллежлари майдонларида бўлиб ўтяпти. Давлат тест маркази маълумотларига кўра, бу йилги кириш имтиҳонлари учун 1 миллион 237 минг 904 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.
Ёзнинг иссиқ шароитида эса фақатгина пойтахтда тест синовлари яшил ҳудудлар, яъни Ботаника ҳамда «Ғалаба» боғларида ўтказилмоқда. Бошқа бирор ҳудудда имтиҳонлар соя-салқин истироҳат боғлари ёки хиёбонларда ташкил этилгани йўқ.
Албатта, жазирама шароитда стадионда имтиҳон топширишнинг соғлиқ учун салбий томонлари мавжудлигини инкор қилиб бўлмайди. Узоқ вақт қуёш тиғида ўтириш турли салбий ҳолатларни келтириб чиқаради, ҳатто ҳушдан кетиш ёки нафас қисиши кузатилиши мумкин. Салқин хиёбонларда имтиҳон топшириш эса саломатликка салбий таъсир кўрсатмайди, қолаверса, ортиқча шовқинлардан холи бўлгани учун қулайлик туғдиради.
Тадқиқотларга кўра, катта ёш­даги дарахт йилига ўрта ҳисобда 150 килограмм карбонод ангидрид ютади, дарахтлар ша­ҳар шароитида атмосфера ҳавоси даражасини 2-8 градусга пасайтириши мумкин. Бинолар яқинида экилган дарахтлар эса кондиционерлардан фойдаланишни 30 фоизга камайтиради.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади. 

Жазирама иссиқ кунларда, ҳаво ҳарорати 43-44 даражагача чиқаётган бир пайтда тест синовларининг ўтказилиши учун нега истироҳат боғлари танланмади? Ҳудудлардаги 70 дан ортиқ олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари нега қуёш тиғида ўтказилмоқда?

Ваҳоланки, Жиззах шаҳридаги «Ўрда» экологик боғи, Самарқанддаги «Университет хиёбони», Намангандаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Навоийдаги Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғлари ҳам имтиҳонлар ўтказиш учун айни шу кунларда қўл келиши мумкин-ку.
Бугун пойтахтдаги бир қатор истироҳат боғлари фаолияти ре­конструкция ва бошқа сабабларга кўра тўхтатилган. Ғафур Ғулом, Мирзо Улуғбек, «Дўстлик» номидаги маданият ва истироҳат боғлари шулар жумласидандир. Доимий яшиллиги ва яратилган қулайликлари туфайли нафақат пойтахт, балки бутун мамлакатимиз аҳли эътироф этадиган ушбу боғларда ҳам тест синовлари ўтказилиши мумкин эди.
Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек, Термиздаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги боғларнинг айни пайтдаги ҳолати киши таъбини хира қилишдан нарига ўтмайди. Бу боғлар кўз ўнгимизда ўз тароватини йўқотиб, чиқиндилар билан тўлиб бормоқда. Абитуриентлар эса очиқ майдонларда имтиҳон топширишда давом этяпти.
Сирасини айтганда, шаҳарларимиздаги хиёбонларнинг кўпчилиги эътибордан четда қолиб кетган. Уларнинг кейинги тақдири борасида аниқ маълумотни учратиш мушкул. Умид қиламизки, мутасаддилар мазкур муаммоларга эътибор қаратиб, уларни бартараф этиш, хиёбонларни ҳақиқий яшил ҳудудларга ва аҳолимизнинг севимли масканларига айлантириш бўйича амалий қадамларни қўйишади.
Шу кунларда бўлиб ўтаётган тест имтиҳонлари каби оммавий тадбирлар ҳам пандемия шароитида мазкур хиёбонларда ўтказилиши айни муддао бўларди. Зеро, мамлакатнинг келажаги айнан бугун имтиҳон топшираётган ёшлар қўлида эканлигини унутмаслигимиз лозим.

Камол ЖУМАНИЁЗОВ,
Ўзбекистон Экологик 
партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔109

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔220

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔316

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 109    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 220    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 316    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 437    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 624    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар