Давр нафаси      Бош саҳифа

Қуёш фотоэлектр станцияси истиқлолнинг ўттиз йиллигига муносиб совға бўлди

Мамлакатимизнинг устувор йўналишларидан бири барчамиз учун глобал масалага айланаётган электр энергиясининг зарурлиги ва ундан оқилона фойдаланиш, арзон, ишончли, барқарор ва замонавий энергетикани жорий этиш чораларини кўришдан иборатдир.

Қуёш фотоэлектр  станцияси истиқлолнинг ўттиз йиллигига муносиб совға бўлди

Аҳолини сифатли ва узлуксиз энергия манбалари билан таъминлашда аввало давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш, барқарор инвестицион лойиҳаларни жалб қилиш зарур.
Навоий вилояти Кармана туманида мамлакатимиздаги биринчи қуёш фотоэлектр станция­си барпо этилди.
Мазкур мажмуа қурилиши ўтган йили бошланган эди. Унинг доирасида 110 млн. доллар инвестиция ўзлаштирилиб, 300 мингта қуёш панеллари ўрнатилди. Қуввати 100 мегаватт бўлган ушбу лойиҳа амалга ошиши билан 80 млн. куб/метр табиий газ иқтисод қилинади ва бу газ аҳоли уйларига боради. Энг муҳими, 160 минг тонна заҳарли газ ҳавога тарқалишининг олдини олади. Бу эса том маънода, Ўзбекистонни «яшил иқтисодиёт»га ўтишига биринчи қадам бўлиб, давлатимиз мустақиллигининг ўттиз йиллигини нишонлаш арафасида муносиб совға бўлди, десак муболаға эмас.
Албатта, бу ишлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Улар давлатимизда узоқни ўйлаб олиб борилаётган оқилона сиёсатининг яна бир амалий натижасидир. Иқтисодий фаоллик ва аҳоли даромадлари ўсгани сайин, энергия ресурсларига бўлган талаб ортиб бораверади. Шу жиҳатдан нефт-газ ва энергетика соҳаларидаги ислоҳотлар, бош­ланган йирик лойиҳаларни якунига етказиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ аҳамият касб этмоқда. 
Ҳақиқатан ҳам, юртимизда энергетика соҳасини тубдан ислоҳ қилиш масалаларида буткул янги тизим ташкил этиш бўйича сўнгги йиллар ичида кўплаб йиғилишлар ва учрашувлар ўтказилди. Тегиш­ли қонунлар, халқаро битимлар, қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Биргина энергетика соҳасида жорий йил якунига қадар умумий қуввати 1 минг 800 мегаваттга тенг бўлган иссиқлик ва қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилиши кўзда тутилмоқда. Ҳозирги кунга келиб, энергетика соҳасида давлат хусусий шериклик механизмлари асосида жами 19 та, қиймати 7,4 млрд АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳалар амалга оширилиб, шундан бугунги кун ҳолатида 12 та лойиҳа бўйича битимлар имзоланган. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 14 минг мегаваттдан 15 минг 800 мегаваттга етказилади. 2016 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи эса 52 фоизни ташкил қилади.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 240 мегаваттдан 2 та ва 230 мегаваттга тенг 1 та, Хоразм вилоятида 174 мегаватт, Бухоро вилоятида 270 мегаватт, Қашқадарёда 220 мегаватт қувватга эга иссиқлик электр станциясия­лари, Самарқанд вилоятида умумий қуввати 100 мегаваттдан бўлган қуёш электр станцияси ишга туширилиши арафасида турибди. Шу билан бирга, Сурхондарёда 38 мегаваттга тенг «Зарчоб – 2» ва Тошкент вилоятида 8 мегаваттга тенг «Камолот» гидроэлектр станциялари ишга туширилади.
Республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талабини тўлиқ қаноатлантириш мақсадида давлатимиз томонидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Носиржон АМИНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати,
Ўзбекистон Экологик 
партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔54

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔185

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Экопартия –  таълим,  илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

🕔15:58, 09.07.2026 ✔180

Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар