Давр нафаси      Бош саҳифа

«Яшил кун тартиби» Марказий Осиё давлатлари учун барқарор тараққиёт йўлидир

Жорий йил 5-6 август кунлари Туркманистоннинг «Aваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида жуда ҳам муҳим бир таклиф илгари сурилди. Бу ҳам бўлса Президент Шавкат Мирзиёев томонидан айтилган Марказий Осиё давлатлари учун «Яшил энергетика» минтақавий дастурини ишлаб чиқиш таклифидир. Бу Марказий Осиё давлатлари ривожланишининг яқин ўн йилликларига бевосита таъсир кўрсатувчи улкан аҳамиятга эга ташаббус бўлди.

«Яшил кун тартиби» Марказий Осиё  давлатлари учун барқарор тараққиёт йўлидир

Минтақа давлатларида глобал иқлим ўзгариши туфайли юзага келган салбий оқибатлар ва мамлакатларнинг ушбу муаммони оқилона бартараф этишдан манфаатдорлигини инобатга олсак, бу каби кенг кўламли ҳужжатнинг қабул қилиниши томонлар учун ўта муҳим ва долзарб вазифа ҳисобланади.
Айни пайтда, Париж битими (2015 йил) бўйича мажбуриятлар доирасида, ҳар бир давлат иқлим ўзгаришига мослашишга доир миллий дастурларини амалга оширмоқда. Бироқ, шу кунга қадар Марказий Осиё мамлакатларида трансчегаравий дарёлар оқимининг пасайи­ши билан боғлиқ қурғоқчиликнинг юзага келиши, иссиқхона газларининг ортиши, ҳавонинг ифлосланиши, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, чўлланиш, сув тошқинлари, музликларнинг эриши ва шу каби қатор экологик минтақавий муаммоларни биргаликда ҳал қилишга қаратилган ягона, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар дастури мавжуд эмас. Шу сабабли, Марказий Осиё ва минтақа мамлакатларининг ҳар бири учун муҳим ва истиқболли фаолият йўналиш­ларидан бири сифатида, ушбу муаммоларни ҳал этишга кўмаклашувчи «яшил» технологияларни кенг жорий этиш ва «яшил» энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш ғоятда аҳамиятлидир.
Учрашув давомида, давлатимиз раҳбари бу борадаги қарашларини такрор ва такрор айтиб ўтди. Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йилнинг май ойида Сеулда бўлиб ўтган «Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030» (P4G) иккинчи халқаро саммитидаги нутқида ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган эди. Шу ўринда, мамлакатимиз раҳбари форум иштирокчиларини ушбу йўналишдаги вазифаларни биргаликда фаол давом эттиришга чақирди. Хусусан, Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилган БМТ Траст жамғармаси, Яшил ўсиш глобал институти (GGGI), P4G шериклик платформаси ва бошқа халқаро институтлар шулар жумласидандир.
Таъкидлаш жоизки, йилнинг биринчи ярим йиллигида, Марказий Осиёнинг барқарор ривож­ланишини таъминлашга қаратилган БМТ Бош Ассамблея­сининг «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюциясининг қабул қилиниши минтақа давлатлари эришган муҳим ютуқлардан бири бўлди. Мазкур ҳужжат Марказий Осиё давлатларининг ҳаммуаллифлиги асосида яратилди.
Бинобарин, иқтисодиётнинг «яшил» рельсларга ўтиши билан боғлиқ масалалар мавжуд тартибнинг энг муносиб муқобили ҳисобланади. Бунда, асосий чора-тадбирлар қайта тикланадиган энергия манбаларининг улушини самарали кенгайтириш ва анъанавий хом­ашё турларидан воз кечишдан иборат. 

Зеро, ушбу йўналишдаги аниқ қадамлар иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этиш, «яшил» тикланиш ва углерод нейтраллигини таъминлашга кўмак­лашиши табиий. 

Бу эса, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва иқлим бўйича Париж келишуви тартиб қоидалари бажарилишига тўла мос келади.
Шунингдек, муаммоларни ҳал этиш қай даражада мураккаб бўлмасин, Марказий Осиё давлатлари ушбу йўналишда илдам ҳаракат қилмоғи даркор. Минтақавий миқёсда «Яшил кун тартиби» дастурининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши давлатларнинг иқлим ўзгариши оқибатларини мослаштириш ва юмшатиш борасидаги қўшма саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришга имконият яратади.
Бундан кўриниб турибдики, мазкур ҳужжат иқлим ва гидрологик маълумотлар базасини яратиш, табиий хавф ва офатларни биргаликда бошқариш, «яшил», паст углеродли ва иқтисодиётда ресурсларни тежовчи миллий дастурларни бирлаштириш, замонавий «яшил» ва рақамли ечимларни жорий этиш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тадқиқот базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали кадрларни тайёрлаш каби қатор вазифаларни ўз ичига қамраб олади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, муаммоларни ҳал этиш йўлларини аниқлаш ва муҳокама қилиш, «яшил» технологияларни кенг жорий этиш бўйича самарали чоралар кўриш ва тасдиқлаш, шунинг­дек, Марказий Осиё давлатларининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқали минтақа барқарорлигини таъминлашга эришилади. Шубҳасиз, ушбу ташаббус минтақавий кун тартибининг энг долзарб масалалари ва Ўзбекистоннинг минтақа ривожланишидан манфаатдорлиги борасидаги ягона позициясидан келиб чиққан ҳолда, Марказий Осиёнинг барча давлатлари томонидан тўлиқ маъқулланди.

Шерзод ФАЙЗИЕВ,
Марказий Осиё 
халқаро институти бўлим бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

🕔09:08, 08.09.2025 ✔12

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

Батафсил
Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

🕔09:07, 08.09.2025 ✔10

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

🕔17:43, 29.08.2025 ✔38

Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

    ✔ 12    🕔 09:08, 08.09.2025
  • Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

    Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

    Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 10    🕔 09:07, 08.09.2025
  • «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

    «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

    Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

    ✔ 38    🕔 17:43, 29.08.2025
  • Парламент қонунларнинг  қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Парламент қонунларнинг қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қуйи палата минбарида мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун муҳим бўлган бир қатор масалалар кўтарилди.

    ✔ 58    🕔 09:19, 25.08.2025
  • Самарали парламент назорати ва халқ  билан очиқ  мулоқот

    Самарали парламент назорати ва халқ билан очиқ мулоқот

    Она табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлаш барчамизнинг асосий бурчимиз. Экологик муҳит бузилса, нафақат инсонга, балки ер, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига зарар етиб ифлосланади, зарарланади.

    ✔ 60    🕔 09:19, 25.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар