Ер юзида инсонгина ҳам барпо қилиш, ҳам яксон қилиш қудратига эга. Бразилиялик фотосуратчи Себастян Салгаду ва унинг рафиқаси Лелия қачонлардир Рио-Доси дарё водийси бўйида бўлган ва кесилиб йўқ бўлиб кетган тропик ўрмонни қайта тиклашга бел боғлашганида ерлик аҳоли томонидан кулги қилинганди.
Бироқ ушбу жуфтлик инсон ўз яшаётган олами кичик қисмини бўлса-да, ўзгартиришга қодир эканини исботлашди. Йигирма йил олдин улар яшаган яланғоч далалар ҳозирда тропик ўрмон билан қопланган.
1990 йилда Себастъян ва Лелияга Аймореш шаҳридан унча узоқ бўлмаган ранчони (аҳоли яшаш пункти) мерос қилдириб қолдиришди. Унинг атрофидаги дарахтлар деярли қолмаган, ранчо яланғоч чўлни эслатарди. У ердаги ўрмон асрлар давомида дарахтларни кесиш, конлар, қурғоқчилик ва тупроқ эрозияси туфайли йўқ бўлиб кетган экан.
Бу оила ранчога боргач, тропик ўрмонни яна аввалги ҳолатга қайтаришни мақсад қилишади ва кўнгиллилардан иборат бўлган Instituto Terra экологик ташкилотини тузишади.
Ранчо эса хусусийлик мақомини олади. Себастьян ва Лелиянинг олдида шунчаки бир нечта ниҳол экиш эмас, балки бутун бошли 710 гектар майдонда экотизимни қайта тиклаш вазифаси турарди.
Ҳомийларга келганда улар энтуазистлардан иборат кичикроқ жамоа тузишди ва 20 йил вақт мобайнида очиқ майдонни 2 миллиондан ортиқ дарахт, буталар билан тўлдиришди. Ҳаммаси бўлиб бу ерларга 300 турга яқин ўсимликлар экилган.
Вақт ўтиши билан ўрмонга бу ерларни тарк этган жонзотлар қайтиб кела бошлади. Ҳозирда илгаригидек бу ерда 172 та қуш тури ва 33 турдаги сутэмизувчилар яшашади.
Табиатни асраш йўлида жиддий қарор: камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланади
🕔13:30, 20.07.2026
✔42
Табиат – инсонга мерос эмас, балки келажак авлодлардан олинган омонат. Шу боис биологик хилма-хилликни сақлаш, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвонот турларини муҳофаза қилиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож
🕔13:23, 20.07.2026
✔39
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш, тирбандликларни камайтириш ва автобуслар ҳаракатини тезлаштириш мақсадида алоҳида BRT йўлакларининг ташкил этилгани муҳим ва ижобий қадам бўлди. Йўловчилар ҳам ушбу янгиликни илиқ кутиб олмоқда.
Батафсил
Сайёрамизда ҳаётни сақлаб қолишнинг шарти битта
🕔13:19, 20.07.2026
✔34
Тонг нафаси ҳали тоза бўлган паллада дарахтлар орасидан эсаётган майин шамол инсон қалбига таскин беради. Қушларнинг сайраши, мусаффо осмон остидаги осойишталик – ҳаётнинг энг буюк неъматларидан.
Батафсил